Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:28

Шовқин устида жанжаллашиб келган қўшни ўзбекистонлик аëлни чавақлаб ташлади


Ўлдириб кетилган асли ўзбекистонлик Умида Эгамуротова Россия ватандошлигини олган.
Ўлдириб кетилган асли ўзбекистонлик Умида Эгамуротова Россия ватандошлигини олган.

Тула вилоятида ўзбекистонлик кассир аëлни дўконда қўриқчи ва харидорлар кўз олдида чавақлаб кетган шахс қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, қўшни бўлиб яшаган қотил ва қурбон ўртасида шовқин устида мунтазам жанжал содир бўлиб турган ва пиëниста эркак навбатдаги шундай можародан сўнг уни супермаркетда пичоқлаб ўлдирган.

29 апрель куни Тула вилоятининг Узловая шаҳридаги “Пятерочка” супермаркетида 34 ёшли Андрей К. кассир аёлга ҳужум қилиб, унга пичоқ билан 21 маротаба жароҳат етказди.

Россия ИИВ тарқатган хабарга кўра¸ 33 яшар Умида исмли асли ўзбекистонлик аёл касалхонанинг реанимация бўлимида жон берган.

Россия Тергов қўмитасининг Тула вилоят бошқармаси расмийси ад Анна Киречееванинг Озодликка айтишича¸ қотилликда айбланаётган шахс тезкор қидирув амалиёти натижасида Узловая атрофидаги дала ҳовлилардан бирида ҳибсга олинган.

Андрей К. қотиллик содир этилган куниёқ ҳибсга олинди
Андрей К. қотиллик содир этилган куниёқ ҳибсга олинди

- Ҳа, у ҳибсга олинди. Қотиллик сабаблари бўйича бизда якуний хулосалар тайёр, уларни кейинроқ эълон қиламиз. Аёл учта фарзанди билан бирга Тула вилоятининг Узловая шаҳрида яшаб келган. Билишимча, улар билан васийлик органлари шуғулланишаяпти. 34 яшар қотилликда гумонланган шахс кеча Узловая атрофидаги дала ҳовлиларидан бирида қўлга олинди ва “Пятёрочка” ходимлари қотилликни айнан шу шахс содир этганини тасдиқлашди, деди тергов вакиласи.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари ўлдирилган аёлнинг 33 яшар ўзбекистонлик Умида Эгамуротова эканини билдирди.

Озодлик билан суҳбатлашган ваколатхона раҳбари Саиднўмон Мансуров бу хабар ортидан Узловая полиция ва Тергов қўмитаси бошқармалари билан бошланиб¸ ўзбекистонлик аёл масаласида зарурий кўмак беришга ҳозир эканини билдирганини айтди.

- Жабрланган аёл Россия гражданлигида эканлиги аниқланди, аммо биз унинг оила аъзоларига зарурий барча кўмак беришга тайёр эканимизни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Болалар ҳозирча яқин қариндошлари қарамоғида қолмоқда. Аёлнинг жасади ҳозирда маҳаллий моргда эспертизада. Вазиятни кузатиб бораяпмиз, деди Саиднўмон Мансуров.

Озодликка маълум бўлишича¸ қотилликда айбланаётган 34 ёшли Андрей К. ва Умида Эгамуротова қўшни бўлиб яшаб келган.

Ўлдирилган аëлни таниганлардан бирига кўра, ичкиликка ружў қўйган Андрей доимо уйида баланд овозда мусиқа эшитиб келган ва уч фарзанднинг онаси Умида бир неча маротаба у билан шу масалада тортишган ва ҳатто судлашишгача борган.

Қотилликдан олдин¸ айтилишича¸ Андрей ўзбекистонлик аёлнинг эшигини бузиб кирган ва можаро полиция аралашуви билан тинчитилган.

28 апрель куни маст ҳолатда бўлган Андрей Умида ишлаб келган “Пятёрочка”га пичоқ кўтариб келиб, уни чавақлаб ташлагани дўкон назорат камераларида акс этди ва бу видеоëзув ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Тула вилоят тергов бошқармаси содир этилган жиноят юзасидан РФ Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми (“қотиллик”) асосида жиноят иши қўзғатилганини маълум қилишди.

XS
SM
MD
LG