“Uzmetronom.сom” сайти Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова мамлакатнинг БМТнинг Женева қароргоҳидаги ваколатхонаси раҳбари этиб тайинлангани тўғрисида хабар тарқатди.
БМТнинг Женева қароргоҳидаги Ўзбекистон ваколатхонасининг ўзини таништирмаган ходими эса бу хабарни тасдиқлар экан, ҳали янги раҳбар расман тақдим этилмагани ва уч-тўрт кун ичида шундай тақдимот бўлиши ҳақида гап-сўзлар бўлаётганини айтди.
Женевадаги ваколатхона 2003 йилда очилган ва шундан буён раҳбарсиз ишлаб келмоқда. Ваколатхона вакилининг яна таъкидлашича, Женевадаги раҳбарнинг ваколатлари Нью-Йоркдаги бош қароргоҳда ўтирган Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Алишер Воҳидовга берилган ваколатларга тенг бўлади.
Аммо қай асосда шундай бўлади ва Ўзбекистон номидан юқори даражали тадбирларда сўзлаш ҳуқуқи кимда бўлади, деган саволлар очиқ қолди.
Бироқ ҳозир бошқа масала муҳим. Яъни яқиндагина Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маданият ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланган Гулнора Каримова одатда ҳукумат элитасида сургун сифатида қабул қилинадиган элчилик лавозимига ўтказилиш билан тизгини отасининг қўлида қолаётган ҳокимиятга яқинлаштирилдими ёки узоқлаштирилди? Бу хабар Гулнора Каримова Ислом Каримовнинг вориси бўлади, дея мамлакат ичкарисида урчитилаётган гап-сўзларни тасдиқлайдими ёки пучга чиқарадими? Ёки бу ҳам айрим кузатувчилар танқид қилаётгани каби Ўзбекистон ҳукуматига алоқадор, деб тахмин қилинган электрон ахборот воситаларининг президент қизи учун уюштириб бераётган навбатдаги қора пиар – рекламасими?
Ана шу саволларга жавоб берган ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов бу хабар ҳам Гулнора Каримованинг келгуси ҳокимият таркибида у ёки бу кўринишда иштирок этувчи муҳим сиёсий фигура бўлишидан дарак беради ва менимча, бу аниқ гап, деган фикрни билдирди.
“Чунки у шу йил бошида ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. Энди БМТда Ўзбекистон позициясини кўрсатиш учун юборилаëтган экан, буни Гулнора Каримованинг халқаро ҳамжамиятдаги мавқеини кучайтиришга, уни дунë ҳамжамиятига таништиришга қаратилган хатти-ҳаракат, деб баҳолаш мумкин”,- деди К.Раббимов.
Ўзбекистонлик собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев эса воқеанинг бундай ривожида яна бошқа омилларни кўради.
Унинг фикрича, БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистонда қийноқлар масаласи алоҳида тартибда тилга олиниши кутилмоқда. Бундан ташқари, ҳозир Ўзбекистон қамоқхоналарини кўздан кечириш имконига эга бўлган Халқаро қизил хоч қўмитаси ўз хулосаларини бу йиғилишларда тақдим қилади. Бундай тадбирларда иштирок этадиган Женева ваколатхонасига эса президент Каримов ўзи учун энг ишончли кишини музокарачи қилиб қўйишга қарор қилган.
“Ислом Каримов ўзи учун оғир туюлган масалаларни ўзига яқин бўлган одам ва ижобийроқ ҳал қилишда ëрдам бериши мумкин, деб билган Г.Каримовани элчиликка тайинлаган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Ўзбекистоннинг Женевадаги элчиси эса АҚШдаги элчидан кейинги ўринда турадиган муҳим элчилардан бири ҳисобланади. Шунинг учун Гулнора Каримова Каримов ҳукуматидан четлатилди, деб ҳам бўлмайди. Аксинча, муҳим вазифага тайинланяпти”,- деди Т.Йўлдошев.
Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг БМТдаги вакили қилиб қўйилиши унинг ворис бўлиши ҳақидаги тахминларни кучайтирмоқда, деган фикрларга эса Тошпўлат Йўлдошев қўшилмайди.
“Менимча, ҳали Ислом Каримов ўзига бегонани ворис қилиш тугул, ҳатто қизини ворис қилиш ҳақида ҳам ўйламаса керак.У президентлик тахтини ҳаммадан рашк қилади. Кунларининг охиригача у шу тахтда қолишга ҳаракат қилади”,- дейди Тошпўлат Йўлдошев.
Аммо бу ўринда Гулнора Каримованинг бола ўғирлашда айбланиб, АҚШ суди томонидан қидирувга берилганини ҳам унутмаслик лозим. Яқинда бу ишни қайта кўриб чиққан Нью-Жерси суди айбловни яна ўз кучида қолдирди. Ўз вақтида Гулнора Каримов Интерпол қидирувига берилган, дейилган хабарлар ҳам тарқалган. Афсуски, ҳанузга қадар Интерполнинг бош қароргоҳидан буни аниқлаштиришнинг имкони бўлмади. Бироқ ташкилотнинг расмий сайтида халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик фуқаролар рўйхатида Гулнора Каримованинг номи йўқ.
Бўлганида ҳам бу ҳол воқеанинг президент Каримов истагидаги каби ривожи учун тўсиқ бўла олмайди, деб ҳисобламоқда ўзбекистонлик таҳлилчилар.
“Қидирувнинг қайси даражада олиб борилаётганини аниқлаш керак. Лекин бу тўғрида кенг қамровли ва ишончли маълумот ҳозирча йўқ. Иккинчидан, агар Каримов ҳақиқатан ҳокимиятни қизига топширадиган бўлса, назаримда, Ғарб ҳам, АҚШ ҳам Ўзбекистон билан мулоқот олиб бориш учун мана шу каби айрим масалаларда кўз юмишга рози бўлади, деган бир фикр шаклланяпти ҳозир”,- дейди Камолиддин Раббимов.