Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:30

Ўзбекистонлик усталар Ўшда Навоий номидаги мактаб қурилишини бошлади (ФОТО)


Ўшда Ўзбекистон томонидан барпо этилаётган мактабнинг лойиҳавий кўриниши.
Ўшда Ўзбекистон томонидан барпо этилаётган мактабнинг лойиҳавий кўриниши.

Ўшда Ўзбекистон ҳукумати хомийлигида 630 ўринли Навоий номидаги умумтаълим мактаби қурилмоқда.

Қурилиши ишларини Ўзбекистоннинг “Трест12” ҳамда “БунёдГрандСервис” ташкилотлари олиб бораяпти. Мактаб лойиҳаси эса, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” томонидан тузилган.

Лойиҳага асосан, қурилишнинг умумий майдони 3 851 квадрат метрни ташкил этади.

Лойиҳа ҳужжатларига асосан, 3 қаватли янги мактаб барча шароитларга, жумладан, спорт ва мажлислар залига, меҳнат хонасига, тиббиёт пунктига, ошхона ва ёзги спорт комплексига эга бўлади.

Бугунга келиб мактаб пойдевори қурилиб битказилди. Мазкур мактаб қурилаётган жойга яқин дойлашган 1936 йилда қурилган ва авария ҳолатига келиб қолган 18 –сонли мактаб гимназиясининг бир қисми ҳам ўзбекистонлик усталар томонидан таъмирдан чиқарилди.

Шу йилнинг 28 июнь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси ҳамда Қирғизистон маориф вазири Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ҳукумати ўртасида Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш бўйича келишим имзоланган эди.

630 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби қурилиши тўла равишда Ўзбекистон томонидан молиялаштирилади. Президент Шавкат Мирзиёев 5 сентбярь куни Қирғизистонга қилган давлат ташрифи пайтида президент Алмазбек Атамбаев билан учрашуви пайтида мазкур мактаб лойиҳасини ўзи билан бирга олиб келганини айтиб, уни намойиш этган эди.

Томонлар ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши ўзбек ва қирғиз халқи ўртасида ўзаро қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлашига, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларнинг ривожланишига ҳисса қўшишидан умид билдиришмоқда.

XS
SM
MD
LG