Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:19

Муаммо аномал қиш ё аномал куз эмас, муаммо аномал энергетиклар - иқтисодчи


Ўзбекистон, энеретика инқирози
Ўзбекистон, энеретика инқирози

Пропан нархини сунъий ошириш билан боғлиқ ўйинлар давом этмоқда

Антимонополия органи эса ҳеч нарса бўлмагандай, ўзбекистонликларни талаш бўйича бу жирканч ҳаракатлар уларга алоқадор эмасдек, сукут сақлашни маъқул деб билмоқда.

Нархлар сунъий равишда, келишилган ва тил бириктирилган ҳолда оширилаётганини кўришингиз учун, ўтган ҳафтада қанақа манипуляциялар амалга оширилганини қисқа тушунтирамиз.

22 октябрь куни биржага 892 тонна, яъни аввалги кундан 561 тонна кам пропан чиқарилган. Натижада ўртача нархлар 430.3 минг сўмга ирғиган.

Эртаси ва индинига биржага чиқарилган пропан ҳажми бироз оширилган ва нархлар гўёки барқарорлашгандек бўлган.

Лекин жума куни яна биржага чиқарилган ҳажм 145 тоннага қисқартирилган ва нархлар яна сакраган ва тоннасига 9 362,8 минг сўмга чиққан. Бу шонли энергетиклар қаноти остидаги бир тўп олигархлар томонидан пропан ўйинлари бошлангандан бери янги абсолют рекорд нарх.

Сиз ўйлашингиз мумкин, фақат ўтган ҳафта шундай бўлгандир деб. Ҳар ҳафта шундай методичка қўлланилади. Ҳажм кескин қисқартирилади, нарх оширилади. Бир икки кун ҳажм оширилади ва нарх туширилиб. барқарорлаштирилгандек алдамчи картина ҳосил қилинади. Лекин нарх оширилиши бўйича умумий мақсадли тенденция ўзгармайди. Масалан, ўтган ҳафта тушиш ва чиқишлар билан пропан нархи 7%га ёки 610,5 минг сўмга қимматлаган.

Бу шохобчаларда яқин кунларда пропан яна 400-500 сўмга, 8 000 сўмгача қимматлайди дегани. Советча ОБХСС ролига кирганлар, аслида олигархларнинг шериклари тепадаги қароқчи муттаҳамлар қолиб, яна шохобчаларда тадбирлар бошлаб қолишса, ҳайрон бўлмайсиз.

Шонли энергетиклар ўзбекистонликлар учун дўст эмасми?

Қайси соғлом ақл ҳарорат нолга яқинлашган аёзли кунларда қишга тайёргарлик кўриш баҳонаси билан бутун бошли туманда газни ўчиради?

Хўп, ёзги диафраграмани қишгисига алмаштиришмоқчи экансизлар, шу пайтгача, масалан, ўтган ҳафта, ҳарорат 20дан юқори кунларда нима қилдинглар? Нега айнан кузнинг энг совуқ кунини танладинглар?
Хўп, майли улгурмади, деб яхши гумон қилсак, шу ишни масалан, ҳарорат 20 даражадан юқорига кўтариладиган шанба ё якшанбага қолдирса бўлмасмиди?

Сизлар дўстмисизлар ўзи? Кимга дўстсизлар?

Шонли энергетиклар ўзгача ақл эгалари

Эртага, бутун бошли туманда газ ўчирилиши бу ҳали ҳолва. Кузнинг энг совуқ кунида газга қўшиб, шонли энергетиклар светни ҳам ўчиришадиган бўлаяпти (свет бўлмаса, сув ҳам бўлмайди).

Бу шонли энергетикларнинг ўзбекистонликлар устидан садо-мазохистик тажрибаси эмас, уларнинг ақли шундай. Ўзгача. Аномал.

Кўп бора таъкидлаганимиздек, ўзбек энергетикасининг муаммоси аномал қиш, аномал куз, аномал ёз, аномал баҳор ё аномал ёғинлар эмас, аномал энергетиклар. Улар алмашмагунча, очиғини айта қолай, сеҳргар устозларидан тортиб югурдак шогирдларигача даф бўлмагунча, аномаллик сақланиб қолаверади.

Отабек Бакиров

Иқтисодчи, блогер

Телеграмдаги Bakiroo каналидан олинди. (Имло ўзгаришсиз қолдирилди)

Таҳририятдан: OzodTarmoq рукнидаги муаллифларнинг нуқтаи назари таҳририят нуқтаи назарини акс эттирмайди.

Форум

XS
SM
MD
LG