Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:28

Virgin Galactic ширкати бир неча ҳафта ичида ўз фазо кемасини учирмоқчи


Virgin Galactic асосчиси Ричард Брэнсон.
Virgin Galactic асосчиси Ричард Брэнсон.

Британиялик тадбиркор Ричард Брэнсон ўзининг Virgin Galactic ширкати бир неча ҳафта ичида ўз фазога кемасини илк маротаба коинотга юборишини очиқлади.

Сингапурда CNBC телеканалига берган интервьюсида миллиардер тадбиркор ширкат ўзининг илк миссиясини фазога юборишига жуда оз қолганини, ўзи эса бир неча ой ичида Ерни вақтинча тарк этишга умид боғлаганини айтди.

- Унинг ортидан кўп ўтмай фазога одамларни чиқарамиз, - дея қўшимча қилди Брэнсон.

Брэнсоннинг Virgin Galactic ширкати Amazon асосчиси Жефф Безоснинг Blue Origin ширкати билан йўловчиларни фазога олиб чиқувчи хизматни биринчи бўлиб йўлга қўйиш юзасидан беллашмоқда.

Ҳар икки ширкат пул тўлаган йўловчиларни бир неча дақиқага чўзилувчи фазо саёҳатига олиб чиқишни режалаштирган. Йўловчилар Ер сатҳидан 100 км масофадаги Карман чизиғига ёки АҚШ ҳаво кучлари фазо чегараси деб ҳисоблайдиган 80 км масофага саёҳат қилади.

Бундай баландликда осмон қоронғи бўлиб, ернинг юмалоқ шаклини бемалол кўриш мумкин.

2000 йилларда Халқаро фазо станциясига саёҳат қилган илк сайёҳлар миллионлаб доллар сарфлаган эди.

Брэнсон ўз ширкати чипталари нархи 250 минг доллар бўлишини, бундай нарх кўпроқ одамга фазога саёҳат қилиш имконини беришини таъкидлади.

- Бир хонада ўн одам бўлса, уларнинг саккизтаси имкони бўлганида фазога жон деб сафар қилган бўларди, - деди тадбиркор.

Брэнсон кейинги ўн йил ичида фазога саёҳат қилиш нархи 40-50 минг долларга тушишига умид қилишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG