БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ганада ўтган халқаро анжуманда дунё бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлри нархи ошиб бораётгани қашшоқликка қарши кураш йўлидаги уринишларга путур етказаётганини таъкидлади.
Бундан қарийб 10 йил муқаддам дунёнинг ривожланган давлатлари қолоқ давлатларда турмуш даражасини ошириш тўғрисида келишувга эришган эди. Шу мақсадда БМТ етакчилигида қабул қилинган “Мингйиллик тараққиёт” дастури 2015 йилга қадар дунёда қашшоқликни ҳозиргининг ярмига қисқартиришни мақсад қилган.
Аммо ўтган йилнинг ўзида буғдой нархи икки баробар қимматлади. Гуруч ва бошқа асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳам ўта ошиб кетди. Оқибатда Осиё ва Африканинг айрим давлатларида тартибсизликлар ҳам келиб чиқди. Шундай вазиятда БМТ бош котиби қашшоқликка қарши кураш ҳаракатларига путур етаётганидан огоҳлантирди.
“Ўз стратегиямизни қайта кўриб чиққанимиз, ўз саъй-ҳаракатларимизни икки баробар кучайтирган тақдиримизда ҳам дунёнинг камбағал нуқталарида яшаётган миллионлаб аҳоли олдидаги ваъдаларимизни оқлай олмаслигимиз мумкин. Ўтган ҳафтада Жаҳон банки етакчиси огоҳлантирганидек, жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархи ошиши бизнинг “Мингйилллик тараққиёт” дастури устида олиб борган 7 йиллик меҳнатимиз йўқотилганидан дарак беради”,- деди Пан Ги Мун.
Ўтган ҳафтада Жаҳон банки раҳбари Роберт Зеллик озиқ-овқат нархининг ошиши яна 100 миллион аҳолини қашшоқлик домига ташлашини айтган эди. Бунга қадар эса дунё бўйлаб 1 миллиардга яқин аҳоли тўйиб овқатланмай кун кечираётгани айтиб келинган. Февраль ойида БМТ Озиқ-овқат дастури дунёда очарчиликни камайтириш учун яна қўшимча равишда 500 миллион АҚШ доллари миқдорида пул ажратилиши зарурлигини билдирганди. Аммо орадан икки ой ўтиб, гуруч нархи ошиши билан бу рақам ҳам 750 миллион долларга кўтарилди.
Шубҳа йўқки, бу вазиятда ҳукуматлар биринчи галда ўз халқи таъминотини ўйлайди. Масалан, Вьетнам, Қозоғистон каби давлатлар дунё бозорларига чиқарадиган буғдой, гуруч каби маҳсулотлар экспортига чеклов жорий қилмоқда.
БМТ бош котиби фикрича, бундай чора-тадбирлар халқаро савдо алоқаларини издан чиқаради ва етишмовчиликни янада чуқурлаштиради.
“Мукаммал тарзда бошқарилмагани тақдирда бу бўҳрон бошқа давлатларни ҳам ўз комига тортиб, кўп томонлама, жуда катта муаммога айланиб кетиши мумкин. Бу эса дунё бўйлаб иқтисодий ўсиш, ижтимоий тараққиёт ва ҳатто сиёсий хавфсизликка таҳдид солади”,- деди Пан Ги Мун.
Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетганининг асосий сабаблари сифатида эса ёқилғи нархи ошиши ва озиқ-овқатга талаб ўсиб бораётгани кўрилмоқда.
БМТнинг тегишли агентликлари, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси раҳбарлари айни масала юзасидан кейинги ҳафтада Швейцарияда учрашиши кутилмоқда.