Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:33

ҚАШҚАДАРЁ – “Йўл нозирлари “Дамас” ҳайдовчиларидан пахтада текин фойдаланмоқда”


(Иллюстратив сурат)
(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ҚАШҚАДАРЁ – “Йўл нозирлари “Дамас” ҳайдовчиларидан пахтада текин фойдаланмоқда”

ҚАМАШИ. “Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан мактуб йўлламоқдаман. 24 сентябрь кечки пайт акамнинг “Дамас”ида уйга қайтаётгандик. Тўсатдан йўл нозирларини тўхтатишди. Ҳужжатларни текширишди. Бари жойида эди, ҳатто йўловчи ташиш учун лицензия ҳам бор эди. Аммо акамнинг техпаспортини олиб қўйиб, ўзини пахта даласидан одам олиб келишга жўнатишди. Акам қайтгунча ўша ерда бир соатча қолиб кетдим. Йўл нозирлари яна ўнга яқин “Дамас”ни тўхтатиб, ҳужжатини олиб қўйиб, пахтага юборишди. Бу, ахир, ҳайдовчиларнинг ҳуқуқини очиқдан-очиқ бузиш-ку! Мен телефоним камерасини ёқиб йўл нозирларидан “Нега ҳайдовчилар қоида бузмаса-да, уларнинг ҳужжатини олиб қўйиб пахтага жўнатяпсизлар?” деб сўрадим. Аммо улар камерани кўргач, хизмат машиналарига ўтириб кетиб қолишди.

ИИБ ходимларидан “Дамас” ҳайдовчиларини тинч қўйишларини сўраймиз”.

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG