Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:17

Украина: Вайрон бўлган Нова Каховка тўғони ҳақида нималарни биламиз?


Украинанинг  вайрон бўлган Нова Каховка тўғони.
Украинанинг  вайрон бўлган Нова Каховка тўғони.

6 июнга ўтар кечаси Днепр дарёси бўйидаги Нова Каховка тўғони қасддан портлатилди. Портлаш натижасида дамба ёрилиб, яқин атрофдаги қишлоқларни сув босди. Минглаб одам эвакуация қилинди.

Украина ҳодисада дарҳол Россияни айблади. Тўғон 2022 йил февралидан буён руслар назоратида. Ўз навбатида, Россия расмийлари ҳам Украинани айблади. Ҳеч бир томон даъвосини исботловчи далил келтиргани йўқ.

Нова Каховка тўғони 1954 йилда Украина жанубини электр энергияси билан таъминлаш учун қурилган. Унинг узунлиги 3 километр бўлиб, Днепрдаги олтита гидростанциядан биридир.

Иншоот 2022 йил 24 февралдан бери Россия назоратида. Ўтган йилнинг 11 ноябрида ортга чекинаётган рус қўшинлари иншоот устидаги йўлнинг бир қисмини портлатиб юборган эди.

“Каховка ГЭСи тўғонининг вайрон бўлиши Россия террорчиларини Украинанинг ҳар бир бурчагидан ҳайдаб чиқариш кераклигини яна бир бор кўрсатди", - деди президент Владимир Зеленский.

Украина ҳарбий разведкаси ўтган йил октябрида Россия кучлари иншоотнинг айрим қисмларини миналаштиргани ҳақида огоҳлантирган эди.

Украинага босқин: 467-кун | “Тўғон ҳалокатига Россия масъул”. Халқаро муносабат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:53 0:00

Херсон вилоятининг Россия томонидан тайинланган расмийлари Киевни тўғонга ракеталар билан зарба берганликда айблади. Яна бошқа рус расмийлари эса, тўғон аввалроқ етказилган шикастланиш туфайли ёрилиб кетганини тахмин қилди.

Кремль сўзчиси Дмитрий Песков Украинани "саботаж"да айбларкан, Украина жанг майдонидаги муваффақиятсизликларини яшириш учун тўғонни бузиб ташлаганини иддао қилди.

Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати дарёнинг ғарбий қирғоғидан минглаб одамларни эвакуация қилди.

Шаҳар расмийлари ҳайвонот боғидаги ҳайвонларнинг барчаси нобуд бўлган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Вилоятнинг маъмурий маркази Херсон шаҳри Днепрдан тахминан 70 километр пастда жойлашган. Тўғон вайрон бўлганидан 12 соат ўтиб, тошқин Херсонга ҳам етиб келди.

Сув омбори Европадаги энг йирик Запорожье атом электр станцияси учун асосий совутиш манбаи ҳисобланади.

Тўғон бузилганидан кейин ундаги сув сатҳи пасайди. Бу эса АЭСдаги ядро реакторларини совутишни хавф остида қолдиради. Агар завод ҳовузларидаги сув камайиб кетса, сув ҳарорати кўтарилиши мумкин. Агар сув қайнашни бошласа ёки буғланиб кетса, ядро эрийди ё-да портлайди.

Украинанинг "Энергоатом" ширкати сув сатҳи пасайгани совутиш ҳавзаларига таъсир қилмаганини маълум қилди.

"Каховка сув омборида умуман сув қолмаган тақдирда ҳам, ер ости қудуқлари сувидан фойдаланиб, ҳовузларни тўлдириш мумкин", - деди "Энергоатом" бош директори Петро Котин.

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги станциядаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётгани, заводда ядро хавфсизлигига фавқулодда хатар йўқлигини айтмоқда.

Сув сатҳи пасайиши ёз ва куз ойларида муаммога айланиши мумкин. Бу вақтда дарёларнинг умумий сатҳи табиий равишда пасаяди.

Украина рус ҳарбийларини Каховка тўғонини портлатишда айблади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:32 0:00

Қрим сувсиз қолиши мумкин

Нова Каховка тўғонида сувнинг камайиши Қримни ҳам сувсиз қолдириши мумкин.

Қрим яримороли иссиқ ва қурғоқчил. Сув таъминоти ёмғирдан кейин ҳосил бўладиган ер ости сувларига боғланган. Совет ҳукумати 1960-йилларнинг бошларида Таврийск шаҳридан бошланувчи 402 километрлик канални қурган эди.

Россия Қримни аннексия қилганидан сўнг, Украина канални тўсиб қўйди ва минтақада сув танқислиги вужудга келди. Кейин рус қўшинлари канал назоратини қўлга олиб, сув оқимини қайта тиклади.

Тўғон бузилишининг оқибатлари, асосан, Днепрнинг ғарбий қирғоғида, Украина назорати остидаги туманларда сезилмоқда. Шу билан бирга, шарқий қирғоқдаги баъзи аҳоли пунктлари, жумладан, Нова Каховка шаҳрига ҳам зиён етган.

Иншоотнинг бир йилдан ортиқ вақтдан бери Россия назорати остида бўлгани кўплаб кузатувчиларнинг айбни Россияга юклашига сабаб бўлди.

Экспертларнинг фикрича, сув тошқини ва эвакуациялар билан қарши ҳужумга тайёрланаётган Украина расмийларининг эътибори ва ресурсларини чалғитиш мақсад қилинган.

“Улар энди шу йўл билан Украина кучларининг қарши ҳужумини тўхтатишга қарор қилишди”, - деди Украинанинг жанубий ҳарбий қўмондонлиги матбуот котиби Наталья Гуменьюк.

1941 йилда Иосиф Сталин фашистларнинг юришини тўхтатиш учун Запорожье шаҳридаги тўғонни йўқ қилишни буюрган эди. Оқибатда, Днепр қирғоғидаги қишлоқларни сув босган, минглаб инсонлар ҳалок бўлган.

"Умуман олганда, тўғоннинг вайрон бўлгани Украинанинг нафақат энергия тизими, балки қишлоқ хўжалигига узоқ муддатли таъсир қилади", - дейди Киевдаги Сув муаммолари ва мелиорация институти директори Михайло Яцюк.

Форум

XS
SM
MD
LG