Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:24

Халқаро юк ташувчилар Қозоғистондан ўтиш муаммосида Мирзиëевга мурожаат қилди(ВИДЕО)


Октябрь ойидан бошлаб Қозоғистон йўлларида музлама бошланди.
Октябрь ойидан бошлаб Қозоғистон йўлларида музлама бошланди.

Президент Шавкат Мирзиëевга қилган видеомурожаатида андижонлик Сардорбек Мадумаров ўзининг Россия¸ Украина¸Молдова¸ Беларус¸ Литва¸ Польша каби давлатларга юк ташувчи ўзбекистонликлар номидан гапираëтганини айтади.

Озодликка 7 ноябрь куни юборилган мурожаатда Мадумаров¸ бу давлатларга юк ташишнинг Қозоғистон ҳудудидан ўтиши ва транзит муаммоси ўзи ва касбдошларини қаттиқ қийнаëтганини тушунтиради.

Қиш мавсумида Қозоғистон чўлларидан беш кун ичида ўтиб бўлмаслигини айтган ҳайдовчи¸ Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Президент порталини муаммога ечим сўраб қилинган мурожаатларни жавобсиз қолдирганликда айблайди.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги¸ Халқаро юк ташувчилар ассоциациясининг Ўзбекистондаги намояндалари Озодликнинг бу видеомурожаатга муносабат билдириш сўровини жавобсиз қолдирди.

Қозоғистон Транспорт қўмитаси расмийлари эса ўзбекистонлик юк ташувчиларнинг мамлакат ҳудудидаги транзити Ички ишлар вазирлигининг Миграция хизмати томонидан белгиланган тартибда амалга оширилаëтганини билдирди.

Президентга видеомурожаат

Ўзини Андижон вилояти Бўз туманида яшовчи юк машинаси ҳайдовчиси Сардорбек Мадумаров деб таништирган ëш йигит президент Мирзиëевга “Ўзбекистондаги жамики халқаро юк ташувчи шофëрлар номидан гапираëтганини”айтади.

Ўзбекистонлик юк ташувчилар номидан президентга мурожаат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:37 0:00

Ҳозирги кунда бизни қийнаëтган муаммолардан бири¸ мана ҳозир Қозоғистонда катта қор ëғиб¸ йўллар бекилиб қолди¸ йўллар музлама. Қозоғистон миграционний картага¸ яъни Қозоғистоннинг бу бошидан у бошигача ўтиб кетишимиз учун бизга срок қўяяпти. Бу срок беш кун. Йўлда ҳар хил ҳолат бўлади¸ беш кун муддат умуман етмаяпти шофëрларга. Ҳозирги кунда мана йўл бекилиб 6-7 кун қолиб кетди шоферлар¸ сроги ўтиб бўлди. Ўзбекистон чегарасига етганда Қозоғистон таможняси штраф солаяпти – 45 минг¸ 50 минг¸ 60 минг тенгегача. Бу дегани 150 долларга яқин пул бўлади”¸ дейди ҳайдовчи Сардорбек.

Россия ҳудудида машина ҳайдаб кетаëтиб гапирган Сардорбек¸ ўзи ва касбдошлари бу муаммога ечим топишни сўраб Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Телеграмда махсус очилган каналига кўп марта мурожаат қилганини таъкидлайди.

Минтранс шоферларга махсус группа очиб берган Телеграмда. Шоферларни эшитамиз¸ нима муаммоларинг бор¸ деган маънода. У группада вес Ўзбекистон бўйича шоферларимиз ўзининг муаммоларини айтаяпти¸ айтаяпти¸ лекин ҳеч нарса ҳал бўлмаяпти! Умуман ҳеч нарса ҳал бўлмаяпти! Кўриб чиқаяпмиз деяпти¸ бўлди. Нима сабабдан очти бу группани билмайман!”¸деб давом этади ëш ҳайдовчи.

Транспорт вазирлигидан умидини узган ўзбекистонлик ҳайдовчилар¸ Мадумаровга кўра¸ президент номига хат ҳам ëзган.

Сизга етиб боргани йўқ ëзган хатларимиз. Нимага қопкетаяпти йўлда – таниш-билиш бўлиб қопкетаяпти¸ бекил-бекил бўлаяпти ҳаммаси”¸ деб изоҳлайди бу самарасиз уринишларни ҳайдовчи.

Мирзиëевга қилган видеомурожаатида Сардорбек Қозоғистондаги транзит муаммосидан ташқари перевал (афтидан Тошкентни Фарғона водийси билан боғлайдиган Қамчиқ довони назарда тутилмоқда – таҳр.) даги тарози муаммосини ҳам ҳал қилиб беришни сўрайди.

Озодлик 7 ноябрь куни Сардорбек Мадумаровнинг ўзи билан боғланишга муваффақ бўла олмади.

Аммо бу видеомурожаатни Озодликка юборган ўзбекистонлик халқаро юк ташувчилар¸ уни юзлаб ҳайдовчилар номидан қилинган сўров сифатида жамоатчиликка тақдим этиш¸ биринчи галда эса¸ муаммога президент ва Транспорт вазирлиги эътиборини жалб қилишда ëрдам сўради.

Транспорт вазирлиги “алоқадан ташқарида”

7 ноябрь куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги мулозимлари¸ хусусан¸ матбуот хизматига ажратилган телефон рақамларига кун давомида ҳеч ким жавоб қилмади.

Шу боис айнан шу каби муаммоларга ечим топиш иддаоси билан янги ташкил этилган бу вазирликдан ҳайдовчилар сўров-саволларига жавоб топишнинг имкони бўлмади.

Халқаро юк ташувчилар ассоциацияси(АсМАП)нинг Ўзбекистондаги вакиллари ҳам Озодликнинг видеомурожаатига муносабат билдириш сўровини жавобсиз қолдирди.

Қозоғистон Саноат ва инфраструктурани ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Транспорт қўмитаси расмийлари эса¸ ҳайдовчилар тилга олган муаммонинг Ички ишлар вазирлиги ваколатида эканини билдириш билан чекланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида юк машиналарида халқаро ташувларга оид махсус келишув йўқ. Ҳайдовчилар айтган муаммо миграция картасига тааллуқли. Қозоғистон ҳудудига кирган ўзбекистонликларнинг вақтинча рўйхатдан ўтиши учун 5 кун муҳлат берилган. Рўйхатдан ўтмаса¸ чегарадан чиқишда жарима солинади. Бу бизнинг компетенциямизга кирмайди”¸ деди қўмитанинг Озодлик гаплашган мулозими.

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар аҳволи

Ўзбекистон транспорт тизимига яқин мулозимлардан бири Сардорбек Мадумаров видеомурожаатини кўриб чиқиб¸ шундай фикр билдирди.

Автотранспортнинг тепасида бу соҳани умуман билмайдиган одамлар ўтирипти. Автотранспорт бўйича вазир ўринбосари Деҳқонов автотранспорт соҳасида 0. Бир умр темир йулларда ишлаган одам. Минтранс автотранспортчилар учун эмас¸ уларга қарши ишлайди. Улардан сўраладиган лицензиялар, қанақадир кераксиз ўқишлар¸ ҳаммаси кимларнингдир чўнтагини тўлдириш учун ўйлаб чиқилган. Ҳақиқий муаммоларга келганда¸ ҳеч ким ишлашни хоҳламайди. Фақат постсовет давлатлари эмас¸ Туркия¸ Эрондан транзит ҳам худди шундай аҳволда. Уларнинг юк машиналари Ўзбекистонда 3 ой туриши¸ йўлда истаганча маишат қилиши мумкин. Лекин Ўзбекистон юк машиналари Эрондан 7 кун¸ Қозоғистон ва Беларусдан 5 кун ичида чиқиб кетиши шарт. Ҳамма давлатда ўзбекистонлик юк ташувчиларни қийнашади¸ таъмагирлик¸ зўравонлик қилишади¸ лекин ҳукумат даражасида улар манфаатини ҳимоя қиладиган ҳеч ким йўқ”¸ дейди Транспорт вазирлигини бу соҳадаги ислоҳотларнинг энг катта тўсиғи деб атаган Озодлик суҳбатдоши.

Бу мулозим автотранспорт соҳасида қилиниши лозим ислоҳотларга оид қатор қарор ва қонун лойиҳалари ишлаб чиқилгани¸ аммо улар қабул қилинмай¸ қабул қилингани эса¸ амалга ошмай қолаëтганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG