Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:22

Термизда ишсиз қолган "дамасчилар" ҳокимлик олдида норозилик намойиши ўтказди (ВИДЕО)


Намойишчи: "Дамасларни тақиқлади. Бола-чақамиз оч қолмоқда!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:07 0:00

Термиз шаҳарида "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш тақиқланиши ортидан ишсиз қолган юзлаб ҳайдовчи 2 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги олдида тўпланди.

Термиз шаҳарида "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш тақиқланиши ортидан ишсиз қолган юзлаб ҳайдовчи 2 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги олдида норозиликка тўпланди.

Бир кун олдин шаҳар ҳокимининг қарори кучга киргач ягона даромад манбаидан ажралиб қолган беш юздан зиёд "дамасчи" вилоят ҳокимидан иш билан таминлашни талаб қилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Озодлик гаплашган расмийлари "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш тақиқланишини шаҳарда йўл ҳаракатини тартибга солиш зарурати билан изоҳлади.

Ҳокимлик мулозими Термиз шаҳрида “Дамас” лар ўрнига Самарқандда ишлаб чиқарилган "Исузу" автобуслари линияга чиқарилиши, "Дамас" ҳайдовчиларига эса шаҳардан ташқарида йўловчи ташиш таклиф қилинганини айтди.

Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида 1 июлдан "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташишни тақиқлаш ва ноқонуний киракашларни муросасиз жавобгарликка тортиш ҳақида"ги шаҳар ҳокимининг қарори кучга кирди.

Айни қарорга мувофиқ “Дамас” лар ўрнига Самарқандда ишлаб чиқарилган "Исузу" автобуслари линияга чиқарилди.

Шу пайтга қадар шаҳарда йўловчиларни ташиш¸ Озодлик гаплашган ҳайдовчиларга кўра¸ асосан¸ хусусий "Дамас" микроавтобусларида амалга ошириб келинган.

Термизлик 28 ёшли "Дамас" ҳайдовчиси Шарофиддин Мирзаев Озодлик билан суҳбатда шаҳар ҳокимининг қарори ўзи каби юзлаб ҳайдовчини ягона даромад манбаидан маҳрум қилганини айтади.

- "Дамас"ларни йўқотаяпти, бизга энди иш топиб берсин. Шунча одамни бола-чақаси оч қолаяпти. Кунига 50 минг сўм "Дамас" кирасига, 60 минг сўм уюшмага тўлаб келдик. Ёнимизга зўрға 25-30 минг сўм қолар эди. Ҳозир шу пулдан ҳам маҳрум бўлдик. Мингдан зиёд ҳайдовчи ишсиз қолаяпти, - дейди Мирзаев.

Термиз ҳокимлиги хусусий "Дамас" ҳайдовчиларига шаҳардан ташқарида йўловчи ташишни таклиф қилган.

Аммо ҳайдовчилар ҳокимнинг бу таклифига кўнмаган.

- Ҳокимликдан чиқиб "келдиларингми маймунлар" деяпти. Шаҳар атрофига чиқасизлар, бўлмаса тошларингни теринглар, деяпти. Мингдан зиёд "дамасчи"ни шаҳардан сиқиб чиқаришяпти, лекин шаҳар ташқарисида йўловчи йўқ. Кунига 120 минг сўм топширишимиз керак, бу пулни шаҳар ташқарисида топиб бўлмайди, - дейди Аҳмад Қўзиев исмли 32 ёшли термизлик ҳайдовчи.

"Дамас"лар линиядан олинганига айрим термизлик йўловчилар ҳам норози.

Уларнинг айтишича, "Дамас"ларнинг йўллардан сиқиб чиқарилиши билан шаҳарда йўловчи ташиш соҳасида рақобат йўқолган.

- Автобуслар тиқилинч, вақтида келмаяпти. "Дамас"лар кетма-кет юрарди. Ҳозир бекатларда автобус кутиш билан вақтимиз ўтаяпти, - дейди термизликлардан бири.

Озодлик суҳбатлашган термизлик ўқитувчига кўра, шаҳардаги "Дамас"ларда йўлкира арзонлиги билан ажралиб турган.

- Ишга "Дамас"да қатнардим. Ҳам арзон, ҳам қулай. Йўлкираси 1000 сўм холос. Шофёр истаган жойингизда тўхтайди, - дейди Термиз олийгоҳи ўқитувчиси.

Шаҳар ҳокимлиги расмийлари эса шаҳарда "Дамас"ларда йўловчи ташиш тақиқланганини йўл ҳаракатини тартибга солиш зарурати билан изоҳламоқда.

Озодлик суҳбатлашган Термиз ҳокимлиги расмийси "Дамас"лар ўрнига автобусларнинг йўналишларга чиқарилиши билан йўлларда тартиб ўрнатилиши ва хавфсизликнинг яхшиланишини айтади.

- Авариялар кўп бўлган. Ҳайдовчиларни кўпчилиги малакасиз, айрим холларда ёш болалар йўловчи ташишга ўтиб кетган. Бундан ташқари кўпчилигини лицензияси йўқ. Бугундан 50дан зиёд янги "Исузу" автобуслари линияга чиқарилаяпти, йўл ҳақи 500 сўм, йил охирига бориб ¸улар сони яна кўпаяди, - деди ҳокимлик расмийси.

Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида келтирилишича, "Дамас” йўналишли таксиларнинг тартибсиз қатнови натижасида ўтган йили 32 та, шу йилнинг 4 ойи давомида эса 11 та транспорт ҳодисаси бўлган, 17 нафар одам турли даражадаги тан жароҳати олган.

Бундан ташқари, расмийларга кўра¸ мазкур йўналишда фаолият юритувчи таксиларнинг 30 фоизи лицензиясиз фаолият қилгани аниқланган.

Ўзбекистонда ишсизлик ва маошларнинг камлиги боис машинаси борларнинг киракашлик билан қўшимча даромад топиши айтилади.

Машинаси йўқлар эса тирикчилик қилиш учун уни ижарага олиб одам ташийди.

XS
SM
MD
LG