Ўзбекистон парламенти қуйи палатасининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари қўмитаси мамлакатда суғориладиган ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тупроқ унумдорлигини оширишнинг интенсив чора-тадбирлари бўйича таклифлар йиғишга киришди.
Палата расмийларининг билдиришича, бу ўринда зудликда таклифларни ўрганиб чиқиб, шу асосда махсус чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳақида гап бормоқда.
“Озодлик” билан суҳбатда бўлган депутатлар Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг мелиоратив аҳволини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича шу вақтгача қандай таклифлар тушгани ва бу таклифлар мазмуни нимадан иборатлиги ҳақида очиқ гапирмади. Улардан бири суғориладиган ер майдонининг 8 фоизи мелиоратив ҳолати қониқарсизлиги ва гап ана шу ҳудуд ҳақида бораётганини сўзлади.
“Суғориладиган ерларнинг қарийб 8 фоизи, яъни 330.000 гектар ернинг мелиоратив ҳолати қониқарсиз аҳволда. Масалан, бу йил дастур қабул қилинди. 2008 йилда салкам 8.000 км дренаж тармоғини қайтадан тиклаш режалаштирилган. Бунинг учун давлат бюджетидан 75 миллиард сўм ажратилди. Ҳозир қандай қилсак яхши бўлади, деган маънода олимлардан, вазирликлардан таклифлар оламиз. Кейин ўшанга қараб ишлаймиз”,- деди парламент вакили.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир давлат дастури асосида маблағ ажратилиб, мамлакатнинг турли вилоятларида ер унумдорлигининг пасайиши ва шўрланишни тўхтатиш мақсадида сизот сувларини йиғувчи дренажлар ва зовурларни тозалаш ишлари кетяпти. Яна қўшимча равишда коллекторлар қуриш каби чора-тадбирлар учун махсус режа ишлаб чиқилган ва бунинг учун 75 миллирад сўм миқдорида маблағ ажратилган ва бу ҳали бошланиши.
“Озодлик” билан суҳбатлашган деҳқонлар эса Сирдарё, Жиззах ҳамда Қашқадарёда ернинг мелиоратив ҳолати расмийлар айтганидан кўра бир неча баробар кўпроқ бузилиб кетганини таъкидламоқда. Улар мамлакатда 70 фоиздан ортиқ ернинг аҳволи қониқарсиз эканини билдирди.
“Дренажлар ишламайди ва қайтанга биз шўрни яна кўпайтириб юборяпмиз. Жанубий ҳудудлар мисолида оладиган бўлсак, мустақилликдан кейин ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун бирор-бир амалий иш қилингани йўқ”,- деди суҳбатдошлардан бири.
Шунингдек, суҳбатдошлар парламент вакилининг зовур ва дренажларни тозалаш ишлари кетаётгани тўғрисидаги гапларини ҳам тасдиқламади.
“Тўғриси, унақа нарсага кўзим тушгани йўқ. Бир 10 йилдан бери зовурлар ковланмадиëв. 10 метр ерни кавлаб қўяди-да, кейин фермерлардан пул йиғади. Бирор марта давлатдан шунча маблағ келибди, мана шу нарсани қилиш керак экан, деб келган раҳбарни кўрганимиз йўқ”,- деди суҳбатдошлардан бири.
Бошқа бир суҳбатдош эса юзаки қараганда қандайдир ишлар қилинаётгани, эксковаторлар ишлаётгани, лекин ажратилган пул тўлиқ мақсадли ишлатилаётганини шубҳа қилишини билдирди.
Хуллас, деҳқонлар Олий Мажлис суғориладиган ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш муаммоси юзасидан хайрли ниятлар билан таклиф сўраб, юзланганига шубҳа қилмоқда. Лекин улар орасида “чиқмаган жондан умид” қабилида таклиф билдирганлар ҳам бўлди.