Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:26

Вадим Абрамов: “Футболдан четлатилганимдан хабарим йўқ”


Вадим Абрамов
Вадим Абрамов

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мураббийи Вадим Абрамов Озодликка Ўзбекистон Футбол Федерацияси (ЎФФ) уни футболдан четлатганидан бехабар эканини айтди.

Озодлик билан суҳбатда таниқли мураббий ЎФФ уни футболдан четлатгани ҳақидаги хабарларни Интернетдан ўқиганини, бу ҳақда уни ҳеч ким хабардор қилмаганини билдирди.

Ҳозирча билмайман. Буларнинг бари Интернетда тарқалибди. Мени (четлатганлари ҳақида) ҳеч ким расман хабардор қилгани йўқ. Мен умуман тушунмай қолдим: ким менинг номимдан ёзаяпти, менинг номимдан интервью беришаяпти. Тушунолмай қолдим. Ҳар ҳолда, чемпионат тугаганидан бери ҳали ҳеч кимга интервью берганим йўқ. Менинг четлатилганим ҳақдаги бу гапларнинг қайси сабабдан тарқалганини тушуна олмаяпман,” деди Вадим Абрамов.

16 декабрда ЎФФ расмий сайти – the-uff.com нашр этган қарор изоҳида, Вадим Абрамов номаълум муддатга футболдан четлатилгани билдирилган.

ЎФФ қарорида Абрамов "ЎФФ ва ЎзПФЛ ҳамда уларнинг расмийлари шаънига нисбатан нотўғри фикрлар билдирганлиги" учун футболдан четлатилгани таъкидланади.

Бироқ, Вадим Абрамов ФФдан унга ҳеч ким ҳеч нарса демаганини айтди.

15 декабрда мажлис бўлди. Унда иштирок этдим. Менга ҳеч нарса дейишмади. 16- да эса, Интернетда мана шу хабарлар тарқалди. Шунинг учун бу ҳақда сизга нима дейишни ҳам билмайман,” деди Вадим Абрамов.

Унинг маълум қилишича, “Нефтчи” клуби изоҳ сўраб, ЎФФга мурожаат қилган, аммо у ҳозиргача расмий жавоб қандай бўлганини билмайди.

Ўзбекистондаги таниқли мураббийлардан бири Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасини 2011 йили футбол бўйича Осиё кубоги ярим финалига олиб чиққанди.

2017 йил сентябрида ЎФФни 12 йил бошқарган Мираброр Усмонов истеъфо берди ва унинг ўрнига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Умид Аҳмаджонов УФФА раҳбари этиб сайланди.

XS
SM
MD
LG