Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:45

Хитойнинг хизматини ўтаб бўлган фазо кемаси Ерга қулатилди


“Тяньгун-1” фазо кемаси модели.
“Тяньгун-1” фазо кемаси модели.

Душанба куни Хитойнинг хизматини ўтаб бўлган “Тяньгун-2” фазо лабораторияси Тинч океанига қулатилди. Бу ҳақда мамлакат расмийлари билдирди.

Расмий маълумотларга кўра, кема маҳаллий вақт била соат 8:15 да атмосферада деярли бутунлай ёниб кетган.

Олимлар “Тяньгун-2”нинг Ерга қулаши метеор ёмғири каби гўзал манзара бўлишини ваъда қилган эди. Аммо кема океанга қулагани учун ҳодисани кузатишнинг имкони бўлмади.

Хитой фазо агентлиги расмийлари кема айнан қаерга қулаши ҳодиса содир бўлишига яқин аниқ бўлишини айтган эди. Аввалига улар кема Сан-Паулу устида атмосферага қайтишини айтишди, аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай қулаш жойи Тинч океанида бўлишини билдиришди.

АҚШ ҳарбий радар ва сенсорлари “Тяньгун-2” Тинч океани устида орбитага қайтганини тасдиқлади. “Тяньгун” хитойча “самовий сарой” маъносига эга. Кема 2011 йилнинг сентябрида орбитага чиқарилган эди. Мазкур кема ўз фазо станциясини қуриш учун курашаётган Хитой учун муҳим қадам бўлди.

Модуль мураккаб қўшиш ва улаш амалларини синаб кўриш учун ишлаб чиқилган эди. Бошида ундан фақат икки йил давомида фойдаланиш режалаштирилганди, холос.

“Тяньгун-2” бортига бир неча марта хитойлик фазогирлар чиқарилди. Ҳатто унинг бортида туриб фазогирлар видеомурожаат орқали ўқувчиларга дарс ўтди.

“Тяньгун-2” модулини Ерга режа асосида қулатиш мўлжалланган эди. Аммо кема 2016 йил ишдан чиқди.

Европа фазо агентлиги “Тяньгун-2” двигателларини Ердан бошқариш қўлдан бой берилганини айтиб келади.

Қиёс учун, Россия 2001 йилда “Мир” фазо станциясини режа бўйича Тинч океанига қулатган эди.

Йил бошида Хитой расмийси “Тяньгун-2” лабораторияси бошқаруви қўлган бой берилганини рад этди.

Хитой матбуоти Европа фазо агентлиги ва бошқа мутахассисларнинг модуль бошқаруви қўлдан бой берилгани ҳақидаги шарҳларини ёлғон маълумотлар, дея кўрсатиб келади.

2016 йилнинг сентябрь ойида Хитой фазога “Тиангонг-2” кемасини чиқарди. Мамлакат ўз доимий фазо станциясини қуришга бел боғлаган. Бунинг учун кейинги йилларда “Тяньгун-2” фазо кемаси кенгайтириб борилади. Станция 2022 йили тўлиқ ишга тушиши кутилмоқда.

Хитой ўз фазогирларини мустақил равишда космосга юборган Россия ва АҚШдан кейинги учинчи давлатдир.

XS
SM
MD
LG