Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:23

Ўзбекистонда янги машинани 1 йилгача сотмасликка мажбурловчи бож бекор қилинди


Бож бекор бўлгани машиналар нарҳига таъсир қилмади
Бож бекор бўлгани машиналар нарҳига таъсир қилмади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган ҳамда расмий дилерлардан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситалари бўйича тегишли шартномаларни тасдиқлаганлик учун божни ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида ундириш бўйича талаб бекор қилинди.

Ўзбекистон президентнинг 29 декабрдаги 2018 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори асосида жорий бўлган бу ҳолат Озодлик гаплашган автомобиль савдоси мутахассисига кўра¸ аслида, “сотмаслик” божи бўлган.

- Ҳукумат ëши бир йилга тўлмаган машинани сотма деб буйруқ чиқармасдан¸ ўн минг доллар турадиган машина устига ўн минг доллар бож юклаб қўйган. Ҳеч ким ўн минг турадиган машинанаи йигирма мингга олмайдику?! Ўша “сотмаслик” божи бекор бўлди¸ деди суҳбатдош.

GM O’zbekistonга қарашли Озодлик суҳбатлашган дилерлик шоҳобчаси ходимига кўра¸ бу қарор “Ўзбекистон автомобиль бозорида автомобиллар кўпайгани билан боғлиқ”

- Россия автомобиль бозорида GM O’zbekiston корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар сотуви камайгани ортидан ички бозордаги дефицит йўқ бўлди. Олдингидек навбатга ëзилиб ойлаб машина кутиш йўқ. Шундоқ келиб автосалондан бир кун ичида машина сотиб олиш имкони пайдо бўлди. Бу эса машина олиб-сотиш билан боғлиқ спекуляция йўқолишига сабаб бўлди. Бир ëшга тўлмаган машиналар олди-соттисига қўйилган чеклов мазмунидаги оширилган давлат божи машина спекуляциясини жиловлашга қаратилган эди. Бозорда машина кўпайиши билан бу чекловга ҳожат қолмади¸ деди GM O’zbekistonга қарашли дилерлик шоҳобчаси ҳодими Озодлик билан 2 январь кунги суҳбатда.

Ўзбекистонда янги машинани 1 йилгача сотмасликка мажбурловчи бож бекор қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00

Импорт қилинган машиналарга ҳам бу қарорнинг дахли бор

Тошкентдаги машина импорти билан шуғулланадиган Abboskhon-avto ширкатида ўзини Сардор деб таништирган ходимнинг айтишича¸ бу қарор Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган автомобилларга ҳам дахлдор.

- Биз расмий дилермиз¸ ишлаб чиқарувчи ва ҳаридор ўртасидаги воситачимиз. Биз машинанинг завод нархи устига божхона нархини ва дилер улушини қўйиб сотамиз. Олдин биздан олган одам бир йил ичида машинани бошқа бировга сота олмас эди. Энди сота олади¸ деди суҳбатдош.

Озодлик гаплашган автомобиль савдоси мутахассисига кўра¸ эндиликда салондан сотиб олинадиган машинанинг дарҳол бошқа одамга сотилишини фараз қилиш мумкин холос:

- Салондан машина олиб сотиш ўз мазмунини йўқотди. Биринчидан, сўм конвертацияси олдингидек тўрт турли эмас. 10 минг долларлик машина ҳақиқий 10 минг доллар туради. Уни салондан олиб фақат зарарига сотиш мумкин. Бу қонун яна салонларга фойда келтиради ва янги машинани бозорда сотишни деярли йўққа чиқаради¸ дейди мутахассис.

Ташқаридан машина олиб келиш учун бож тўлови ўзгаришсиз қолган

Яъни Ўзбекистонга ташқаридан олиб кириладиган автомашиналар учун 100 фоизлик "растаможка" бекор қилингани йўқ. Бироқ, айни пайтда улар учун ҳам амал қилиб келган 1 йиллик "сотмаслик" божи бекор қилинди.

Ўзбекистонда автотранспорт бозорида амал қиладиган тартиб-қоидалар ўзига хосдир. Хориждан мамлакатга олиб кириладиган автомобилларни божхонадан ўтказиш учун тўланадиган давлат божлари машина нархининг 100 фоизидан ортиқроғини ташкил қилиши ўзбекистонлик автомобилистларнинг эътирозига сабаб бўлиб келади.

"Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш учун жорий қилингани айтиладиган бу тартиб ўзбекистонлик ҳаридорнинг эҳтиёжларини умуман инобатга олмайди", деди Озодлик 2 январь куни гаплашган автомобиль савдоси мутахассиси.

Унга кўра¸ “Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқарилган машина атайлабдан рақобатдан ҳоли қилиб қўйилган Дунёнинг бошқа мамлакатлари учун мисли кўрилмаган бу ҳолат ўзбекистонликлар учун одатий ҳол”.

Суҳбатдошга кўра “Импорт машиналарини растаможка қилиш” арзонласа мамлакат автомобиль бозорида рақобат муҳити вужудга келган бўларди”.

XS
SM
MD
LG