Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:18

Ўн кундан бери юзлаб юк машинаси Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтказилмаяпти (ВИДЕО)


Жорий ойи бошидан бери ўзбек-қозоқ чегарасининг Қозоғистон томонида юк ортилган юзлаб фура Ўзбекистон ҳудудига ўтиш учун навбат кутмоқда.

Озодлик гаплашган юк ташувчи ҳайдовчиларга кўра¸ Россиядан озиқ-овқат юкланган фуралар ўтказилиб¸ ноозиқ-овқат маҳсулотлари ортилган юк машиналари қарийб ўн кундан бери Ўзбекистонга киритилмаяпти.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси¸ юк машиналарининг Ўзбекистонга кириши билан муаммо йўқлигини билдирди. Қозоғистон томони эса¸ чегарадан ўтиб-қайтишнинг тўхтамагани¸ аммо компьютер тизимида юз берган муаммо сабаб сустлашгани¸ 11 мартга келиб вазиятнинг нормал изга қайта бошлаганини билдирди.

Қарийб ўн кундан бери фурачилар машинада яшамоқда

Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонликлар¸ ўзларини "хусусий ширкатларнинг Қозоғистондан сотиб олган қурилиш материлларини ташувчи ҳайдовчилар", деб таништирди.

11 март куни Озодлик билан гаплашган ҳайдовчилар¸ айни шу куни ўзбек-қозоқ чегарасидаги “Қазигурт”(Майский) божхона постида қарийб 300 та юк машинаси Ўзбекистонга ўтиш учун навбат кутаëтганини билдирди.

Шахсан мен¸ 5 март куни чегарага келган бўлсам¸ ҳали ҳам навбатим келмади. Олти кечадан бери машинада овқат қилиб¸ машинада ухлаб юрибмиз. Битта туалет бор эди¸ униям пуллик қилиб қўйди. Одамлар ит ëтиш билан навбат кутаяпти. Нимага ўтказмаëтгани ҳақида на очиқ маълумот¸ на бир расмий билдирув бор. Нима бўлаяпти¸ қачон очади¸ билмаймиз”¸ дейди Озодлик гаплашган ўзбекистонлик ҳайдовчилардан бири.

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар¸ чегарада пайдо бўлган юк машиналари тиқинини видеотасвирга олиб¸ Озодликка тақдим этди. Бу тасвирларда юзлаб юк машинасининг йўл чеккасида туриб қолгани кўрилади.

Ўзбек-қозоқ чегарасида юзлаб юк машинаси Ўзбекистонга ўта олмай навбат кутмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:34 0:00

Озодлик суҳбатдошлари¸ навбатда турган юк машиналарининг камида 70 фоизининг давлат рақами Ўзбекистонники экани ва Россиядан келаëтган юк машиналарига имтиëз борлигини қўшимча қилдилар.

Россиядан келаëтган холодильник-машиналар “экспорт олиб келаяпти”¸ деб ўтказилаяпти. Лекин орасида тахта ортган машиналар ҳам ўтаяпти. Айнан Қозоғистондан юк олиб келаëтганлар турипти навбат кутиб. Икки йилдан бери шу ишни қиламиз¸ бунақаси биринчи марта бўлаяпти. Шу йил январда икки сутка навбат кутганмиз¸ бу шу пайтгача энг узоқ навбатда туриш бўлган эди”¸ деди Озодликка исмини очиқламасдан гапиришни маъқул топган юк машинаси ҳайдовчиларидан бири.

"Муаммо Қозоғистон томонда"

Озодлик ўзбек-қозоқ чегарасининг нафақат “Қазигурт” чегара-ўтказиш пости¸ балки бошқа пунктларида ҳам кейинги кунларда пайдо бўлган узун навбатлар ҳақида изоҳ сўраб Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси¸ шунингдек Қозоғистон Чегара хизматига мурожаат қилди.

Ўзбекистон томони¸ мамлакатга Қозоғистон чегарасидан юк машиналарининг кириши билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқлиги¸ хусусан¸ кейинги кунларда чегарадан ўтиб-қайтишга оид қонун-қоидаларда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини билдирди.

Қозоғистон Чегара хизматининг Озодлик гаплашган расмийлари Ўзбекистон билан чегара постларида ўтиб-қайтиш билан муаммо борлигидан "бехабарлик"ларини билдирди.

Қозоғистоннинг “Қазигурт” божхона постининг ўзини таништирмаган расмийси¸ навбатларнинг пайдо бўлишига¸ “компьютер тизимида юз берган сбой (узилиш) сабаб бўлганини билдирди¸ аммо бу узилиш моҳиятига оид тафсилотларни маълум қилмади.

Унга кўра¸ 10 мартдан бошлаб вазият нормаллашишга ўтган ва ҳозирда Ўзбекистонга юк машиналарининг ўтиши давом этмоқда.

Жанубий Қозоғистон Божхона қўмитаси 2017 йилнинг биринчи чораги бўйича берган ҳисоботида¸ Ўзбекистон билан ўтиб-қайтишнинг 2017 йилдан кескин кўпайгани ва шу боис¸ чегара пунктларининг ўтказиш имконлари ҳам кенгайтирилганини билдирган эди.

2017 йилнинг биринчи уч ой ичида ўзбек-қозоқ чегарасидан 2 миллион одамнинг кесиб ўтганини билдирган бошқарма раҳбари¸ чегарада беш йўлкали ўтказиш ишга туширилишини эълон қилган эди.

Расмий маълумотга кўра¸ Жанубий Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан сарҳадида олтита божхона пости бор ва улар бештасидан енгил ва юк машиналарини ўтказиш қарийб тўхтовсиз амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG