Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:25

Voyager 2 кемаси билан 2021 йилгача алоқа узилади


Voyager 2 кемаси 2021 йилгача Ердан кўрсатма ололмайдиган бўлди.

Кема айни дамда Ердан 18,5 миллиард километр нарида бўлиб, энг олис масофага саёҳат қилган инсон қурган мосламаларнинг биридир.

Кейинги 11 ой давомида кемада бирор носозлик содир бўлса, миссия битиши мумкин.

Алоқа узилишига Австралиянинг Канберра шаҳрида жойлашган 70 метр узунликдаги антеннани тузатиш эҳтиёжи сабаб бўлди. Ушбу антенна ёрдамида Voyager 2 кемасига Ердан сигнал юборилади.

Бу орада кема Ердаги бошқа антенналарга маълумот юборишда давом этади.

Таъмирланаётган антенна Deep Space Network тармоғининг бир бўлагидир. Ернинг турли бурчакларида ўрнатилган антенналардан иборат тармоқ Қуёш тизими атрофидаги аппаратлар билан алоқа қилишни таъминлайди.

Канберрадаги антенна етарлича қувватга эга бўлгани ва жанубий ярим шарда жойлашгани учун Voyager 2 кемасига сигнал юбора оладиган ягона антеннадир.

NASA ходимларинг сўзларига кўра, бирор муаммо чиқмаса, Voyager 2 ва унинг эгизаги Voyager 1 2027 йилгача Ерга илмий маълумот юборишини кутиш мумкин.

2012 йилда Voyager 1 кемаси гелиосфера, яъни Қуёш зарралари етиб борадиган сферадан узоқлашиб, юлдузлараро бўшлиққа чиққан илк аппарат бўлди. 2018 йилда эса Voyager 2 ҳам юлдузлараро бўшлиққа чиқди.

XS
SM
MD
LG