Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 02:28

Ҳокимлик биносидаги тунги "базм"да қатнашган 13 яшар қиз 3 кундан бери реанимацияда қолмоқда


13 яшар қиз ҳокимлик жойлашган иморатдаги ушбу деразадан ўзини ташлагани айтилмоқда.
13 яшар қиз ҳокимлик жойлашган иморатдаги ушбу деразадан ўзини ташлагани айтилмоқда.

13 яшар қиз 23 ноябрь, ярим тунда Андижон вилоят, Хўжаобод туман ҳокимлиги жойлашган бино ҳовлисидан оғир аҳволда олиб кетилиб, шифохонага ётқизилди.

Гувоҳларнинг айтишича, қиз ўзини ҳокимлик биносининг учинчи қаватидан ташлаган. Ички ишлар ходимлари воқеанинг бошқа версияларини ҳам ўрганмоқда.

Воқеа ҳокимлик биносида, давлат амалдорларидан бирининг ўғли иштирокидаги "базм" давомида содир бўлгани айтилмоқда.

Ҳокимлик биносидаги тунги "базм"да қатнашган 13 яшар қиз 3 кундан бери реанимацияда қолмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:04 0:00
Бевосита линк

Воқеа тафсилотларидан хабардор андижонликнинг Озодликка хабар беришича, ушбу ҳодиса 23 ноябрь, кеч соат 23:00да Хўжаобод туман ҳокимлиги биносида ўтаётган "базм" давомида содир бўлган.

“Хўжаобод туман хокимият биноси 3-қаватига 23-ноябрь, соат 23:00да уч нафар эркак иккита вояга етмаган 7-синф ўқувчи қизларини олиб чиқиб, базм уюштиришган. Дискотека қилишган. Базм пайти қизлардан бири ўзини бинонинг 3-қаватидан пастга ташлаган. Қиз деразадан ўзини ташлаган пайтда яланғоч аҳволда бўлган. Қиз оғир тан жароҳати олиб, тезда касалхонага ётқизилган. Энди савол: Бу иккала гўдак ярим кечаси ҳокимият биносида нима қилишган? Туман ҳокими қаерга қараяпти, бурнининг тагида нима бўлаётганини билмаса?”, дейилади Озодликка йўлланган хабарда.

13 яшар қиз 3-қаватдан ҳокимлик биносининг шу жойига тушган.
13 яшар қиз 3-қаватдан ҳокимлик биносининг шу жойига тушган.

Хўжаобод туман касалхонасидан олинган маълумотга кўра, жароҳат олган қиз (қизнинг исм-шарифи, ўқиган мактаби Озодликка маълум – таҳр.) уч кундан буён шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

“Бемор 2005 йилда туғилган. Аҳволи бир хилда оғир. Иккала қўли синган. Бурни синган. Бош мия чайқалиши бор. Жонлантириш бўлимида яна 2-3 кун ётади. Кейин режали бўлимга ўтказамиз. Ҳали анча даволаниши керак”, деди исмини очиқламаётганимиз шифокор.

Хўжаобод туман ҳокимлигининг Озодлик боғланган мулозими воқеа тафсилотларини қисман очиқлади.

Хўжаобод туман ҳокимлиги жойлашган бино
Хўжаобод туман ҳокимлиги жойлашган бино

“Ўша куни 13 яшар иккита қиз ҳақиқатан ҳам ҳокимлик жойлашган бинонинг хоналаридан бирига ярим тунда кириб келишган. Бу хона мулк кадастрига қарашли бўлган. Ўша куни шу бўлим мулозимларидан бирининг ўғли ҳам ўша ерда бўлган. Яна бир нечта ёш йигитлар бўлган. Кейин шу иккита қиз келган ва ҳаммаси музикани овозини баланд қўйиб, рақсга тушишган. Кейин ҳокимликдаги милиция ходимларидан бири шовқинни эшитиб, ўша хонага кирган. Қизлардан бири милицияни кўриб, қўрқиб кетган ва ўзини деразадан ташлаган”, деди исмини очиқламаётганимиз ҳокимлик мулозими.

Бироқ мулозим қиз деразадан ташлаган пайти яланғоч бўлган-бўлмаганидан бехабарлигини айтди.

Мулозимга кўра, ушбу воқеа бўйича туман Ички ишлар бўлими суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Хўжаобод туман Ички ишлар бўлими мулозими подполковник Бахтиёр Азимов телефон орқали ҳеч қандай маълумот бера олмаслигини айтиш билан чекланди.

“Бизга телефон орқали маълумот бериш тақиқланган. Тўғри тушунинг”, деди подполковник Азимов.

Ушбу воқеа бўйича бўлаётган тергов-суриштирув ишларидан хабардор андижонлик мулозимга кўра, ўзини деразадан ташлаб, тирик қолган 13 яшар қиз воқеа тафсилотларини очиқлашдан бош тортаяпти.

13 яшар қиз ўқийдиган мактаб раҳбарлари Озодлик билан суҳбатда қизнинг 7-синфда ўқиши ва у аҳлоқи оғир ўқувчилардан бири эканлигини айтишди.

"Қизнинг аҳлоқи борасида милиция бўлимига олдиндан хабар берганмиз. Қиз тўғрисида олдиндан дело очилган. Қизнинг отаси йўқ, онаси қизининг тарбиясига енгил қараяпти. Биз онасини бир неча бор огоҳлантирганмиз", деди мактаб раҳбарларидан бири.

XS
SM
MD
LG