Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:22

Халқаро ўйинлар олдидан Туркманистон полицияси пойтахтни тиланчи болалардан тозаламоқда


Сентябрда бошланадиган халқаро мусобақалар олдидан автобус ҳайдовчиларига ҳам бир хил кийим кийиш буюрилди.
Сентябрда бошланадиган халқаро мусобақалар олдидан автобус ҳайдовчиларига ҳам бир хил кийим кийиш буюрилди.

Сентябрь ойига белгиланган Ёпиқ иншоотларда жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари (AIMAG) олдидан Туркманистон полицияси кўчаларни тиланчи болалардан тозалашга киришди. Бу ҳақда Озодлик радиосига оддий ашхободликлар, оиласини фарзандларидан бири тиланчилик билан топаётган пулга боқаётган ота-оналар айтиб берди.

Ахшободда яшовчи Аманмурат Бугаевинг айтишича, полиция ходимлари шаҳар кўчаларида тиланчилик қилиб юрган болаларни уйларига жўнатиб, уларга бошқа кўчага қайтиб чиқмасликни буюрмоқда.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор, исмини ошкор қилмаслик шарти билан, шаҳар кўчалари қандай қилиб тиланчи болалардан тозаланаётгани ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, полиция ходимлари тиланчи болаларни ота-оналарига олиб бориб, уларни болаларга тиланчилик қилдириш қонунга хилоф эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Инспекторга кўра, айрим ҳолларда бундай болаларнинг ота-оналарини полиция бўлимига чақириб, расмий огоҳлантириш беришмоқда.

Зобит ушбу амалиётдан асосий мақсад мамлакат имижини сақлаб қолиш эканлигини, лекин яна бир мақсад болаларни ҳимоя қилиш эканлигини таъкидлади.

“Ногиронлик аравачасида тиланчилик қилаётган ногирон одам ҳар қандай мамлакат имижини бузади. Асосий мақсад миллий обрўга путур етказиши мумкин бўлган нарсалар билан курашишдир”, деди у.

Ашхобод кўчаларида тиланчи болаларни кўп учратиш мумкин. Айрим оилалар болалари тиланчилик қилиб топган пул билан кун кечиради.

Болалари тиланчилик қилувчи айрим ота-оналар ҳукумат уларни ягона даромад манбаидан қуруқ қолдираётганидан нолиди.

Озодлик радиоси туркман хизмати Ашхободда яшовчи тўрт ота-она билан суҳбатлашди. Улар фарзандлари кўчада топган пул кун кўришлари учун муҳим эканлигини айтишди.

Ўғли кўчада тиланчилик қиладиган ишсиз она: “Оиаламизда ногирон ўғлимдан бошқа яна уч кичик боламиз бор”, деди. Оила кун кечириш учун ногирон ўғилга ҳукумат ажратадиган маблағга таянади.

“Иш бўлса, ишлаган бўлардим. Шунинг учун болаларимизни кўчага чиқариб, сахий одамлар хайрияларини кутамиз”.

Ота-оналар фарзандлари кўчада қанча пул топишини айтишдан бош тортишди.

Туркманистонда ишсизлик кенг тарқалган. Аммо ҳукумат ишсизлик ҳақида расмий маълумот эълон қилмайди. Айрим нашрларга кўра, мамлакатда ишсизлик 50-60 фоизни ташкил қилади.

Туркманистон Туризм вазирлиги вакилларининг маълум қилишича, Ашхободда сентябрда ўтувчи Ёпиқ иншоотларда жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинларига “дунё мамлакатларидан 150 мингга яқин томошабин” келиши кутилмоқда ва бу тадбир Туркманистон учун узоқ кутилган даромад манбаи бўлиши мумкин.

AIMAG ташкилотчиларига кўра, 62 мамлакатдан ўзаро курашиш учун тахминан 5500 нафар спортчи, яна 1200 нафар уларга ҳамроҳлик қилувчилар, жумладан, тренерлар ва расмий делегациялар аъзолари келади.

Расмийлар ўйинлар олдидан вилоятларда яшайдиганларнинг пойтахтга келишини чеклаб, шаҳарни ит ва мушуклардан ҳам тозаламоқда.

XS
SM
MD
LG