Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:29

Тожикистон Муфтийси жинсий алоқанинг "ноодатий усуллари" юзасидан фатво чиқарди


Тожикистон Мусулмонлар идораси раҳбари хотинларини ғайриоддий бўлган жинсий муносабатларга мажбурлайдиган эркакларни қоралади.

Муфтий Саидмукаррам Абдулқодирзода жума намозида қилган ваъзи давомида турмуш ўртоқларини улар учун одатдан ташқари бўлган жинсий муносабатларга, жумладан орал жинсий алоқага мажбурлайдиган эркаклар катта гуноҳ қилаётганини гапирди.

Тожик руҳонийсининг сўзларига қараганда, бу “бузуқлик”нинг манбаи Интернет ва порнофильмлардир.

Тожикистон Мусулмонлар идораси фатволар бўлими раҳбари Жамолиддин Хомуший 11 июнь куни ўз эрларининг ҳаракатларидан ҳақоратланганидан аёллар шикоят қилганидан кейин Саидмукаррам Абдулқодирзода бу нозик мавзуда фатво чиқарганини хабар қилди. Аёллар эрлари Россиядан қайтиб келганидан сўнг, уларни орал жинсий алоқа қилишга мажбурлай бошлашганини айтишмоқда.

Таниқли тожик варчи ва "Асрори заношуи" (“Оилавий ҳаёт сирлари”) китобининг муаллифи Муллозуҳур Тоҳирий орал жинсий алоқа Тожикистонда кенг тарқалмаган ва уни камдан-кам эр-хотинлар қўллайди, деб ҳисоблайди. «Бундай сексни врачлар эркаклик кучи заифлашган эркакларга тавсия этишади», - дейди у.

Эслатиб ўтамиз, икки йил олдин Тожикистондаги таниқли бошқа бир руҳоний Қобилжон Боев интим мақсадлар учун мўлжалланган ўйинчоқлар, жумладан “резина аёллар” сотилиши ҳақидаги ғояни “номақбул” деб ҳисоблашини билдирган эди. У Оллоҳ эркак ва аёлни яратгач, уларнинг ҳаётдаги ва жамиятдаги хулқ-атворини азалдан белгилаб берган, қолган барча ҳаракатлар эса гуноҳкорликдан бошқа нарса эмас, деган фикрни қўллаб-қувватлайди.

Тожикистон Мусулмонлар идораси раҳбари Саидмукаррам Абдулқодирзода яқинда спортнинг қоидасиз жанг ва бокс турларини ҳаром, деб атаган эди.

Душанбе шаҳридаги марказий масжидда 1 июнь кунги жума намозидан олдин қилган маъвизаси давомида муфтий ўз қарорини спортнинг бу турлари саломатликка зарар етказиши билан изоҳлади.

“Пул тикиб ўйналадиган ўйинларнинг барча турлари ҳаромдир. Вақтни бекорга ўтказишади. На ақлга, на танага фойдаси бор. Бу ҳаром”, - деган Тожикистон муфтийси.

Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг фикрича, ёшларнинг кураш билан шуғулланиши жоиздир.

Ўтган йил кузида Тожикистоннинг Ёшлар ва спорт ишлари қўмитаси мактаблар спорт мактабларида спортнинг 9 тури бўйича секцияларни тақиқлаб қўйган эди. Тақиқланган спорт турлари орасида профессионал бокс, қўл жанги ва бошқалар бор.

XS
SM
MD
LG