Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:25

Қримда портлаш ва ўқдан 19 киши ўлди. Иш "Қотиллик" моддаси бўйича ўрганилмоқда (ФОТО-ВИДЕО)


Қримдаги Керчь политехника коллежи биносидаги портлаш ва кўпчилик ўққа тутилганини аввалига «террорчилик акти» деб эълон қилган Россия ҳуқуқ-тартибот органлари воқеани бошқача малакалаб, жиноят ишини «қотиллик» моддаси асосида очди.

17 октябрда маҳаллий вақт билан кундузги 12 ларда содир бўлган портлаш оқибатида 19 киши ўлгани, 50 зиёд одам турли оғирликдаги жароҳат олгани хабар қилинмоқда.

Қримдаги техникумда содир бўлган портлашдан 10 киши ўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:33 0:00

Портлаш мосламаси металл буюмлар билан тўлдирилгани ва кўпчиликка қарата ўқ отишни уюштирганликда гумонланаётган шахс ўзини ўлдиргани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.

Жабрланганларнинг асосий қисми - коллеж талабалари.
Жабрланганларнинг асосий қисми - коллеж талабалари.

Махсус хизматлар ҳужум оқибатида нобуд бўлганларнинг аксар қисми портлашдан эмас, ўқотар қуролдан отиб ўлдирилганини айтмоқда. Коллеж талабалари ва ходимларини отганликда гумонланаётган одам - ушбу муассасанинг 4 курс талабаси, унинг ёши 22да экани хабари чиқди.

Ҳодиса гувоҳлари бинога қуролланган икки киши киргани, улардан бири ўзини коллеж ошхонасида портлатгани, иккинчиси эса, синфхона ва коридорда учраганни отиб юрганини гапирмоқда.

Mash интернет канали тахмин қилинаётган қуролланган жиноятчининг фотосуратини эълон қилди.

Қотилликда айбланаётган В.Росляков (ўнгда) Колумбайн мактабидаги ҳужумчилар каби кийиниб олган
Қотилликда айбланаётган В.Росляков (ўнгда) Колумбайн мактабидаги ҳужумчилар каби кийиниб олган

​Айрим маълумотларга кўра, исми Влад Росляков экани айтилаётган коллеж талабаси АҚШдаги “Колумбайн” мактабига ҳужум қилган Эрик Харрис каби кийиниб олгани ва ўша ҳодисаларни такрорлашга уриниб, ўқув муассасасига ҳужум қилганини тахмин қилди. (АҚШнинг Колорадо штатидаги “Колумбайн” мактабига ҳужум 1999 йилда икки ўқувчи Эрик Харрис ва Дилан Клиболд томонидан уюштирилган. Ҳужумчилар 36 кишини яралаб, 13 кишини ўлдирганди.)

Полиция Влад яқиндагина 12 калибрли ўқотар қуролга рухсатнома олиб, 150 та патрон ҳам сотиб олганини аниқлади.

Махсус хизматлар коллеж биносини синчковлик билан кўздан кечириб чиқмоқда.

Ҳодиса жойида ишлаётган терговчиларнинг Москва вақти билан соат 16 ларга келиб берган маълумотига кўра, портлаш оқибатида 19 киши ўлгани ва 50 дан зиёди жароҳатлар билан маҳаллий шифохоналарга олиб келинган. Полиция қурбон бўлганларнинг асосий қисми болалар ва ўсмирлар эканига эътибор қаратмоқда.

Терактда жабрланганлар вертолёт ва «тез ёрдам» машиналари ёрдамида олиб чиқилмоқда. Олдинроқ терговчилар ҳодисага газ портлаши сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

Ҳодиса Россия президенти шахсий назоратига олингани айтилди Президент матбуот хизмати тарқатган расмий хабарда.

Украинага қарашли бўлган Қрим Россия томонидан 2014 йилда аннексия қилинган.

XS
SM
MD
LG