Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:24

Кенияда браконьерлар нодир оқ жирафаларни ўлдирди


Кениянинг нодир оқ жирафаси.
Кениянинг нодир оқ жирафаси.

Кениянинг ягона оқ жирафаси ва унинг боласини браконьерлар ўлдирди. Бу ҳақда сешанба куни хабар қилинди.

Оқ жирафалар Кениядан бошқа ҳеч қаерда учрамайди.

Ishaqbini Hirola қўриқлаш жамияти жирафаларнинг жасади Кения шарқида топилганини, уларни овчилар ўқотар қурол билган ўлдирганини маълум қилди.

Ушбу икки жирафа ўлими ортидан дунёда фақат битта оқ жирафа қолди. У эркак жирафа бўлиб, ўлдирилган жирафанинг боласидир.

Ishaqbini Hirola жамияти етакчиси Муҳаммад Аҳмаднур:

- Биз оқ жирафаларни ҳимоя қилиш учун курашиб келаётган ягона гуруҳмиз, - деди.

Оқ жирафа илк маротаба 2017 йилда Ishaqbini Hirola билдируви ортидан жаҳон бўйлаб катта қизиқиш уйғотган эди. Она жирафа охирги марта ўтган йилнинг августида болалаган бўлган.

Ушбу жирафаларнинг ранги оқ бўлиши сабаби альбинизм эмас, балки оз учрайдиган лейцизм ҳолатидир.

Аҳмаднур жирафаларнинг ўлдирилгани қайғули ҳолат эканлигини ҳамда тадқиқотчилар ва Кениянинг олис бурчагида фаолият юритувчи туризм ширкатлари учун катта йўқотиш эканлигини айтди.

XS
SM
MD
LG