Грузия томони Жанубий Осетия ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлагани халқаро ҳамжамият томонидан низо ечими учун ташланган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
10 август куни Грузия Ташқи ишлар вазирлиги Цхинвали шаҳри деярли тўлиқ Россия тинчликпарвар кучлари назоратига ўтганини, Грузия қўшинлари эса аввалги позицияларига қайтганини маълум қилди.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин 10 август куни берган матбуот анжуманида Жанубий Осетиядаги можарога барҳам бериш учун музокаралар олдидан Грузия томонига қўйилажак шартларини эълон қилди. Грузия ўз қўшинларини тўқнашувлар рўй берган ҳудудлардан олиб чиқиши билан бирга бошқа ўт очмаслик мажбуриятини зиммасига олиши лозим.
Айни вақтда Россия Ташқи ишлар вазирлиги мулозими бу ҳаракатлари билан Грузия президенти Михаил Саакашвили жанубий осетиялик ва абхазиялик фуқароларга Грузия таркибида хотиржам яшаш мумкинлигини бошқа уқдира олмайди, дея алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шу тариқа, Грузия қўшинларининг можаро ҳудудини тарк этаётгани ва Россия томонининг музокаралар имкони ҳақида гап очгани Жанубий Осетия ҳудудидаги кескинлик бироз сусайишига умид беради, деб баҳоланмоқда. Буни олқишлаётган халқаро жамоатчилик ҳануз низодан чиқишнинг энг тўғри йўли ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва музокараларни бошлаш, деган якдил фикрда қолмоқда.
Жумладан, 10 август куни Оқ уй матбот вакили Дана Перино Пекиндаги матбуот анжуманида Грузия қўшинларининг Жанубий Осетия ҳудудидан чиқарилаётгани можарога барҳам бериш йўлидаги дастлабки илғор қадам, деб баҳолади.
“Сўнгги маълумотларга кўра, Грузия томони Жанубий Осеятия ҳудудини тарк этмоқда ва бу ўт очишни тўхтатишга эришиш учун талаб этилаётган муҳим шартлардан бири эди. Ҳудудда бўлган ҳар қандай эскалация ҳаракатларини эса биз мутлақо қувватлай олмаймиз. Ҳозир бажаришимиз зарур бўлган энг зарур вазифа муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга эришишдир”,- деди Оқ уй матбуот вакили.
10 август куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти матбуот вакили Мартин Несирски ҳам “Озодлик” радиосига берган эксклюзив интервьюсида унинг ташкилоти зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиришини баён қилди.
“ЕХҲТ бу ўринда энг асосий вазифа зудликда ўт очишни тўхтатиш йўлларини топиш, деб ҳисоблайди. Бунинг сабаби эса, шубҳасиз, тинч аҳоли вакиллари ҳамда жанг ҳаракатларига тортилган аскарлардан қурбонлар берилаётганидир. Биз бу ҳаракатларни имкон қадар тезроқ тўхтатишимиз ва можарога алоқадор томонларни музокаралар столига қайтаришимиз зарур”, деди Мартин Несирски.
10 август куни олинган сўнгги маълумотларга кўра, Грузия қўшинлари низо ҳудудини тарк этган ва мамлакат Ташқи ишлар вазирилиги Грузия томони ўт очишни тўхтатишни расман эълон қилгани ҳақидаги нотани Россиянинг мамлакатдаги консулига топширган. Аммо воқеа жойидан буни рад этувчи ҳамда Грузия ва Россия ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этаётгани ҳақидаги хабарлар келишда давом этмоқда.