Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:35

Африкада қадимий баобаблар номаълум сабабга кўра қуримоқда


Африка баобаблари.
Африка баобаблари.

Охирги 13 йил Африкадаги қадимий баобаблар учун ўта оғир бўлди. Камида минг ёшга тўлган 13 қадимий дарахтнинг 9 таси танасидан ажради ёки бутунлай қуриди. Бу ҳақда Nature Plants журналининг 11 июнь кунги сонида хабар қилинди.

Ўсимликшунос олим Сара Вентер мавжуд далиллар барча баобаблар ҳалок бўлаётганини кўрсатмаслигини таъкидлади. Унга кўра, ўта қари дарахтлар қурғоқчиликка бардош бера олмайди. Вентер дарахтларга келган қирғиннинг иқлим ўзгариши ва қурғоқчилик каби бир неча сабаби бўлиши мумкинлигини айтди.

Баобабдошлар оиласининг Adansonia digitata деб номланувчи тури гуллайдиган энг қадимий дарахтлардандир. Бу дарахтларнинг шохлари ингичка бўлиб, томирга ўхшайди. Шу сабаб уларни баъзан “тескари дарахт”, деб аташади. Жигарранг мева соладиган бу баобаблардан егулик сифатида, тиббиётда ва ибодат маросимларида фойдаланиб келинади.

Илмий мақола муаллифларига кўра, 2005 йилдан бери энг қадимий 13 та Adansonia digitata дарахтининг тўрттаси қуриди. Бештаси эса танасининг катта қисмидан айрилган.

Panke номи берилган энг қари баобаб 2010-2011 йиллар давомида қуриган. Ўша пайтида у 2500 ёшда бўлган. Қолган уч дарахт эса 1250-1500 ёшда бўлган.

Мақола муаллифларидан бири Адриан Патрут бу дарахтлар фақат қаригани учун қуримоқда, деган фикрга қўшилмайди. Унга кўра, дарахтлар ўлимининг бошқа сабаблари бўлиши мумкин. Масалан, жанубий Африкада ҳаво исиб бораётгани бундай сабаблардан бири бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Баобаблар дунё бўйлаб танилган бўлса-да, уларнинг хусусиятлари яхши ўрганилмаган. Ўсимликлар экологияси бўйича мутахассис Южин Моллнинг айтишича, биз ҳатто бу дарахтларнинг томири қандай тузилганини тўлиқ билмаймиз.

XS
SM
MD
LG