Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:29

Мусиқа юқори қон босимини бошқаришга кўмаклашиши мумкин


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Изланишлар гипертензияга қарши дориларни ичгандан кейин мусиқа тинглаш юрак уришини янада кўпроқ яхшилашини кўрсатди.

Мусиқа жанрларида орасида классик мусиқа артериялардаги босимни энг самарали туширади.

Сан-Паулу тадқиқот жамғармаси қўллови билан ўтказилган изланиш муаллифларининг тахминича, мусиқа дори беморлар танасига яхшироқ сингишига олиб келиши мумкин.

Юқори қон босимидан азият чекувчи шахслар шифокор тавсия қилган дори-дармонни ичиш ҳамда жисмоний машқ қилиш билан бирга мусиқа тинглаб, дорилар таъсирини яхшилашлари мумкин.

Scientific Reports журналида чоп этилган мақолада ёзилишича, қон босимини бошқарувчи дори ичгандан кейин кўп ўтмай мусиқа тинглаш дорининг ижобий таъсирини яхшилайди.

Изланиш координатори Витор Энграция Валенти:

- Биз гипертензияга қарши дори берилганидан кейин тахминан бир соат ўтганидан сўнг мусиқа юрак уриши ҳамда дорилар таъсирини яхшилашини кузатдик, - деди.

Тадқиқотчилар бир неча йил олдин асабийлик ҳолатига мусиқанинг таъсирини ўргана бошлаган. Классик мусиқа юрак уришини секинлатиши аниқланган.

Бу сафар эса юқори қон босимига эга 37 бемор орасида мусиқа таъсирини ўрганиш учун тажриба ўтказилган.

- Мусиқа тинглаш гипертензияга қарши дорилар таъсирини яхшилашини аниқладик, - деди Валенти.

Олимларнинг айтишича, бунинг сабаби мусиқа парасимпатик асаб тизимини фаоллаштиради, симпатик асаб тизими фаолиятини эса секинлатади. Бу икки тизим автоном асаб тизимини ташкил қилади.

Симпатик асаб тизими юрак уришини тезлатади, қон томирларини торайтиради ҳамда қон босимини оширади.

Парасимпатик асаб тизими эса танани дам олиш пайтда бошқаради. Яъни, мазкур тизим қон босимини туширади ҳамда қондаги шакар ва адреналин миқдорини барқарорлаштиради.

XS
SM
MD
LG