Ўзбекистоннинг амалдаги раҳбари, бўлажак президент сайловидаги асосий номзод Ислом Каримов Жиззах вилоятидаги сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Атиги икки соат давом этган бу сафар чоғида, одатдагидек, Жиззах шаҳри тўлалигича милиция қуршовига олинди, учрашув ўтган вилоят ҳокимлиги биноси теграсида эса ҳар қандай ҳаракат тўхтатилди.
Жиззахликлар сўзларига кўра, президент соат 13ларга яқин вертолётда тўғри вилоят ҳокимлиги биносига учиб келган. Шошилинч равишда сайловчилар билан бир соатлар чамаси учрашув ўтказган ва дарҳол ортга қайтган.
“Эрталаб соат 10дан шаҳарда транспорт қатнови тўхтатилди. Вилоят ҳокимлиги атрофидаги бинолар эса тўла қуршаб олинди. Ҳокимлик рўпарасидаги Педагогика университетида ҳам ҳар қандай ҳаракат тўхтатилди. Одатдагидек, учрашувга чекланган миқдордаги, танланган сайловчилар киритилди”,- дейди жиззахлик фермер Маъмуржон Азимов.
Унинг айтишича, президент келишидан бир амаллаб хабар топган 30 чоғли тадбиркор аёл у билан учрашишга уринган. Улар эрталабдан ҳокимлик биносига кириб борган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари президент келгунига қадар уларни тарқатиб юборишга эришган.
“Уларга ҳар хил ваъдалар берилибди ва махсус кузатув остида уй-уйига тарқатиб юборилибди. Анча-мунча арз қилишга журъати бор фермерлар, зиёлилар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари эса эрталабдан кечга қадар уй қамоғида сақланди”,- деди М.Азимов.
Президентнинг сараланган сайловчилар билан учрашуви мазмуни, бунга оид бошқа тафсилотлар эса ҳозирча номаълум.