Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:35

Ким Чен Инни “доғда қолдирган” қаҳрамон - тармоқлар Қуронбоевнинг янги ташаббуси ҳақида


Қаҳрамон Қуронбоев
Қаҳрамон Қуронбоев

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида тонг қоронғисида маҳалла раиси ва ходимлари давлат мадҳиясини куйлаётгани акс этган видеолавҳалар тарқалмоқда. Тармоқларда киноя билан “инновацион” деб баҳоланган ғоя ташаббускори бир ойча аввал Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланган Қаҳрамон Қуронбоев экани айтилади.

Ҳудудлардан келаётган хабарларга қараганда, "маҳалла еттилиги" ҳар куни соат 7-7:30 да давлат мадҳиясини ижро этиши ва унинг видеосини “юқори”га юбориши керак.

Мамлакатни чорак асрдан зиёд вақт давомида идора этган президент Каримов даврида қамоқхоналарда маҳкумларга мажбуран мадҳия айттирилгани маълум.

Маҳалла раиси сайлови: Сайловми ёки тайинлов?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:10 0:00

Маҳаллачилар гарданига мадҳия куйлаш вазифаси юклангани ҳам жамоатчилик томонидан “эски замоннинг сарқити” дея баҳоланмоқда.
Фаоллар фикрича, каллаи саҳардан ишхонага боришга мажбурлаш биринчи навбатда меҳнат қонунчилигига зиддир. Қолаверса, бу топшириқ “Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонунга ҳам тўғри келмайди.

“Зўр ғоя! Маладес! Муаллифга бир литр ёғ билан, 2 метр арқон берилсин!” деб ёзди блогер Умид Ғафуров.

“Соат 7:30 жуда кеч, Қаҳрамон Қўчқорович! Роппа-роса 5:30 дан айттиринг шу мадҳияни илтимос!” дея кинояли пост қолдирди “Телеграф” канали.
Тармоқ фаоллари таъкидича, саҳармардондан мадҳия айтиш ташаббусидан ҳатто “Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳам ҳайратда”.

“Олигархларга капитализм, қора халққа коммунизм! Яшасин Шимолий Ўзбекистон!” деб муносабат билдирди бошқа бир фойдаланувчи.
Кўплаб фаоллар бу каби “комсомолча пропаганда усуллари” одамларни давлат рамзларидан бездиради деган хавотирда.

Қаҳрамон Қуронбоев қарийб 30 йилдан бери ҳокимият тизимида масъул лавозимларни эгаллаб келмоқда. У 2018 йилда водийлик келин-куёвларни тўй кортежидан тушириб, таксига ўтқазиб юборгани ортидан тармоқ “қаҳрамон”ига айланганди.

Тармоқлардаги шов-шув ва кулги ортидан президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юборган Ёшлар иттифоқи раҳбарининг ҳаракатини танқид қилган.

«Баландпарвоз гаплар, тўйларни йўлда тўхтатиш менга керак эмас. Тўйларни йўлда тўхтатгандан кўра, сенга ўхшаган ёшларнинг катталари, дунёқарашларингни ўзгартиринглар. Мен тўй масаласини, у бир йилда бўлмайди, нима учун чўзяпман, муҳит пайдо бўлиши керак олдин. Президент айтди деб тўйни тўхтатиш, бу Президентга хиёнат», дея Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирганди Daryo.uz нашри.

Президент учун шоу: Маҳалла хотин-қизларига “тикувчилар” ролини ўйнаб бериш топширилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:08 0:00

Қуронбоев зиддиятли таклиф-у ташаббуслар билан чиқаётган ягона мулозим эмас.

2022 йил апрель ойида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ташкилот ва идоралар раҳбарлари, ўзини ҳақиқий андижонлик деб билган барчани ҳар куни Андижон полкаси рақсига тушишга чақирган.

2020 йил июнь ойида, Наманган вилояти фаоллари билан учрашувда президент Шавкат Мирзиёев корхона ва ташкилотларда шанба кунини “ашула куни” куни сифатида белгилашни таклиф қилганди. “Ашула билан ишингда 10 баравар барака бўлади” деб уқтирганди давлат раҳбари.

Форум

XS
SM
MD
LG