Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажот 24 сентябрь куни АҚШдаги нуфузли илм даргоҳларидан бири — Колумбия университетида бўлиб, талабалар олдида маъруза қилди ва уларнинг саволларига жавоб берди.
АҚШнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий шахсларнинг бундай учрашувни ўтказмаслик ҳақидаги ваҳимали огоҳлантирувларига қарамай, университет раҳбарияти учрашувни бекор қилмади. Бироқ бунга қарши бўлган юзлаб норозилар илм даргоҳи биноси ёнига йиғилиб, намойиш ўтказди. Аммо ичкарида йиғилиб, М.Аҳмадийнажотнинг нутқини тинглаганлар уни гулдирос қарсаклар билан қарши олди.
М.Аҳмадийнажотнинг 90 дақиқа давомидаги бу галги чиқиши Ғарб давлатлари томонидан асоссиз ва ҳақоратомуз, деб баҳоланган аввалги чиқишларидан кескин фарқ қилди.
Бу гал у аввалгидай яна Холокост воқеасини инкор этмади, “бу воқеани ҳали кўп тадқиқ қилиш керак”, деган эътироф билан чекланди. Айни вақтда у 11 сентябрь воқеаларининг расмий изоҳига бироз шубҳа билдирди.
Нутқи аввалида эса бу гал Аллоҳ ва илмий тадқиқотларнинг афзаллиги бобида сўзлади. Ўз сўзларига далил тариқасида Инжил ва Қуръондан оятлар келтирди.
Унинг бутун бошли нутқига сингдирилган асосий ишорат синов дунёсида ҳар бир инсоннинг виждони пок бўлиши, руҳий баркамолликка интилиши ҳақида бўлди. Нутқининг кейинги қисмида эса бактериологок, кимёвий ва ядровий қуролларни қўлловчи репрессив режимлар танқидига ўтди ва уларнинг қурбони бўлмоқда, дея Исроилда қолаётган фаластинликларнинг тақдирига алоҳида тўхталди.
“Фаластинликларнинг 60 йилдан буён чўзилиб келаётган муаммосини ҳал қилиш йўлида бизнинг таклифимиз ҳамиша инсонпарвар ва демократик руҳда бўлиб келган. Фаластин аҳлига ўз тақдирини ўз ҳал қилиш имконини беринг! Бу БМТ Хартиясига мувофиқ ечимдир. Яҳудий, мусулмон ва насроний фаластинликларга ўз келажагини ўзлари ҳал қилиш имконини беринг”, - деди Эрон президенти.
Учрашувнинг савол-жавоб қисмида эса М.Аҳмадинажот саволларга очиқ жавоб бериш ва ўзи ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди.
Хусусан, давлатингиз нима сабабдан террорни қўлламоқда, деган саволга М.Аҳмадийнажот савол билан жавоб қайтарди.
“Мен ҳам сиздан бир саволга жавоб сўрамоқчиман. Агар бирор бир инсон бомба ўрнатса-да, президентингизга ёхуд Вазирлар Маҳкамаси ёки Конгресс аъзоларига суиқасд уюштирса, сиз нима қилган бўлардингиз? Сиз уни террорчи, деб билган ёки террорчи, деб атаган бўлармидингиз? Шубҳасиз, сиз уни террорчи атаган бўлардингиз”, - деди М.Аҳмадинажот.
Колумбия университетининг шу каби кўплаб саволларни беришга чоғланган талабалари диққатини ўзига тортиш ва тинчлантириш мақсадидами М.Аҳмадийнажот гапни ўзининг академик изланишларига бурди. Хусусан, Теҳрон университети талабаларига маъруза ўқишни давом эттираётганини таъкидлади.
Аммо шунга қарамай, талабалар томонидан Холокост воқеасига оид кўплаб саволлар ташланди. Жумладан, бу воқеа ҳақидаги тарихий маълумотларнинг қай қисмига эътирозингиз бор, деган саволга Эрон президенти: “Мен ҳам сизга ўхшаган бир ўрганувчиман. Масалан, сиз бу воқеага оид тадқиқотлар якунига етган, деб ҳисоблайсизми? Тарихнинг шу саҳифасига оид тадқиқотлар тугатилган, деб айта оласизми? Ҳар бир тадқиқот воқеанинг янги қирраларни очади. Шундай экан, нима учун тадқиқотларга халақит беришимиз керак?” - деди М.Аҳмадийнажот.
Аммо учрашувнинг кейинги қисми М.Аҳмадийнажот қолиб, университет президенти билан баҳсга айланиб кетди. Университет президенти Ли Булингер уни “шафқатсиз диктатор”га хос жиҳатларга эга бўлган шахс ва унинг Холокост ҳақидаги баёнотлари уни “шунчаки кулгили” аҳволга солади, деб таърифлашга жазм этган эди. Бу таъриф учрашувга йиғилган аҳли илмдан айримлари эътирозига сабаб бўлди.
28 ёшли тарих фанлари докторанти Дейл Стал университет президентига эътироз билдириб, М.Аҳмадийнажот демократик сайловда сайлангани боис, у ҳақда бундай гапларни айтиш мумкин эмаслигини таъкидлади.
“Университетимиз президенти М.Аҳмадийнажотга нисбатан сўзлаганда бу қадар шахсиятга тегмаслиги мумкин эди, менимча. Университетимиз раҳбари сифатида учрашувни бундай иборалар билан бошлаб беришингиз шарт эмас ва бу самарали йўл, деб ўйламайман”, - деди Дейл Стал.
Университет президентини ҳақ, деб билган талабалардан бири - 30 ёшли биолог олим эса М.Аҳмадийнажотни очиқ саволларга жавоб беришдан мунтазам қочишда айблади.
М.Аҳмадийнажотнинг Нью-Йоркдаги Колумбия университетига қилган бу ташрифи бу даргоҳда ҳар йили ўтадиган дунё етакчилари форуми доирасида амалга оширилди. Ундан ташқари бу йилги форум меҳмонлари Чили, Грузия, Эстония ва Туркманистон президентлари бўлди.