Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:36

“Каримов қатағонлари тан олиниб, қурбонлар реабилитация қилиниши лозим”


Сарлавҳага чиқарилган талабини OzodNazarнинг бугунги меҳмони, АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад бугунги суҳбати давомида айтди. Бу талаб дастлаб суҳбатдошимиз ўз маслакдаошлари билан куни кеча ёйинлаган мурожаатномада битилган.

“Каримов қатағонлари тан олиниб, қурбонлар реабилитация қилиниши лозим”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:25:09 0:00
Бевосита линк

Ҳужжат муқаддимасида бундай дейилган:

“БМТ, халқаро ташкилотлар, демократик давлатлар, Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари - ўзбек мухолифати, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар ва бошқалар йиллар давомида Ислом Каримов режими даврида сиёсий репрессиялар ўтказилганини ҳужжатлар билан исботлаб келдилар.

Шу даврда сон-саноқсиз фаоллар ва диний эътиқод вакиллари ўз фикри, сўзи, эътиқоди учун қамалгани, ўлдирилгани, қатағон қилингани, қувғинга учрагани, бўҳтонларга маъруз қолгани, бир қисми чет эллардан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлгани инкор этилмас фактдир”, деб бошланади Жаҳонгир Муҳаммад эълон қилган мурожаатномада.

Ҳужжат муқаддимаси давомида мана бу гаплар бор:

“Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёев буни тан олди ва жумладан, 2018 йилнинг 16 феврал куни Бухоро вилоятига қилган ташрифи чоғида Миллий хавфсизлик хизмати (собиқ КГБ) вакилларининг жиноий қилмишлари ҳақида гапирар экан, Мустақиллик замонида бу тизим томонидан ўзбек халқига ўтказилган зулм 1937 йилдан ҳам ёмон бўлганини эътироф этди.

Бу эса, Ўзбекистонда сиёсий репрессиядан жабр кўрганларни реаблитация қилишга асос яратади.

Бу йил 10 декабрда Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси қабул қилинган кунининг 70 йиллиги нишонланади. 8 декабрь куни эса Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинган кун.

Шу муносабат билан биз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларни тарафдори, адолатни ўрнатиш маёғи сифатида ўзлигини кўрсатиш имкониятидан фойдаланиб, Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан сиёсий қатағон қурбонлари ва жабрдийдаларини РЕАБИЛИТАЦИЯ қилиш ҳақидаги Фармонини эълон қилишга чақирамиз”, дейилган мурожаатномада.

Бугунги суҳбатда Жаҳонгир Муҳаммаддан шу ташаббус тўғрисида ҳам сўрадик.

XS
SM
MD
LG