Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:42

ТОШКЕНТ – “Туну кун шовқин солиб уста ишлатаётган тадбиркор суд қарорига бўйсунмаяпти”


ЯШНОБОД. “Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Панельний массивидан ёзмоқдамиз. 4 қаватли уйимизда 72 та хонадон яшайди. 10 йилча олдин уйимиз олдида каттагина боғ бўлар эди. “Бу ерда дўкон ва спорт зали қурилади” дея бизни алдаб-авраб ҳужжатга қўл қўйдириб олишди. Аммо, мана, 10 йилки, бино битай демайди. Кечасию кундузи шовқин-сурон, чанг-тўзон! Қурувчилар тошбақанинг гўштидан кўпроқ еб қўйган эканми, ишни битирмаяпти. Шу атрофда ўйнаб юрадиган фарзандларимиз жароҳат олишидан ҳам хавотирдамиз. Бунинг устига, уйимиз ёнини ҳожатхона қилиб олишган. Ҳидига тоқат қилиб бўлмайди. Ойналаримизни ҳам очолмаймиз.

Арз қилиб ҳокимиятгача бордик. Суд кечаси ишлаш мумкин эмас дея қарор чиқариб берди. Аммо бино эгаси бўлган тадбиркор аҳолини ҳам, суд қарорини ҳам писанд қилмаяпти. Бу ерни бир пайтлар ҳоким фалон пулга сотган эди. Ҳолвани ҳоким, калтакни эса эса етим ейди, деганлари шу шекилли!”

(Бу хабар Озодликка 11 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG