Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:35

Жонли блог: Песков Путиннинг нима учун Байденни ғалаба билан қутламаётганига аниқлик киритди


Америкаликлар Байден ғалабасини нишонламоқда.
Америкаликлар Байден ғалабасини нишонламоқда.

АҚШдаги сайловларда Демократик партия номзоди Жо Байден Республикачи Доналд Трамп устидан ғалаба қозонди.

Байден сайловчилар коллегиясининг 279 овозини қозонди. Оқ уйга раҳбарлик қилиш учун 270 овоз кифоя.

Ҳозирча бу Байденнинг расман ғалабасини англатмайди. Сайловчилар коллегияси президентни расман 14 декабрда сайлайди.

Қолаверса, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сайлов натижалари бўйича судда тортишиш ниятида.


САЙЛОВГА ОИД СЎНГГИ РАҚАМЛАР (матн устига босинг)

Песков Путиннинг Байденни ҳалигача табрикламаганини "расмий натижаларни кутиш" билан изоҳлади

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль АҚШда бўлиб ўтган президент сайлови расмий натижалари эълон қилинишини кутиш лозим, деб ҳисоблагани учун Владимир Путин Жо Байденни сайловдаги ғалабаси билан табрикламаётганини билдирди.

Байден сайловда ғалаба қозонгани ҳақида 7 ноябрь куни АҚШдаги етакчи оммавий ахборот воситалари хабар қилган. Қатор штатларда сайловнинг расмий натижалари ҳали чиқмаган бўлса-да, АҚШ нашрлари президент Дональд Трампнинг сайловчилар ҳайъати овози бўйича демократ Жо Байдендан олдинга ўтиб кетиш имконияти йўқ, деб ҳисоблайдилар. Расмиятчилик билан боғлиқ ишлар якунлангунига қадар муҳтамал ғолибни эълон қилиш АҚШда одатий ҳол бўлиб ҳисобланади, 4 йил муқаддам оммавий ахборот воситалари сайловда Дональд Трамп ғалаба қозонганини ҳам шу йўсинда эълон қилган эдилар. Бироқ бу сафар амалдаги президент мағлубиятни тан олишдан бош тортиб, қатор штатларда овозлар қайта саналиши талаби билан судларга мурожаат қилишини билдирган.

Путин 2016 йили Трампни ОАВ унинг ғалабаси ҳақида эълон қилганидан бир неча соат ўтиши билан табриклаганди. Песковга кўра, АҚШда “амалдаги президент томонидан эълон қилинган муайян ҳуқуқий процедуралар ўтказилиши лозим”лиги учун бу сафар Россия президенти Байденни табриклаётгани йўқ.

Песков сайловнинг расмий натижаларини чиқариш деганда нимани назарда тутаётгани маълум эмас. Сайловчилар ҳайъати овоз бериши 14 декабрь куни бўлиб ўтиши керак, бироқ маҳкамалар бу муддатгача тугамаслиги мумкин.

Кремль матбуот котиби айни пайтда Путин АҚШнинг исталган президенти билан ишлашга тайёрлигини билдирган.

Сайловолди кампанияси чоғида Байден Россия ва шахсан Путинни бир неча бор танқид қилиб, Трампни Москвага нисбатан юмшоқ муносабатда бўлганликда айблаган. Трамп Путин борасида салбий фикрлар билдиришдан тийилиб, у билан “муроса қилиш”ни исташини айтган, айни пайтда у ўз маъмурияти Россияга нисбатан кескин сиёсат олиб бораётганини билдирган. Трамп даврида АҚШ ўрта ва олис масофага учадиган ракеталар тўғрисида Москва билан тузилган шартномадан чиққан ҳамда Россияга қарши қатор санкциялар (уларнинг бир қисми Конгресс қарори билан) жорий қилган.

Дмитрий Песков
Дмитрий Песков

АҚШнинг собиқ президенти Буш Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

АҚШнинг собиқ президенти, республикачи Жорж Буш демократ Жо Байденни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

Буш номидан ёйинланган баёнотда унинг 8 ноябрь куни сайланган президент билан гаплашгани, уни қутлагани ва мамлакатни бирлаштиришга оид куни кеча сўзлаган нутқи учун миннатдорчилик билдиргани айтилган. “Гарчи сиёсий жиҳатдан ўртамизда ихтилофлар бўлса-да, мен уни яхши одам сифатида биламан”, дея билдирган собиқ президент Буш Байден ҳақида.

У президент Дональд Трамп ҳам кампанияни муваффақиятли ўтказганини, унинг сайловчилари овози эса эшитилишини қайд этган. Бушга кўра, Трамп судга даъво аризаси топшириш ва овозларни қайта саналишига эришиш ҳуқуқига эга. Айни пайтда собиқ президент америкаликлар сайловлар ҳалол ўтганига амин бўлишлари мумкин, дея таъкидлаган.

Кичик Жорж Буш 2001 йилдан 2009 йилгача АҚШ президенти бўлган, унинг ўрнига Барак Обама келган, Жо Байден эса Обама маъмуриятида вице-президент лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Жо Байденни ғалаба билан республикачилардан бир қанчаси табриклаган – бу ерда гап Митт Ромни каби Трампнинг танқидчилари ҳақида бормоқда. Республикачиларнинг бошқалари эса ҳали мағлубиятни тан олмаган ва овозларни қайта санашга оид даъво аризалари билан судга мурожаат қилмоқчи бўлаётган президент Трампни дастакламоқда.

Навальний Россия ва АҚШ муносабатлари янги босқичга чиқишидан умидвор

Кремль Байденни ғалаба билан табриклашдан тийилиб турган бир пайтда, рус мухолифатчиси Алексей Навальний “Байден билан Ҳаррисни эркин ва адолатли сайловлардаги ғалабаси” билан қутлади.

Навальний ўз табригини Твиттер саҳифасида инглиз тилида эълон қилди.

Эркин ва адолатли сайлов ўтказиш имкони барча давлатларда ҳам йўқлигини ёзган Навальний ўз табригида Россия ва АҚШ муносабатларининг янги босқичга чиқишига умид билдирган.

20 август куни Томскдан Москвага қайтиш арафасида заҳарланган мухолифат лидери Алексей Навальний ҳозирча Германияда даволанмоқда.
20 август куни Томскдан Москвага қайтиш арафасида заҳарланган мухолифат лидери Алексей Навальний ҳозирча Германияда даволанмоқда.

Эрон Байден "Трамп хатоларини" тузатишига умид билдирди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Трампни назарда тутган ҳолда Байден маъмурияти «ўтмишдаги хатоларни тузатиши» мумкинлигини айтди.

Президент сайтида эълон қилинган баённомада «Янги Америка маъмурияти олдида аввалги хатоларни тузатиш ва халқаро мажбуриятларга риоя қилиш йўлига қайтиш имконияти мавжуд», дейилади.

Трамп АҚШни Эрон ядровий дастури бўйича 2015 йилда эришилган келишувдан чиқариб олиб, Теҳронга қарши иқтисодий санкцияларни жорий қилди.

Байден агар Эрон 2015 йилда Теҳрон ва қудратли давлатлар ўртасида тузилган битимда ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажара бошласа, АҚШни келишувга қайтаришни хоҳлайди. Мазкур битимда Теҳрон ядровий дастури чекланиши эвазига Эронга нисбатан киритилган санкцияларнинг олиб ташланиши кўзда тутилганди.

2018 йилда Трамп Вашингтонни келишувдан чиқариб олиб, Теҳронга қарши санкция жорий қилишни бошлади, натижада Эрон келишув шартларини бузишга киришди. Санкциялар Эрон иқтисодига қаттиқ зарба бўлди, аммо Теҳронни янги келишув имзолашга мажбурлай олмади.

Байден келишувни имзолаган бошқа давлатлар – Буюк Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитой, шунингдек, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда келишув шартларини ўзгартиришини айтган.

Трамп президентлиги даврида АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият кескинлашганди.
Трамп президентлиги даврида АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият кескинлашганди.

Трампни қўллаб келган Венгрия бош вазири Байденни қутлади

Венгрия бош вазири Виктор Орбан АҚШ президентлик сайловида ғолиб чиққан Жо Байденни табриклади. Бу ҳақда Орбаннинг матбуот котиби билдирди.

MTI нашрининг хабар беришича, Орбан ўз мактубида «Сизни муваффақиятли президентлик кампанияси билан табриклашга ижозат берсангиз. Сизга сиҳат-саломатлик ва ўта масъулиятли вазифангизни бажаришда доимий муваффақиятлар тилайман», деб ёзган.

Орбан жорий президент Дональд Трампни қўллаб келади. АҚШда президентлик сайлови ўз якунига етганидан кейин, Венгриядаги ҳукуматпараст нашрлар сайлов жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйилгани ҳақида исбот-далилсиз хабар қилганди.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан (чапда) Трампни қўллаб келган.
Венгрия бош вазири Виктор Орбан (чапда) Трампни қўллаб келган.

2016 йилда Трампга мағлуб бўлган Клинтон Байденни табриклади

2016 йилги президентлик пойгасида амалдаги республикачи президент Дональд Трампга мағлуб бўлган демократ Ҳиллари Клинтон партиядошлари Жо Байден ва Камала Ҳаррисни табриклади.

Клинтон Twitterда «Сайловчилар ўз фикрларини баён қилдилар. Улар @JoeBiden ва @KamalaHarris ни бўлажак президент ва бўлажак вице-президент этиб сайладилар. Бу тарихий воқеа – Трампнинг рад этилиши ва Америка тарихида янги саҳифанинг очилиши», деб ёзди.

Давлат котиби ўлароқ ишлаган Клинтон Байден ғалаба қозонишига ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва ўз твитини «Биргаликда олдинга» деган сўзлар билан якунлади.

2016 йилги сайловда сайловчилар «ҳайъатидан» Трамп 304 овоз, Клинтон 227 овоз олган эди. Клинтонга 66 миллион, Трампга 63 миллион индивидуал сайловчи овоз берган бўлишига қарамасдан, АҚШ президентлик сайловларининг ўзгача қоидалари туфайли Ҳиллари мағлуб бўлган эди.

2019 йил март ойида Клинтон 2020 йилги президентлик кампаниясида иштирок этмаслигини эълон қилган эди.

Ҳиллари Клинтон 2016 йилги президентлик пойгасида Дональд Трампга мағлуб бўлганди.
Ҳиллари Клинтон 2016 йилги президентлик пойгасида Дональд Трампга мағлуб бўлганди.

Дунё лидерлари Байден ғалабасини олқишламоқда. Кремль сукут сақламоқда

Америка ҳамкорлари президентлик сайловларида Жо Байден ғалаба қозонганини олқишламоқда.

Британия Бош вазири Борис Жонсон, Германия Канцлери Ангела Меркел, Франция президенти Эммануэл Макрон Жо Байденни президентликка сайлангани билан табриклади. Канада, Греция, Ирландия, Бельгия ва Литва раҳбарлари ҳам биринчилардан бўлиб Байденга табрик йўллади.

Жумладан, Германия канцлери Ангела Меркель Байден ғалабаси трансатлантик алоқаларда «янги ва қизиқарли боб» бўлишини айтди.

Франция президенти Эммануэл Макрон «америкаликлар ўз президентларини танлаганликлари»ни қайд этаркан, Байден ва Ҳаррисни қутлади ҳамда улар билан “биргаликда ишлаш”га тайёрлигини таъкидлади.

Аммо Кремль сукут сақламоқда. Москва Демократик партиядан номзод Байден ғалабасини совуқ кутиб олгани ҳайратланарли ҳолат эмас.

77 ёшга тўлган Байден президент Дональд Трампга таққослаганда Москвага нисбатан қаттиқроқ позицияни эгаллаши кутилмоқда.

Байден Россия президенти Владимир Путинни «ёмон ҳаракатлари», жумладан, қўшни мамлакатларни босиб олгани ва хорижий давлатлар сайловларига аралашгани учун кескин танқид қилиб келади. Шунингдек, Байден яқинда Россияни «рақиб» деб атади.

Қолаверса, Байден НАТОни қўллайди. Трамп 2016 йилда НАТОни «эскирган» ташкилот ўлароқ таърифлаган эди.

Байден эси ташкилотни «замонавий тарихдаги энг самарали сиёсий-ҳарбий иттифоқ» ўлароқ таърифлаб, ташкилот кучли бўлиб қолиши ҳамда Россия соладиган янги таҳдидларга мослашиши кераклигини айтиб келади.

Владимир Путин (чапда) ва Байден учрашуви. 2011 йил 10 март.
Владимир Путин (чапда) ва Байден учрашуви. 2011 йил 10 март.

Нетаняҳу Байденни Исроилнинг буюк дўсти, деб атади

Якшанба куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Жо Байденни АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

Нетаняҳу Twitterда «@JoeBiden ва @KamalaHarris, табриклар! Жо, биз қарийб 40 йилдан буён узоқ ва илиқ шахсий муносабатда бўлиб келамиз ва сизни Исроилнинг буюк дўсти деб биламан. Сиз билан АҚШ ва Исроил ўртасидаги ўзгача муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида ишлашга умид қиламан», деб ёзди.


Айни дамда Нетаняҳу Дональд Трампга миннатдорчилик билдирди.

«Исроил давлати ва шахсан менга кўрсатган дўстлигингиз, Қуддус ва Ғўлонни тан олганингиз, Эронга қарши турганингиз, тарихий тинчлик келишувларини [имзолаганингиз] ҳамда Америка-Исроил иттифоқини мисли кўрилмаган юксакликка кўтарганингиз учун сизга раҳмат, @realDonaldTrump», деб ёзди Исроил бош вазири.


Ўнг қанотчи Нетаняҳу президент Трампни яқиндан қўллаб келади.

Байден агар Эрон 2015 йилда Теҳрон ва қудратли давлатлар ўртасида тузилган битимда ўз бўйнига олган мажбуриятларини бажара бошласа, АҚШни келишувга қайтаришни хоҳлайди.

Шунингдек, Байден Исроилнинг Фаластиндаги оккупациясига қарши чиқиши мумкин. Бу эса АҚШ-Исроил муносабатларига путур етказиши мумкин.

Нетаняҳу (ўнгда) Байденни Исроилда кутиб олаётган пайти. 2016 йил, 9 март.
Нетаняҳу (ўнгда) Байденни Исроилда кутиб олаётган пайти. 2016 йил, 9 март.

Байден айирмачи президент бўлмасликка ваъда берди

Делавер штати, Уилмингтон шаҳрида АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден халққа мурожаат қилди. Президент мурожаатини эшитиш ва уни қутлаш учун Уилмингтондаги конференц марказ майдонига минглаб одамлар йиғилди.

Байден 7 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 20.00да (Тошкент вақти билан 8 ноябрь, 6.00да) ўз нутқини бошлар экан: “Қасам ичаманки, мен бўлувчи эмас, балки бирлаштирувчи америкалик бўлишга ҳаракат қиламан”, - деб айтди.

Байден Трамп тарафдорларини “бирдамлик”ка чақирар экан:

"Мен бугун умидлари пуч бўлганларнинг аҳволини ҳис қилиб турибман . Ўзим ҳам бир неча маротаба сайловларда мағлуб бўлганман. Аммо, келинг, бир-биримизга имконият берайлик. Мен бўлувчи эмас, балки бирлаштирувчи президент бўлишга ваъда бераман. Ривожланиш учун биз ўз мухолифларимизга душманимиз каби муносабатда бўлишни тўхтатишимиз лозим. Биз душманлар эмасмиз. Биз америкаликлармиз”,- деб айтди.

Шунингдек, Байден 2021 йилнинг январидан бошлаб коронавирусга қарши курашнинг янги режасини амалга киритишини ва “COVID-19 устидан назорат ўрнатилишини” ваъда қилди.

АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден “бўлувчи эмас, бирлаштирувчи” бўлишга ваъда берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:56 0:00

Байденнинг халққа мурожаати кутиляпти

Нью Йорк, Вашингтон, Филаделфия шаҳарларида минглаб одам Байденнинг президент бўлганини қутлаб кўчага чиққан. Делавер штати, Уилмингтон шаҳрида ҳам халқ Байденнинг президент этиб сайланганини байрам қилмоқда. Жо Байденнинг сайлов штаби айнан шу шаҳарда жойлашган. 7 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 20.00да (Тошкент вақти билан 8 ноябр, 6.00да) Жо Байденнинг халққа мурожаати кутиляпти.

Британия, Германия, Франция раҳбарлари Байденни табриклади

Британия Бош вазири Борис Жонсон, Германия Канцлери Ангела Меркел, Франция президенти Эммануэл Макрон Жо Байденни президентликка сайлангани билан табриклади. Канада, Греция, Ирландия, Бельгия ва Литва раҳбарлари ҳам табрик йўллашга улгуришди.

Франция президенти Эммануэл Макрон «америкаликлар ўз президентларини танлаганликлари»ни қайд этаркан, Байден ва Ҳаррисни қутлади ҳамда улар билан “биргаликда ишлаш”га тайёрлигини таъкидлади.

Республикачи сенатор Митт Ромни Байденни табриклади
2012 йилга сайловларда Барак Обама билан президентлик учун курашган републикачи сенатор Митт Ромни Жо Байденни президeнтликка сайлангани билан табриклади.

Трамп Виржиния штатида голф ўйнаб Оқ уйга қайтди

Доналд Трамп рақиби Жо Байден сайловни ютгани ҳақда голф ўйнаётган пайтда хабар топган.

Америкаликлар янги президент сайланганини байрам қилмоқда

Америкаликлар Байден ғалабасини нишонлаш учун Таймс майдонига йиғилди

Америкаликлар Байден ғалабасини нишонлаш учун Таймс майдонига йиғилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:02 0:00

Байден: Мен барча америкаликларнинг президенти бўламан...

АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден Твиттерда: "Америка халқи мени буюк мамлакат раҳбари этиб танлаганидан фахрланаман. Олдимизда мураккаб ишлар турибди, лекин мен сизга шуни ваъда қиламан: менга ким қандай овоз берганидан қатъий назар, мен барча америкаликларнинг президенти бўламан. "- деб ёзди.


Камала Ҳаррис - АҚШнинг илк аёл вице-президенти бўлади

АҚШ президентлик сайлови: Сайланган вице-президент Камала Ҳаррис Демократик партиянинг мўътадил ва прогрессив қанотларини бирлаштиришни истайди

АҚШ вице-президенти этиб сайланган Камала Ҳаррис карьераси давомида Калифорнияда жиноятчиларни жавобгарликка тортиш билан шуғулланган. Президентлик сайловида ғолиб чиққан Жо Байден тўрт йилдан кейин лавозимини тарк этишга қарор қилса, Ҳаррис ўз номзодлигини кўрсатиши мумкин бўлади.

Камала Ҳаррис: Штат сенаторлиги ва Бош прокурорлигидан вице-президентликка
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:10 0:00

Жо Байденнинг Калифорния сенатори Камала Ҳаррисни вице-президентликка номзод этиб тайинлаши кўпчиликни ҳайратга солди.

Демократик партия номидан президентликка номзодликни қўлга киритиш учун Байден билан беллашган Ҳаррис Байденнинг ирқий ва этник озчилик вакиллари фарзандларини оқ танлилар мактабларга автобусларда ташиш бўйича қарашларини кескин танқид қилган эди.

Байден 1970 йилларда Делавэр штати сенатори ўлароқ ишлаётган пайтида ҳукуматнинг мактабларда турли халқлар ва ирқлар бирга ўқишини таъминлаш мақсадида уларни мактаб автобуслари билан таъминлаш қарорини «аҳмоқона» дея таърифлаб, унга қарши чиққан эди.

Ҳаррис қора танли бўлиб, 2019 йилнинг июнида бўлиб ўтган дебат давомида Байденга гапга тўн кийдириб:

«Калифорнияда давлат мактабларини интеграция қилиш дастури қатнашчилари орасида иккинчи синф қизалоқ бор эди. Уни ҳар куни мактабга автобусда олиб боришарди. Ўша қизалоқ мен эдим», - деди.

Бунга қарамасдан, бир неча ой давомида вице-президентликка номзод излаган Байден Ҳаррисни танлади. Байден вице-президент ўлароқ аёл кишини танлашни истаган эди. Ҳаррис президентлик пойгасида қатнашган илк қора танли аёлдир.

56 ёшдаги Ҳаррис Калифорния штатининг собиқ бош прокурори бўлиб, Демократик партиянинг мўътадил қанотига хуш келувчи кўплаб сиёсатларни қўллаб келади. Аммо унинг жиноят ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ айрим масалалар бўйича ўтмишдаги қарашлари ҳам либерал, ҳам мўътадил қарашларга эга америкаликлар ғазабига учради.

Ҳарриснинг оқ танли эмаслиги унга қўл келган бўлиши мумкин. Миннесотада қора танли шахснинг полиция қўлида ҳалок бўлиши ортидан мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бошланиб кетди ва ирқчилик 2020 йилги сайлов кампаниясининг энг муҳим масалаларидан бирига айланди.

Жорий ойда 78 ёшга тўладиган Байден 2024 йилда ўз номзодлигини кўрсатмаса, Ҳаррис Демократик партия номидан президентликка номзод бўла олади. Байден АҚШ тарихида сайланган энг кекса президентдир.

Иммигрантлар қизи

Камала Ҳаррис 1964 йилнинг 20 октябрида – АҚШда ирқий тартибсизликлар содир бўлаётган бир пайтда Калифорниянинг Окленд шаҳрида зиёли оилада туғилган.

Унинг онаси Шамала Гопалан биолог бўлиб, Камала туғилишидан бир неча йил олдин Берклидаги Калифорния университетида таҳсил олиш учун АҚШга кўчиб ўтган бўлган.

Отаси Дональд Ҳаррис эса 1961 йил Бэрклидаги Калифорния университетида иқтисодиёт бўйича таҳсил олиш учун Ямайкадан Калифорнияга кўчиб ўтган бўлган. Дональд Ҳаррис кейинчалик яна бир нуфузли АҚШ университети бўлмиш Стэнфордда профессор бўлиб ишлаган.

Гопалан ва Ҳаррис сиёсий фаоллиги билан танилган Берклида ҳуқуқ фаоллари ўлароқ учрашган. Улар Мая исмли яна бир қиз кўришган ва ажрашишган. Ҳаррис оқ танлилар яшайдиган маҳалладаги мактабга автобусда қатнаган. Кўп ўтмай онаси ва синглиси билан Канаданинг Квебек шаҳрига кўчиб кетган.

Ҳаррис Говард университетида таҳсил олиш учун АҚШга қайтган. Тарихан қора танлилар университети бўлган ушбу олийгоҳ Вашингтонда жойлашган. Ҳаррис у ерда сиёсатшунослик ва иқтисод бўйича таҳсил олган. Бунинг ортидан Берклидаги Калифорния университетида ҳуқуқшуносликни ўрганган ва 1989 йил университетни тамомлаган.

Ҳаррис Калифорниядаги ҳуқуқшунослар орасида тез орада танилди. 2003 йилги сайловда ғолиб чиқиб, Сан-Франциско шаҳрида округ прокурори бўлди. Орадан бир йил ўтиб, полициячини ўлдиришда айбланган жиноий тўда аъзоси учун ўлим жазосини талаб қилмагани учун танқидга учради.

Ҳаррис 2004–2011 йилларда Сан-Франциско округ прокурори ўлароқ ишлади. Бу даврда у жиноятчиликка қарши қатъий курашиб, оғир жиноятлар ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун судланиш даражасини оширди.

Жиноятчиликка қарши қаттиқ курашиб танилган Ҳаррис 2010 йилда Калифорния штатининг бош прокурори этиб сайланди ва 5 000 га яқин ҳуқуқшунос ишини назорат қила бошлади.

Ҳарриснинг демократик рақибларидан бири, намоёнда Тулси Габбард Ҳаррис ўзи марихуанани чекиб кўрганини тан олган бўлишига қарамасдан, кўплаб шахсни ушбу моддани қабул қилгани учун қамаганини айтиб, танқид қилди.

Бу орада Калифорнияда ҳордиқ чиқариш учун марихуана қабул қилиш қонунийлаштирилди. Ҳаррис дастлаб бу қонунга қарши чиқди, аммо кейинчалик нашани декриминаллаштиришни қўллаб-қувватлади.

Рақиблари

АҚШда 2013 ва 2014 йилларда полиция полиция зўравонлиги туфайли келиб чиққан ирқий тартибсизликлар даврида Ҳаррис мамлакатнинг аҳолиси энг кўп бўлган штати – Калифорния бош прокурори эди.

Ҳаррис Калифорниядаги ҳуқуқ тартибот органлари ходимларига ирқчилик масаласида тренинг ўтказа бошлади, аммо полициячилар учун танага ўрнатиладиган камерани олиб юришни мажбурий қилишдан бош тортди.

Шунингдек, Ҳаррис прокуратурани полиция ўқ отган ҳолатларни тергов қилишга мажбурловчи қонунни қўлламай прогрессив қарашга эга америкаликлар ғазабини келтирди.

2020 йилнинг майида Миннесотада содир бўлган отишма ортидан Ҳаррис полицияни ислоҳ қилиш масаласида фикрини ўзгартиришга уринди. Хусусан, у Америка оммавий хавфсизлик масаласини «қайта кўриб чиқиши» кераклигини таъкидлади, аммо Демократик партиянинг прогрессив элементларининг полицияни молиялаштиришни бас қилиш чақириғини очиқчасига қўлламади.

Мураккаб саволлар

Ҳаррис 2016 йилнинг ноябрида АҚШ Сенатига сайланди. Сиёсатчи АҚШ тарихида АҚШ Конгрессининг юқори палатасига сайланган иккинчи қора танли аёлдир.

Ҳаррис сенатор ўлароқ президент Дональд Трамп кабинети аъзоларини, хусусан, бош прокурорлар Жефф Сешнс ва Уильям Барр ҳамда Олий судга номзод Бретт Каванони қаттиқ сўроқ қилиб танилди.

Республикачилар Ҳаррисни Демократик партиянинг «радикал» аъзоси дея таърифлаб, партиянинг мўътадил тарафдорларини ва на республикачиларни, на демократларни қўлловчи «мустақил» америкаликлар эътиборини қозонишга уриндилар. Танқидчилар Ҳаррис фрекинг, яъни ер қатламини гидравлик ёришга қарши эканлигига урғу бердилар. Фрекинг суюқлик ҳайдаш орқали нефть ва табиий газ қазиб олишнинг мунозарали усулидир. Шунингдек, улар ҳеч бир далилсиз Оқ уйни Байден эмас, балки Ҳаррис бошқаришини иддао қилдирлар, чунки улар – бу сақар ҳам ҳеч бир далилсиз – Байденнинг ақлий салоҳиятини шубҳа остига олдилар.

Бунга қарамасдан, 2024 йилда Байден ўз номзодлигини кўрсатмасликка қарор қилса, Ҳаррис Демократик партия номзодлигини қўлга киритишини кутиш мумкин.

1950 йиллардан бери АҚШда беш нафар собиқ-вице президент ўз партияси номидан президентликка номзодликни қўлга киритди. Улар Ричард Никсон, Уолтер Мондейл, тўнғич Жорж Буш, Альберт Гор ва Жо Байдендир. Уларнинг уч нафари – Никсон , Буш ва Байден президентлик сайловида ғолиб чиқди.

Ҳаррис 2014 йилда шоу-бизнес соҳасида фаолият юритувчи ҳуқуқшунос Дуглас Энхоффга турмушга чиқди. Энхоффнинг олдинги турмушидан бир ўғли ва бир қизи бор.

Трамп мағлубиятини тан олмаяпти

Доналд Трамп штаби Жо Байденнинг президент этиб сайлангани ҳақдаги хабарлар юзасидан баёнот берди:

"Биз ҳаммамиз биламизки, Жо Байден ғолиб сифатида ўзини намаён этишга шошилмоқда ва оммавий ахборот воситаларидаги иттифоқчилари унга ёрдам беришга интилмоқда: улар ҳақиқат ошкор бўлишини истамайдилар", дейилади Доналд Трамп штаби томонидан тарқатилган ёзма баёнотда.

"Президентни оммавий ахборот воситаларидаги янгиликлар эмас, қонуний овозлар сайлайди", деб айтган Доналд Трамп.

Ҳозирча матбуотдаги хабарлар Байденнинг расмий ғалабасини англатмайди. Сайлов коллегияси 14 декабрь куни янги АҚШ президентини расман маъқуллайди.

Бундан ташқари, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сайлов натижалари юзасидан судда тортишишини билдирган.

Трампнинг адқокати Руди Жулиани Филаделфияда Байденнинг президентликка сайлангани ҳақидаги хабарлар ортидан чиқиш қилмоқда.
Трампнинг адқокати Руди Жулиани Филаделфияда Байденнинг президентликка сайлангани ҳақидаги хабарлар ортидан чиқиш қилмоқда.

Трамп адвокати Руди Жулиани Филаделфияда қилган чиқишида Пенсилвания штатида овоз беришда сохтакорликлар бўлганини иддао қилиб, бу юзадан душанба куни судга шикоят киритилишини айтди.

Байден сайловда ғолиб бўлгани эълон қилинди

АҚШ президент сайловларида Демократик партиядан номзод Жо Байден Республикачи Доналд Трамп устидан ғалаба қозонган.

Шундай қилиб Байден АҚШнинг 46-Президенти этиб сайланган.

Байден: "Биз ғолиб бўламиз!"
Жо Байден 7 ноябр куни халққа мурожаатида ҳозирча ғалаба ҳақида эълон қилишга эрта экани, аммо пойгада ғалаба учун етарли овоз билан олдинда бораётганини таъкидлади.

"Биз 74 миллиондан ортиқ овозга эга бўлдик. Президентлик учун қўлга киритилган бунча овоз Америка Қўшма Штатлари тарихида бўлмаган", - деди Жо Байден.

Мичиган суди Трамнинг овозларни санашни тўхтатиш юзасидан аризасини қаноатлантирмади

Мичиган суди Дональд Трамп сайлов штабининг штатда овозларни санаш жараёнини тўхтатиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқишдан бош тортди. Судья Синтия Стивен 5 ноябрь куни бу ҳақда маълум қилди.

Хабарда айтилишича, даъво аризаси юзасидан суд тинглови Мичиганда деярли барча овозлар санаб бўлингани ва Демократик партиядан номзод Жо Байден Дональд Трампдан 150 минг кўп овоз олгани аниқланганидан сўнг бошланган.

Трамнинг вакиллари овоз санаш жараёнини гўёки яқиндан кузатишга рухсат берилмаганини иддао қилиб, овоз санашни тўхтатишни талаб қилган.

Бироқ Судья Синтия Стивен Трамп сайлов штабининг талаби қондирилмаслиги ва аризани кўриб чиқиш тўхтатилиши тўғрисида ажрим чиқарди.

АҚШ президентлигига номзод Жо Байден америкаликларни “босиқ бўлиш”га чақирди

Собиқ вице-президент Жо Байден 3 ноябрда ўтган сайлов атрофидаги вазият мураккаблашиб бораётгани ортидан америкаликларни “босиқ бўлиш”га чақирди.

Байден ўзи туғилиб ўсган Делавэр штатидан туриб 5 ноябрь куни берган баёнотида “барча овозлар санаб бўлинганидан сўнг президент Дональд Трамп устидан ғалаба қилгани аниқ бўлишига шубҳаланмаслиги”ни айтди.

Байден “Қўшма Штатлар президентини фақат сайловчилар танлаши”ни ва бошқа ҳеч кимда бундай ҳуқуқ йўқлигини таъкидлади.

Айни пайтда Трамп сайловчилар ҳайъатининг 214, Байден эса 253 овозига эгалик қилмоқда. Сайловчилар ҳайъатининг камида 270 овозини олган номзод сайлов ғолиби сифатида эъон қилинади.

Ҳозирда яна 5та штатда овозларни санаш жараёни кетмоқда. Хабарларда Байден Невада ва Аризонада олдинда бораётгани айтилмоқда.Пенсильванияда эса Трамп Байдендан устунликка эришган.

Байден Трампдан олдинда бормоқда

АҚШда президентлик сайловида кимнинг ғолиб бўлиши беқарор штатлардаги овозлар натижаларига қараб қолган.

Байден ҳозирча Невада, Аризона, Висконсин штатларида олдинда бормоқда. Жоржия ва Пенсилванияда Трамп устунлиги кузатилмоқда.

Овозларни санаш давом этар экан бу натижалар ўзгариши мумкин.

Трамп сайлов натижасини кутмай ўзини ғолиб деб эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп сайлов натижаларини кутмай ўзини ғолиб деб эълон қилди.

"Биз бу сайловда ишонч билан ғалаба қозондик . . . Ростини айтсам, бу сайловда ғалаба қозондик", деди Трамп Оқ уйда тарафдорлари олдида қилган чиқишида.

Трамп, ўз чиқишида катта зиёфатга тараддуд кўраётганини ҳам қўшимча қилди.

АҚШ президенти ўз тарафдорларига миннатдорчилик билдирди ва қарсаклар билан Техас ва Флорида каби муҳим штатларда ишончли ғалабани қозонганини эълон қилди, овозларни санаш ҳали тугалланмаган штатларда олдинда бораётганини айтди.

Президент Трамп ўз чиқишида нафақат ўзини ғолиб деб эълон қилди, балки овозларни соҳталаштиришга уриниш бўлаётганини иддао қилиб, уни ҳисоблашни тўхтатиш талаби билан Олий судга мурожаат қилиши мумкинлигини ҳам айтди.

"Улар америкаликларни алдамоқчи. Бу шармандалик", - деди Трамп Оқ уйда ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида. "Катта миқёсдаги фирибгарлик тайёрланмоқда ва биз қонунни қўлламоқчимиз, биз Олий судга мурожаат қиламиз", деди Трамп.

АҚШда сайловда берилган овозларни санаш давом этмоқда, ғолиб эса аниқлангани йўқ.

Бешта штатда овозларни ҳисоблаш кечикяпти
Бешта муҳим штат - Мичиган, Пенсилвания ва Висконсин штатларида почта орқали олдиндан юборилган овозларни ҳисоблаш кечикиши мумкин.

Жоржия ва Невадада ҳам овозларни санаш давом давом этмоқда.

Почта орқали юборилган бюллетенларни санаш учун вақт керак бўлади ва баъзи штатлар, шу жумладан ҳал қилувчи Пенсилвания, қонунга кўра уларни сайлов кунигача ҳисоблашни бошлай олмади.

Ҳозирга қадар Пенсилванияда овозларнинг 60 фоизи, Мичиганда 61 фоизи, Висконсинда эса 75 фоизи санаб бўлинган.

Ҳар учала штатда ҳозирча Трамп олдинда. Лекин, олдиндан юборилган овозлар ҳисобланса холат ўзгариши мумкин.

Байден: ғалаба сари тўғри йўлдамиз!

Жо Байден ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилар экан, ҳаммаси рисоладагидай бораётганини таъкидлади, муддатидан олдин берилган овозлар санаб бўлингунга қадар сайловчиларни сабр қилишга чорлади.

Флоридада Трамп олдинда

ABC News га кўра, Доналд Трамп Флоридада ғалабага эришган. Флоридадаги ғалаба Трамп 29та сайлов овозини беради. Ҳозирга қадар бу штатда овозларнинг 96 фоизи санаб бўлинган, Трамп шулардан 51 фоиздан ортиғини қозонган.

Ҳавайида Байден, Аёвада Трамп олдинда

Ҳавайидаги ғалаба Байденга 4та сайлов овози беради. Беқарор штат ҳисобланган Айовадаги ғолиблик Трампга 6та сайлов овозини беради. Ҳозирча сайлов овози бўйича Байден олдинда. Яқин дақиқаларда Жо Байденнинг чиқиш қилиши кутиляпти.

Нью-Йоркнинг Таймс скерида америкаликлар сайлов натижаларини кузатишмоқда.
Нью-Йоркнинг Таймс скерида америкаликлар сайлов натижаларини кузатишмоқда.

Байден Виржинияда, Трамп Оҳайода ғалаба қозониши айтилди

Виржиния штатида ғалаба Байден учун 13та сайлов овози, Оҳайодаги ғалаба эса Трампга 18та сайлов овозини олиб келади.

Ғарбий штатларда сайлов участкалари ёпилди
АҚШ матбуоти Жо Байден Орегон, Вашингтон, Калифорния штатларида ғолиб чиқишини башорат қилмоқда.

Айдахо ва Юта Трампга овоз бериши кутилмоқда.

Илк натижалар

Дастлабки натижаларга кўра, республикачилар номзоди Доналд Трамп Оклахома, Арканзас, Миссиссиппи, Алабама, Жанубий Каролина, Теннесси, Кентукки, Ғарбий Виржиния, Небраска, Ваёминг, Шимолий ва Жанубий Дакотада кўпроқ овозларни қўлга киритди.

Демократлар номзоди Жо Байден эса Ню Йорк, Вермонт, Коннектикут, Массачусец, Ню Жерси, Делавер, Мериленд, Коннектикут, Роуд Айленд, Виржиния, Иллинойс ва Ню Мексико штатларида устунликка эришди.

Яна 14та штатда овоз бериш якунланди
Шимолий Каролина, Оҳайо, Флорида, Мичиган, Пенсилвания, Техас, Виржиния штатлардан келадиган натижалар ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

Флорида ва яна 8та штатда сайлов участкалари ёпилди
Сайловларда беқарор саналган Флорида ҳамда яна 6та штат - Жоржиа, Жанубий Каролина, Виржиния, Вермонт, Ню Ҳэмпшир штатларида овозлар саналмоқда. Оҳайо ва Шимолий Каролинада ҳам сайлов участкалари ёпилди.

Индиана ва Кентуккида овоз бериш якунланди
Дастлабки натижаларга кўра, Доналд Трамп Индиана штатида сайловчиларнинг 60 фоиздан кўпроқ овозини қозониб, олдинда бормоқда. Ҳали овозлар тўлиқ санаб бўлингани йўқ. Кентуккида овозлар саналмоқда. Ҳар икки штат республикачиларга ҳайрихоҳ штатлардир.

Байден: "Ҳудонинг хоҳиши билан бу уйдан Оқ уйга"

Президентликка номзод Жо Байден Пенсилвания штати Скрантон шаҳридаги болалиги кечаган уйни зиёрат қилди.

Байден уй деворига: "Ҳудонинг хоҳиши билан бу уйдан Оқ уйга" деб ёзди.


Трамп АҚШ иқтисодини буюк қилажаги ҳақда ёзди

АҚШ президенти Доналд Трамп қайта сайланса Америка иқтисодини буюк қилишга ваъда бермоқда. Трамп ўз Твиттерида Америка иқтисоди энг тез суръатларда ўсиб бораётганини - 33, 1%, келаси йил эса "тарихдаги энг буюк иқтисодий йил бўлади" деб ёзади.

Сайловчилар фаоллиги 67 фоиздан кўп бўлиши кутиляпти

"АҚШ сайловлари" лойиҳасини олиб борувчи Флорида университети профессори Майкл Макдоналднинг Озодликка айтишича, бу йил сайловчилар сони 160 миллионни ташкил қилиши кутиляпти. Бу сайлаш ҳуқуқига эга бўлган америкаликларнинг 67 фоизи деганидир. Сайловчиларнинг бунча фаоллиги АҚШда ўтган аср ўрталаридан бери бери кузатилмаган.

Бошқа кузатувчилар сингари, Макдоналд ҳам бу йилги сайловда овозларни санаш одатдаги президентлик сайловларидан фарқли ўлароқ, чўзилиши мумкинлигини айтади.

Бунга сабаб, почта орқали юборилган бюллетенларни санаш учун вақт керак бўлади ва баъзи штатлар, шу жумладан ҳал қилувчи Пенсилвания, 20 та сайловчилар овозига эга бўлиб, қонунга кўра уларни сайлов кунигача ҳисоблашни бошлай олмайди.

Шимолий Каролинада овозларни санаш кечикиш билан бошланади

Шимолий Каролина штати сайлов комиссияси тўртта сайлов участкасида овоз беришни техник носозликлар туфайли 45 дақиқага узайтирди.

Комиссия билдирувига кўра, техник муаммолар туфайли тўртта участка кечроқ очилган.

Шимолий Каролина дастлабки сайлов натижаларини маҳаллий вақт билан 19.30да (Тошкент вақти билан 05.30) эълон қилиши керак эди.

Шимолий Каролина ҳар икки номзод учун муҳим штатлардан.


АҚШ ҳаками почта марказларини текширишни буюрди

АҚШ Федерал ҳаками Эмметт Салливан Қўшма Штатлар Почта Хизмати (USPS)га бугун (Вашингтон вақти билан) соат 15: 00га қадар ўз марказларида етказиб берилмаган бюллетенларни текширишни буюрди.

Почта жўнатиш қоидалари ҳар бир штатда бир-биридан фарқ қилади, аммо барча почта орқали юборилган бюллетенлар овоз бериш куни оҳиригача олиниши керак.

АҚШда кўплаб штатлар коронавирус пандемияси сабабли сайловчиларга почта орқали овоз бериш имконини берди.

Президент Доналд Трамп почта орқали овоз бериш ғоясини танқид қилган ва бу жараён овоз бериш натижалари сохталаштирлишига хизмат қилади, деб ҳисоблашини билдирганди.

Ҳоманаи: АҚШ сайлови натижалари Теҳрон позициясини ўзгартирмайди

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманаи АҚШ президентлик сайлови натижалари Теҳроннинг Вашингтонга нисбатан позициясини ўзгартирмаслигини таъкидлади.

Ҳоманаи АҚШдаги сайловда президент Доналд Трамп ғолиб бўладими ёки Жо Байден, биз учун бунинг аҳамияти йўқ деди.

"Бизнинг Қўшма Штатларга нисбатан сиёсатимиз аниқ белгилаб қўйилган ва бу президентлар алмашиши билан ўзгармайди. Бизга ким келиши ва кетиши муҳим эмас", деди Ҳоманаи 3 ноябр куни давлат назоратидаги телевидениеда жонли эфирда қилган нутқида.

Сайлов куни S&P 1,9 фоиз, Dow Jones 2 фоизга юксалди
Сайлов куни Америка бозорида жонланиш кузатилди. Сешанба куни S&P кўрсаткичи 1,9 фоиз, АҚШ иқтисодининг асосий кўрсаткичи Dow Jones эса деярли 2 фоизга юксалди. Бир кун илгари бозорда нобарқарор вазият қайд этилганди. Иқтисодчилар сайлов натижалари маълум бўлиши ортидан бозор барқарорлашишини башорат қилмоқда.

Байден Делавэрда

Президентликка номзод Жо Байден сайлов куни туғилиб ўсган Делавэр штатига келган.

Шу куни Байден Пенсилвания штатига ҳам бориб, сайловчилар олдида чиқиш қилди.

Байден Пенсилванияда
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00


Пенсилвания ҳар икки номзод учун муҳим штат. Байден кучқурун яна Делавэрга қайтади ва сайлов натижаларини шу ерда кузатади.

Трамп Виржинияда

АҚШ президенти Доналд Трамп сайлов куни Виржиния штатида сайловчилар билан учрашди.

Трамп Виржинияда
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:01 0:00

Эрталаб Трамп Вашингтонда ўзининг севимли Fox and Friends кўрсатуви учун интервью берди, бошловчиларни Байденга тарафкашликда айблади.

Трамп сайлов натижаларини Оқ уйда кузатади. Бир кун олдин Трамп Мичиганда сайловчилар билан учрашганди.

Мелания Трамп Флоридада овоз берди

АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп ўз турмуш ўртоғи Доналд Трампдан фарқли сайлов куни, Палм-Бич шаҳрида (Флорида) овоз берди. Палм-Бичдан 30 километр наридаги Мар-а-Лаго шаҳрида Трамп оиласининг уйи бор. Ўтган ой турмуш ўртоғи Доналд Трамп билан бирга коронавирусга чалинган Трамп хоним сайлов участкасида маскасиз кўринди.


Сайлов участкалари олдида навбатлар

АҚШда сайлов участкалари олдида узундан узоқ навбатлар юзага келган. 100 миллиондан ортиқ америкалик, яъни сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 40 фоизи сайлов кунига қадар овоз бериб бўлган.

Далласда сайловчилар навбатга тизилишган.
Далласда сайловчилар навбатга тизилишган.
Коронавирус билан оғриган беморларга масофадан овоз бериш имкони берилган.

Бу йилги овоз беришда сайловчилар мисли кўрилмаган даражада фаол экани айтилмоқда.

АҚШда маҳаллий вақт билан эрталаб 6дан сайлов участкалари очилди.

Нью Ҳампшир штатида анъанага кўра овоз бериш ярим тундан бошланган.

Сайлов коронавирус пандемияси шароитида кечмоқда. Сайлов учаткалари олдида овоз берувчилар бир ярим метрлик масофа сақлаган холда навбатга тизилишган.

Қарийб 100 миллиондан ортиқ америкалик эса муддатидан олдин овоз бериб бўлган.

Президентликка номзод 77 яшар Жо Байден ҳаётига назар

Жо Байден ҳаëтига назар
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:21 0:00

АҚШ штатлари губернаторлари президентлик сайлови куни тартибсизликлар бўлишидан ташвишда

Сайлов арафасида айрим штатларнинг губернаторлари Миллий гвардияни тартибсизликларнинг олдини олишга тайёр туришга чақирди. Чакана савдогарлар эса ўз мулкларини ҳимоя қилиш мақсадида дўконлари ва офисларини ҳимоя қилиш чораларини кучайтирди.

АҚШ пойтахти Вашингтон марказида корхоналар ва давлат идоралари деразалари, эшиклари фанера билан тўсиб ташланди.

Нью-Йоркда кўпгина дўконлар ва ресторанлар кириш эшиклари ва деразалари баррикада қилинди. Бундай ҳолатлар Денвер, Миннеаполис ва Лос-Анжелесда ҳам кузатилди.

Хабарларда билдирилишича, сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъий назар барча штатларда митинг ва намойишлар бўлиши кутилмоқда. Айрим штатлар губернаторлари эса намойишлар зўравонликларга ва тартибсизликларга айланиб кетиши мумкинлигидан ташвиш билдирмоқда.

Массачусетс, Иллинойс, Орегон штатлари губернаторлари Миллий гвардияга тартибсизликларни бартараф этишга ҳозир туриш тўғрисида кўрсатма берди.

Шунингдек, таҳлилчилар сайловда Жой Байден ғалаба қиладиган бўлса, Дональд Трамп сайлов натижаларини тан олмай, унга қарши судга ариза киритиши мумкинлигини таҳмин қилмоқдалар. Таҳлилчиларга кўра, бу вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин.

Дональд Трамп: Бу мамлакатимиз тарихидаги энг муҳим сайлов бўлади

АҚШда президентлик сайлов кампанияси коронавирус пандемияси фонида ўтди.

Бу йилги кампания аввалгиларидан бошқача бўлди, чунки бу йил одатдаги йирик раллилар ўрнига онлайн тадбирлар ўтказилди.

Дональд Трамп: Бу мамлакатимиз тарихидаги энг муҳим сайлов бўлади

Дональд Трамп: Бу мамлакатимиз тарихидаги энг муҳим сайлов бўлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:47 0:00

Трамп ва Байден сайлов арафасида "иккиланаётган" штатларга сафар қилмоқда

1 октябрда президентликка номзодлар Дональд Трамп ва Жо Байден иккиланаётган штатларга сафар бошлади. Экспертлар фикрича, айнан мана шу “иккиланаётган штатлар” сайлов якуни қандай бўлишини белгилаб бериши мумкин.

Жорий сайловда ҳозирча Флорида, Шимолий Каролина, Аризона, Пенсильвания, Мичиган ва Висконсин, бундан ташқари, айрим сўров натижаларига қараганда, Жоржия, Айова ва Миннесота “иккиланиб” турибди.

Миннесотадан ташқари юқорида тилга олинган штатларнинг барчасида 2016 йилги сайловда Трамп ғалаба қилган эди. Лекин жорий сайловда, ижтимоий сўров натижаларига қараганда, бу штатларда энди Байденнинг қўли баланд келмоқда.

Дональд Трамп якшанба куни Мичиган, Айова, Шимолий Каролина, Жоржия ва Флоридада сайловчилар билан учрашди. Жо Байден эса Пенсильванияга борди.

Ижтимоий сўровлар Байден Трампдан ўртача 7 фоиз олдинда бораётганини кўрсатмоқда. Бироқ сайлов ғолибини аниқлашда умуммиллий овоз бериш натижалари кўпинча эътиборсиз қолдирилади. Чунки ғолибни ҳар бир штатда берилган овозлар сонига қараб шакллантириладиган сайловчилар коллегияси аниқлайди.

Трамп ва Байден Олий суд устида тортишмоқда

Президентлик сайловига саноқли кунлар қолар экан, Дональд Трамп демократларни мамлакат бошқарув тизимини ўзгартиришга уринаётганликда айблади.
Президент Дональд Трамп ва Сенатдаги республикачилар сайлов олдидан Эйми Кони Баррет номзодини Олий судга тасдиқлатиб олишга уринмоқда. Демократлар бундан ғазабда.

Баъзи демократ фаоллар, агар Жо Байден ва унинг партияси 3 ноябрдаги сайловларда ғолиб чиқса, Олий суддаги ўринлар сонини кўпайтиришни таклиф қилмоқда.

Вице-президентликка номзодлар ўртасида ўтган баҳсда Трампнинг ҳамкори Майк Пенс судга қўшимча одам қўшиш бу институт сиёсий мустақиллигига раҳна солишини айтди.

XS
SM
MD
LG