Рамазон ойи муносабати билан Тошкент шаҳридаги йирик масжидларда таровиҳ намозлари устидан қўшимча назорат ўрнатилгани хабар қилинмоқда.
Тошкентдаги манбалардан олинган хабарга кўра, шаҳардаги қатор йирик масжидларда таровиҳ намозлари ўқиладиган пайт участка нозири ёхуд ички ишларнинг махсус тайинланган ходимлари қўриқчилик қилмоқда.
Таровиҳ намозига қатновчи намозхонлар сони эса бу йил ҳар йилгидан ҳам кўп.
2 сентябрдан бошлаб Рамазон ойи рўзасини тута бошлаган ўзбекистонлик намозхонлар оқшомлари жамоат бўлиб ўқиладиган таровиҳ намозини ўқиш учун гурра-гурра масжидга қатнамоқда. Одатан, 5 маҳал намозни тўкис адо қилмайдиганлар ҳам йил ичида энг муборак саналган Рамазон ойида таровиҳ намозга қатнаши бор гап.
Намозхонлар масжид биноси-ю ҳовлисини тўлдирадиган паллада Тошкент шаҳридаги йирик масжидлар остонасини қўриқлайдиган формалиларнинг сони ҳам одатдагидан кўпроқ экани айтилмоқда. Ўз исмини ошкор қилмаслигимизни сўраган баъзи тошкентлик намозхонлар айрим ҳолларда формалилар намозга кириб кетаётган ёш-ёш йигитларни кутилмаганда суҳбатга тортаётгани ҳақида сўзламоқда.
Намозга қатнаётганларнинг ёш кўрсаткичи эса йилдан-йилга ёшариб бормоқда.
“Чамаси 80 фоиз намозхонлар ëшлар. Қариялар жуда кўпчиликни ташкил қилмайди. Байрамгача бир ҳафта олдиндан то байрам ўтгандан кейин 3-4 кунгача шунақа режим ишлаб туради. Энди буни хавфсизликни таъминлаш учун қилинса керак, деб ўйлайман”,- дейди тошкентлик Улуғбек Усмонов.
Таровиҳ намозлари пайтида масжидлар ичини тўлдирган намозхонларнинг аксарияти шахсий автомобилида келгани боис, катта кўчага яқин жойлашган масжидлар олдида автомобиллар сони ҳам кўпайиб кетиб, қатновга халақит қилмоқда. Бунақа гавжум паллада яна ўғирлик ҳам кўпайиб қолади. Формалилар бир тарафдан жамоат тартибини сақлаш учун қўйилган бўлиши ҳам мумкин, дер экан Улуғбек Усмонов, лекин бу ҳол намозхонларни барибир ҳам чўчитишини қўшимча қилди. Чунки диндорлар устидан назорат бор ва маҳаллаларда намозхонларнинг махсус рўйхатлари бор.
“Кимлар намозга қатнайди, ким эътиқодга эга ва ҳоказо. Айниқса, диний мотивлар билан қамалганларнинг оила аъзолари жуда ҳам қаттиқ назорат қилинади. Участка нозирлари суҳбатга келиб туради. Қамалганларни кўриб турибди одамлар. Айрим ота-оналар: “Сен ҳам қамалиб кетишинг мумкин. Мана, фалончалар қамалиб кетди”, деб болаларига масжидга бориб намоз ўқишига рухсат бермай қўйди. Қамалганлар ичида кўпчилигининг айблари исботланмаган. Шунинг учун шунақа шароит бўлганига одамларда ҳадик бор”,- дейди Улуғбек Усмонов.
Бу ҳол ҳозирча фақат Тошкент шаҳрида кузатилмоқда, афтидан. Боиси, аҳолисининг асосий қисми тақвони маҳкам ушлаган Фарғона водийсида таровиҳ намозлари ички ишлар ходимларининг яққол кузатувисиз ўқилмоқда.
“Фарғонанинг иккита катта шаҳарлари бўлган Марғилон ва Қўқонда, асосан, диндор аҳоли тўпланган. Ички ишлар ходимлари ëки бошқа орган вакилларининг бундай хатти-ҳаракатлари кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлиши ва икки ўртада тартибсизликлар келиб чиқиши мумкин”,- дейди фарғоналик Баҳодир Элибоев.
Баҳодир Элибоевнинг сўзларини фарғоналик яна бир суҳбатдошимиз Адҳам Мадумаров тасдиқлар экан, 5-6 ой аввал содир бўлган бир воқеани ёдга олди:
“Шаҳар милицияси бошлиғи масжидни олдига келиб олиб, масжидга кириб келаëтганларнинг бошидаги дўпписини олиб, дўппи киймайсан, деган таҳдидлар қилган эди. Бундан ташқари, ëзнинг иссиқ кунларида бозорда узунроқ оқ кўйлак кийганларнинг бир қанчасини ушлаб солиқлар солишди. Бу воқеалар одамларни жуда ғазаблантирган эди”.
Инсон ҳуқуқлари фаоли бўлган Адҳам Мадумаровнинг айтишича, Ўзбекистонда намозхонлар гавжум бўладиган пайтлар масжидлар олдида милиция ходимлари кузатувининг бу тариқа кучайтирилиши ҳар доим бўлиб келган.
“Жума ва одамлар гавжум бўладиган кунлари, албатта, масжидлар олдида милиционерлар бўлади. Назорат кучайтирилади. Бу ҳар доим бор нарса. Ҳатто видеокамерага ҳам туширишади. Шу билан кейин рўйхатларни тузиб олишади. Бунда имомларнинг ўзи ҳам қатнашади. Имомлар менга таҳдид ҳам қилиб туришади”,- дейди Адҳам Мадумаров.
Аммо бундай кузатувлар, баъзан имомлар ёрдамида тузиладиган рўйхатлар, ҳатто видеотасвирга олишлар ҳам Рамазон ойида таровиҳга қатновчи намозхонлар сонини камайтиргани йўқ.
“Барибир масжидга бораверишади. Муборак Рамазон ойида ҳамма таровиҳга бориб Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлишга ҳаракат қилади. Бизнинг водийда Муборак Рамазон ойи катта эътибор билан кутиб олинади ва ўтказилади”,- дейди Адҳам Мадумаров.