Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:27

Президентнинг амакиваччасидан алимент талаб қилган аëл судга тортилди


Президентнинг амакиваччаси Аббос Мирзиëев ва унинг собиқ хотини Наргиза Жумаева. (Суратни Озодликка Наргиза Жумаеванинг яқинлари тақдим этди)
Президентнинг амакиваччаси Аббос Мирзиëев ва унинг собиқ хотини Наргиза Жумаева. (Суратни Озодликка Наргиза Жумаеванинг яқинлари тақдим этди)

Зарбдор туман пахта тозалаш корхонасида йўл қўйилган камомадда айбланиб, 9 март куни ҳибсга олинган жиззахлик 44 яшар Наргиза Жумаева, маҳаллий суднинг 11 март кунги қарори билан вилоятдан чиқиб кетмаслик ҳақида тилхат олиниб, уйига қўйиб юборилди.​

Наргиза Жумаеванинг яқинлари иддаосича, у 2013 йили ажрашган эри, 52 яшар Аббос Мирзиëевдан тўрт фарзанди учун алимент талаб қилгани боис тазйиққа учраган ва жиноий жавобгарликка тортилиши ортида собиқ эрнинг қўли бор.

Наргиза Жумаеванинг яқинлари унинг тазйиқ остида қолгани далили сифатида бир неча аудиоëзувни Озодликка юборди.

Аудиоëзувларда эркак кишининг «Сени қаматаман» деган овози эшитилади. Аудиоларни жўнатганларнинг иддаосича, овоз Наргиза Жумаеванинг собиқ эри Аббос Мирзиёевникидир. Аммо бу иддаонинг рост-ёлғонлигини тасдиқловчи бошқа маълумот Озодликда йўқ.

Аббос Мирзиëев ва Наргиза Жумаеванинг никох кечаси
Аббос Мирзиëев ва Наргиза Жумаеванинг никох кечаси

Жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман суди мулозимига кўра¸ шу тумандаги пахта тозалаш корхонаси бош ҳисобчиси Наргиза Жумаеванинг "79 нафар фермер хўжалигига 2018 йилги пахта хосили учун жами 35 млн сўмга яқин ортиқча пул ўтказиб юборгани аниқланган" ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси, (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилоят прокуратураси маълумотига кўра¸ эҳтиëт чораси сифатида 9 март куни ҳибсга олинган Жумаева 11 март куни судга олиб келиниб¸ унга инсбатан «тилхат» эҳтиëт чораси қўлланган.

Яъни Жумаевадан суднинг навбатдаги ажримига қадар Жиззах вилоятидан чиқиб кетмаслик ҳақида тилхат олиб, уйига қўйиб юборилган.

Президентнинг келини

Воқеани ўрганган журналист Улуғбек Ҳайдаровнинг, Наргиза Жумаеванинг айтганларига таяниб, Озодликка билдиришича, "Жумаева ўз собиқ эридан алимент талаб қилиб, уни судга бергани учун тазйиқ қилинмоқда":

- Аббос Мирзиёев Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг қариндоши, амакиси Асрор аканинг ўғли бўлади. 2013 йилда хотини Наргиза Жумаева билан ажрашиб кетган. Ўртада 4 нафар фарзанд бор ва улар она қарамоғида қолган. Уларнинг ажрашиб кетганига 6 йил бўлган бўлсада, Аббос Мирзиёев ўз болалари учун алимент бергани йўқ. Бир ой олдин Жумаева алимент тўлаш ҳақида судга ариза берганидан кейин собиқ эрининг ғазабига учради¸ - деди Улуғбек Ҳайдаров.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 февралида фуқаролик ишлари бўйича туман суди Жумаеванинг талабини қондириб, Аббос Мирзиёевга 4 нафар фарзанди учун алимент тўлашни белгилаган.

Озодликда суд ажрими ва оталикни белгилаш ҳақидаги ҳужжат нусхалари бор.

Оталикни белгилаш бўйича ҳужжат
Оталикни белгилаш бўйича ҳужжат

Қўлга олинишидан олдин Наргиза Жумаева журналист Улуғбек Ҳайдаровга эрининг ўч олиш эҳтимоли ҳақида маълумот беришга улгурган. Улуғбек Ҳайдаров Жиззахдаги «Нефть-таъминот сервис» ширкати бошлиғи Аббос Мирзиёевнинг «ношукур хотиндан ўч олганига» ишонади:

«Наргизанинг айтишича, алимент талаб қилганидан сўнг Аббос Мирзиёев у билан жанжаллашиб қолган. Катта ўғлини олдига чақириб, “Аянг мендан алимент истабдими, мен унга кўрсатиб қўяман шамол қаёқдан эсаётганини! ” деб сўкиб берган¸ дейди Улуғбек Ҳайдаров.

Журналистнинг ишонишича¸ алимент масаласида суд ҳукми чиқанидан кейин¸ Жумаева ишлайдиган Зарбдор пахта тозалаш корхонасини туман прокуратурасидан текширувчилар босишади".

Зарбдор туман ҳуқуқ-тартибот органларидан бирининг воқеадан хабардор ходими айтишича, "заводдаги тафтиш қонуний бўлган ва март ойининг иккинчи ҳафтасига белгиланган суд бу масала бўйича адолатли қарор чиқаради".

Озодлик мақолани тайёрлаш жараёнида Аббос Мирзиёев билан боғланишга уринди, лекин боғлана олмади.

XS
SM
MD
LG