Линклар

Шошилинч хабар
29 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:28

ТОШКЕНТ – "Тадбиркорлар "юқори"нинг буйруғи билан “Солиқ инфо”га обуна бўлишга мажбурланмоқда!”


ТОШКЕНТ. “Тошкент вилояти тадбиркорлари номидан ёзмоқдамиз. Солиқчилар тадбиркорлардан “Солиқ инфо” газетасига обуна бўлишни “илтимос” қилишда давом этмоқда. Юқоридан топшириқ бўлибди. "Юқори" кимлигини айтишмади. “Илтимос”ни бажармаганларга қандай чора кўрилишини ўзингиз тахмин қилаверинг. Энг қизиғи, Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи – 202 730 сўм. Бу газетанинг обуна нархи эса салкам 50 минг сўм. Обуна нархига инсоф ва виждон баҳоси ҳам қўшиб юборилган шекилли...”

(Бу хабар Озодликка 28 май куни келди. «Солиқ инфо» газетаси асосчиси¸ маҳаллий нашрларнинг ëзишича¸ Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжоновдир - таҳр.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG