Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:26

Қуддус нега нотинч? Саволлар ва жавоблар


Исроил Шарқий Қуддусни аннекcия қилиб олгани халқаро миқёсда тан олинмаган.
Исроил Шарқий Қуддусни аннекcия қилиб олгани халқаро миқёсда тан олинмаган.

Шарқий Қуддусда Рамазон ойида фаластинликлар Исроил полицияси ва кўчирилган яҳудийлар билан деярли ҳар кеч тўқнашди.

Намойишлар ва тўқнашувлар шиддати турлича бўлиб, улар дин, ер ва сиёсат билан боғлиқ сабабларга кўра содир бўлди. Аммо буларнинг барчаси замирида ҳам мусулмонлар, ҳам насронийлар, ҳам яҳудийлар учун муқаддас жойларга эга Қуддус шаҳри учун исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги давом этаётган кураш ётади.

Сўнгги зиддият ва можаро моҳияти Reuters агентлиги тайёрлаган савол-жавобларда.

Намойишлар қачон бошланди?

Апрель ойи ўртасида Рамазон ойи бошланиши ортидан фаластинликлар ифторликдан кейин Эски шаҳарнинг Дамашқ дарвозасида тўсиқ қўйган Исроил полицияси билан деярли ҳар кеч тўқнашдилар.

Фаластинликлар тўсиқларни йиғилиш эркинлигига қўйилган чеклов ўлароқ кўрдилар. Полиция тўсиқлар тартибни сақлаш учун ўрнатилганини айтди.

Исроилликлар 52-марта Қуддус кунини нишонлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:12 0:00

Нега зўравонлик яна авж олди?

10 май куни Исроил Олий суди Дамашқ дарвозаси яқинида Шайх Жарраҳ мавзесида яшовчи фаластинликлар уйидан кўчирилиб, уйлари исроилликларга ўтказиб берилиши юзасидан ўз қарорини чиқариши кутилаётган эди.

Баъзи исроилликлар бу кўчага аллақачон кўчиб келган бўлиб, кўчирилиши мумкин бўлган фаластинликлар ёнида яшамоқда.

Суд мажлиси яқинлашар экан, фаластинликлар ва сўл қанот исроилликлар кўпроқ намойиш уюштира бошладилар. Улар фаластинликларни мажбуран кўчириш давом этса, асосан фаластинликлар яшайдиган маҳалланинг қолган турғунлари ҳам кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хавотир изҳор қилдилар.

Шайх Жарраҳда диндор яҳудийлар қадимий руҳоний Одил Симоннинг мақбараси деб ҳисобловчи қабр ҳам жойлашган бўлиб, у ерда яшовчи фаластинликлар ва мақбарани зиёрат қилгани келган диндор яҳудийлар ўртасида тез-тез зиддият юзага келади.

Аввалроқ қуйи суд кўриб чиқилаётган ер парчаси 1948 йилги урушгача Шарқий Қуддусдаги яҳудийларга тегишли бўлган, деб қарор чиқарган эди. Суд ишига Исроилда ва халқаро миқёсда катта эътибор қаратилмоқда.

Энди нима бўлади?

Якшанба куни фаластинликларни уйидан ҳайдаб чиқариш бўйича Олий суд эшитиши кейинга қолдирилди. Янги сессия санаси 30 кун ичида белгиланади.

10 май куни Қуддус куни нишонланди. Қуддус кунида ҳар йили яҳудийлар Шарқий Қуддуснинг Исроил томонидан 1967 йилда босиб олиниши нишонлайди. Бу сафарги байрамда Қуддусдаги зиддият кескинлашди. Ал-Ақсо масжиди атрофида Исроил полицияси билан кечган тўқнашувларда 300 нафардан зиёд фаластинлик жароҳат олгани хабар қилинди.

Нега Қуддус бу қадар нотинч?

Бунинг сабани учта: сиёсат, тарих ва дин.

Қуддуснинг Эски шаҳар қисми марказида бутун дунё яҳудийлари учун энг муқаддас маскан – Ибодат тепалиги ва мусулмонлар орасида Ҳарам аш-Шариф номи билан танилган тепалик жойлашган. Бу ерда қадимда яҳудий ибодатхоналари жойлашган бўлган. Ҳозирги кунда у ерда мусулмонларнинг икки муқаддас масжиди – Қуббат ус-Саҳро масжиди ва Ислом динидаги учинчи муқаддас масжид ҳисобланувчи Ал-Ақсо масжиди жойлашган.

Шунингдек, насронийлар ҳам шаҳарни Исо пайғамбар воизлик қилган, ўлган ва қайта тирилгани айтиладиган жой сифатида қадрлайди.

Исроил бутун Қуддусни ўзининг абадий ва бўлинмас пойтахти деб билади. Фаластинликлар эса шаҳарнинг шарқий қисмини бўлажак давлатлари пойтахти бўлишини хоҳлайдилар. Исроил Шарқий Қуддусни аннекcия қилиб олгани халқаро миқёсда тан олинмаган.

Трамп Қуддус шаҳрини Исроил пойтахти сифатида тан олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:17 0:00

XS
SM
MD
LG