Европа тикланиш ва тараққиёт банки собиқ иттифоқ давлатларида 2008 йилда иқтисодий ўсиш суръати инфляция сабабли пасайганини маълум қилди ва пасайишда давом этишини тахмин қилмоқда.
Банк ҳисоботида айтилишича, 2008 йилда аҳвол 2007 йилдагидан ёмонлашган, агар инфляцияни жиловлаш чоралари кўрилмаса, аҳвол бундан ҳам ёмонлашиши мумкин.
ЕТТБ матбуот хизмати раҳбари Антони Уиллиамс “Озодлик” билан суҳбатда инфляция сабабларини изоҳлаб: “Биз тадқиқот олиб борган ҳудудларда инфляция сабаблари жуда кенг ва асосий сабаблар сифатида ёнилғи нархи ортиши, озиқ-овқатнинг қимматлашини келтириш мумкин. Масалан, Украинада инфляция кўрсаткичи ўтган ойда 30 фоизга етди. Шу боис, айнан инфляция масаласида хавотирлар кучли ва бу хавотир нафақат Украина, балки барча собиқ совет ўлкалари, хусусан, Марказий Осиёга ҳам тегишли”,- деди.
Банк экспертлари яна кўп йилларга чўзилиши мумкинлиги башорат қилинаётган дунё молиявий бозорларидаги муаммолар, хусусан, кредит бозоридаги инқироз бора-бора Марказий Осиё давлатлари, масалан, иқтисоди нисбатан тез ўсаётган Қозоғистонга ҳам жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтмоқда. Бироқ ҳозирча МДҲ давлатлари етакчилари жаҳон молия бозорларидаги ваҳимага етарлича эътибор қилмаётгани ҳам, европалик экспертлар фикрича, хавотирли аломатдир.
“Бу ҳозирча жиддий муаммо эмасдир, аммо инфляция кўрсаткичи шу тариқа ўсиб бораверса, у жуда жиддий муаммолар занжирини ясаши мумкин. Шу боис, барча МДҲ ўлкалари, жумладан, ҳозир мутлақ хавотир аломатларини кўрсатмаётган Марказий Осиё республиклари ҳам ҳозирданоқ инфляция оқибатлари олдини олувчи тегишли чора-тадбирлар кўриб бориши керак, бизнингча”, - деди Антони Уиллиамс.
Банкнинг бу йилги ҳисоботида тилга олинган яна бир тахмин шуки, Ғарбдаги молиявий бозорларда сақланиб қолаётган молиявий тарангликдан безиллаётган инвесторлар катта йўқотишлар хавфидан қўрққани боис, тез орада минтақага келаётган сармоя оқими ҳам кескин қисқариши мумкин.
Ўзбекистонда Давлат статистика қўмтаси тақдим қилган маълумотларга кўра, инфляция даражаси 5-6 фоизни ташкил қилади. Аммо мустақил манбалар мамлакатда инфляция даражаси 2008 йил аввалидан буён энг камида 10 фоиз, кўпи билан эса 30 фоизга етганини тахмин қилади. Бу аҳоли даромадлари мунтазам равишда қисқариб, озиқ-овқат ва хизмат кўрсатиш нархлари эса ортиб боришига сабаб бўлиб келмоқда. Яъни бу Ўзбекистон аҳли учун сўнгги бир неча йиллардан буён давом этиб келаётган таниш манзара ва шу манзара айни ривожда давом этади.
“Ўзбекистонда қимматчилик, инфляция бўляпти. Аҳвол оғирлашади. Лекин бошқа ночор мамлакатларга нисбатан Ўзбекистон бу инқирозни анча енгил ўтказади. Масалан, Қирғизистон ва Тожикистон катта инқирозга учрайди. Улар ниҳоятда оғир аҳволга тушади”,- дейди тошкентлик таҳлилчи Комрон Алиев.
Бунинг боиси эса, таҳлилчи фикрича, дунё бозорларида нархи ортиб бораётган маҳсулотларнинг айримлари – нефть, тилла, пахта Ўзбекистон экспортга чиқараётган асосий маҳсулот эканидир.
“Ўзбекистон йилига ҳозир 10-12 миллиард куб газ сотаëтган бўлса, нефть нархи ҳозир 200 долларга яқинлашди. Тилла масаласига келсак, бир унцияси 350 доллар атрофида бўладиган олтин ҳозир 1000 долларга бориб етди. Ўзбекистон ўзининг йўқотишларини ўша газнинг, тилланинг нархи ошиши ҳисобига бирмунча қоплай олиш имкониятига эга”,- деди К.Алиев.
Яъни Комрон Алиев европалик экспетларнинг хавотири, асосан, энергетик захираларга қарам давлатларга тегишли эканини, бундай захиралари бор Ўзбекистонда аҳвол қўшни Тожикистон, Қирғизистондан сал енгилроқ кечиши мумкинлигини айтмоқда.
Бироқ бошқа кузатувчилар бу енгиллик ўзбекистонлик оддий аҳоли ҳаёти енгиллашиши ҳисобига бўлмаслигини, Ўзбекистонда иқтисодий аҳвол жаҳон бозорларидаги жараёнларга кўра, у ёки бу ўзанга бурса бўладиган даражада системали бошқарувга эга эмаслигини таъкидламоқда.
Ўзбекистонлик иқтисодчилардан бирининг сўзларига кўра, мамлакатда шаффофлик йўқ, жуда кўп ҳақиқий рақамлар яширилади.
“Ëқилғи 1 январдан бу ëғига бизда 20 фоиз ошди. Ҳар бир маҳсулот-хизматнинг 70 фоизгача нархи ëқилғи харажатларида ўтиради. Демак, Ўзбекистонда биринчи уч ойликда инфляция 10 фоиздан кам бўлгани йўқ. Ялпи ички маҳсулот ëки инфляциянинг ўсиш даражаси тўғрисида тўғри маълумотга эга бўлмай туриб қандай қилиб биз иқтисодий ривожланишнинг стратегиясини белгилаймиз? Ўз-ўзидан саволлар яна очиқ қолаверади”,- деди иқтисодчи.