Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:41

Ўзбекистон яқин орада Туркий давлатлар кенгашига аъзо бўлиши мумкин


Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши саммитида. Чўлпонота шаҳри, 2018, 3 сентябрь
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши саммитида. Чўлпонота шаҳри, 2018, 3 сентябрь

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкилотининг янги бош котиби, Қозоғистон республикаси вакили Баҳдат Амреев Ўзбекистон ҳозирча бу ташкилотга аъзо эмаслиги, лекин “яқин орада тўлиқ қонли аъзо бўлишига ишонишини” билдирди, деб хабар қилди Азаттиқ радиоси.

“Туркий кенгаш доирасида ўзаро самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз. Ҳозирги босқичда унинг фаолиятида мамлакатимиз учун амалий жиҳатдан қизиқиш уйғотадиган йўналишлар бўйича иштирок этишга тайёрмиз”, деди Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида сўзлаган нутқи давомида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзииёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши аъзо-давлатлари раҳбарларига қадимий Хива шаҳрини ташкилот пойтахтии этиб танлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг kabar.kg сайти хабар қилди. Президентнинг саммитдаги нутқига доир унинг расмий сайтидаги хабарда бу ҳақда айтилмаган.

Саммит 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтди. Унда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Республикаси Бош вазири Виктор Орбан анжуманда фахрий меҳмон сифатида қатнашди.

Шавкат Мирзиёев мазкур кенгаш ишида ишитрок этаётган энг биринчи Ўзбекистон раҳбари бўлди. Бундан аввалги саммитларнинг бирортасида Ўзбекистон расмийлари иштирок этган эмас.

2018 йилнинг 30 апрель куни Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон билан Тошкентда ўтган учрашувдан сўнг президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашига қўшилишини эълон қилган эди.

2009 йилнинг 3 октябрида Озарбайжоннинг Нахичеван минтақасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланган.

Дунёдаги туркий тилли 6 давлатдан бири бўлган Ўзбекистон раҳбарияти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши саммитларидан бирортасида иштирок этган эмас.

XS
SM
MD
LG