Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:28

Наманганда Тез ëрдам маркази карантинга ёпилди


Республика Шошилинч тез тиббий ëрдам илмий маркази Наманган шаҳар филиали 14 апрелдан бошлаб, филиал ходимларидан бири касалга чалингани эҳтимоли боис, карантинга ëпилди.

Бу хабарни Озодликка тасдиқлаган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакилига кўра¸ бундан олдин айни сабаб билан камида икки поликлиника ëпиб қўйилган.

Шошилинч тез тиббий ëрдам илмий маркази Наманган шаҳар филиали врачи Озодлик билан суҳбатда¸ шифохона ИИВ ходимлари тарафидан ëпиб қўйилганлигини айтди:

-Тез тиббий ëрдам маркази халқ орасида Гўзал деб аталади. Шу Гўзал шифохонасига 13 апрель тунги соат 1 да ИИБ ходимларидан таркиб топган наряд кириб келиб касалхонани карантин учун ëпиб мухрлашди. ИИБ зобити шу касалхонада ишлайдиган барча врач¸ ҳамшира ва хизматчиларни қидириб топиб карантинга олишни буюрди. Тиббиëт сири бўлгани учун касалга чалинганнинг исмини айтмайман. Аммо бизнинг касалхона ходимларидан бирида коронавирус топилган¸ - деди суҳбатдош.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасиниг ўзини таништирмаган ходими “Шошилинч тез тиббий ëрдам илмий маркази Наманган шаҳар филиали¸ карантин чеклови доирасида ëпилганлигини” айтди. Унинг айтишича¸ Наманган шаҳридаги 1- ва 14- оилавий поликлиникалар ҳам бир муддат карантинга ëпиб қўйилиб, кейин очилган.

Наманган шаҳар Марказий поликлиникасининг Озодлик суҳбатлашган врачи ҳам шифохонанинг карантин учун ëпилганини айтди.

Унинг айтишича¸ клиникада касал юқтиргани эҳтимоли бўлган ходимлар тиббий назорат остига олинган.

- Бу тўғри тадбир. Касалга энг яқин турган ходимлар врачлардир. Врачларни ҳимоя қилиш учун карантин зарурлигини биламиз. 10 кун олдин (5 апрель куни) Наманган марказий туғруқхонасининг вирус учун тест топширган ҳамшираси уй карантинида бўлишига қарамасдан яширинча навбатчиликка келди. Бундан ҳабар топган ИИБ ходимлари туғруқхонага келиб ҳамширани олиб кетишди. Туғрууқхонадаги барча ходимлар¸ ҳамшира ва докторлар уйига қўйиб юборилиб, туғруқхона 4 кун ëпиб қўйилди. Ҳамширанинг тест натижаси негатив чиққанидан кейин туғруқхонадан карантин олиб ташланди.

Бундан олдин коронавирус юқтирган ўзбекистонлик илк бемор ишлаган Тошкентдаги Nikamed Medical Center шифохонаси 15 мартдан 4 апрелгача ëпиб қўйилган эди.

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, 12 апрель куни аҳолига мурожаат қилиб, вазият жиддий эканлиги, карантин кучайтирилгани ҳақида гапирган эди.

Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 13 апрель соат 06:00 дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани ҳудудида транспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилди.​

Касал юқтирган шифокорлар

Коронавирус тарқалганидан бери дунë бўйлаб минглаб шифокорлар бу хасталикни юқтирди.

Қозоғистон давлат Бош санитар врачи Айжан Есмагамбетованинг матбуотга айтишича¸ 6 апрелгача Қозоғистон бўйлаб 120 нафар тиббий ходим касалга чалинган.

Ўзбекистонга бу касалликни олиб келган илк бемор ҳам ва бу касллиикни илк бемордан юқтириб нобуд бўлган илк шахснинг ҳам тиббиëт ходими экани айтилди.

12 апрелда вилоят аҳолисига мурожаатида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият ҳақида гапирган Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижонда коронавирус юқтирганларнинг 90 нафарга етгани ва улардан 78 нафари тиббиёт ходими эканини айтган эди.

13 апрель куни бу хабар тафсилотларига ойдинлик киритишга уринган кун.уз нашри¸ 78 тиббиëтчидан 56 нафарининг шифокор эканини ëзди.

Коронавирусга чалинганлар сақланаëтган Андижондаги юқумли касалликлар шифохонасининг шахси сир қолишини сўраган ходими Озодликка бу рақамларни “нотўғри” деб атаган бўлса ҳам ҳалигача вирус юқтирган тиббиëт ходимлари ҳақида расмий маълумот йўқ.

Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов Ўзбекистонда шу кунгача 40та ташкилотда коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланганини 10 апрель куни АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилган, аммо бу ташкилотлар ичида касалхоналар бор-йўқлигига аниқлик киритмаган эди.

XS
SM
MD
LG