Эшиттиришимизнинг бу галги мундарижаси: - Ўзбекистон газеталарида қайси мавзуларда¸ қандай мақолалар чоп этилмоқда? Ўзбекистон расмий матбуоти шарҳи; - Қозоғистоннинг 2010 йилда ЕХҲТ га раислиги Марказий Осиё матуботи эркинлиги аҳволини ўнглайди. Европа расмийлари умиди; - Ўтган йили сўз эркинлиги борасида 110-ўринни эгаллаган Қирғизистон бу йил 112-ўринга тушиб қолди. “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти хавотири.
Ўзбекистон газеталари шу кунларда қайси мавзуларда ва қандай мақолаларни чоп этмоқда?
“Тўртинчи ҳокимият” эшиттиришининг бугунги сонида матбуот шарҳига эътиборингизни тортишга қарор қилдик. Албатта, бугунги шарҳ ҳам аввалгиларидан деярли фарқ қилмайди — ҳали ҳануз ўзбек матбуоти бир олам, Ўзбекистондаги реал ҳаёт бутунлай бошқа оламлигича қолмоқда.
Оддий ўзбек газетхони учун бугун энг аҳамиятли бўлиб турган мавзулардан бири аҳолининг газ ва электр танқислиги борасидаги қийинчиликларидир. Ҳали қиш келмай туриб¸ одамлар қишда қандай исиниш ғамидан ташвишда.
Мустақил ва хорижий матбуотда аҳолининг ана шу ташвишидан сўз борувчи чиқишлар кўпайиб бораётган бир паллада¸ Ўзбекистонда аксар расмий нашрлари, хусусан, “Халқ сўзи”¸ “Народное слово” газетаси “Газ таъминоти яхшиланмоқда” деган мазмундаго мақолани асосий саҳифасига жойлаштирди.
Республиканинг вилоят ва туман, айниқса, ўтган йили қишда газ тақчиллиги боис аҳоли норозилик намойишига чиққан туманлари миқёсидаги расмий газеталарда “Қишки мавсумга тайёргарлик кўнгилдагидек ўтмоқда” каби узундан-узоқ ва деярли бир хил сарлавҳалардаги мақолалар чоп этилди.
Жумладан, Ўзбекистон ахборот агентлигининг “Қишга тайёргарлик – долзарб вазифа” сарлавҳали мақоласи Андижон вилоятидаги жараён тафсилотлари билан бошланган.
“Мисол учун Андижон шаҳрида газ таъминотини яхшилаш йўлида кўпгина муаммолар ҳал қилинди. Бобуршоҳ кўчасидан ўтувчи ўрта босимдаги газ қувури капитал таъмирдан чиқди. “Ўзбекэнерго”, “Ўзтрансгаз” давлат акционерлик компаниялари ва тегишли ташкилотлар жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, уларни қишки тайёргарлик ишлари, коммунал соҳадаги ўзгаришлар билан таништирмоқда. Бу¸ электр энергия, табиий газ ва иссиқликдан куз-қиш мавсумида унумли фойдаланиш, ўз вақтида коммунал тўловларни тўлаш йўлидаги муҳим омил бўлмоқда”¸ - деб ёзди Ўзбекистон ахборот агентлиги 3 ноябр куни оқшом.
Норасмий ва хорижий ОАВ да кунда кунора тилга олинаётган яна бир мавзу – Ўзбекистонда ишсизлик ва миллионлаб мардикорларнинг хорижга оқими мавзуининг мутлақ тескари аксидан сўзловчи “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ижроси”, “Ёш авлод учун”, “Истиқлолнинг истеъдодли ёшлари” каби сарлавҳаларга “Народное слово” газетасида кўзингиз тушади. Бу мақолалар мамлакатда ёшлар учун мисли кўрилмаган шарт-шароитлар яратилаётгани, янги-янги иш ўринлари очилаётганидан сўзлайди.
Шунингдек, нуфузли халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни яна энг нодемократик давлатлар сафига жойлаштирган, мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги аҳволининг жуда аянчли экани тўғрисида хулоса билдираётган бир пайтда, Ўзбекистондаги расмий нашрлар “Инсон ҳуқуқи энг олий қадрият”, “Ўзбекистонда демократик қадриятлар устивор” сарлавҳали мақолаларни босмоқда.
Бундай сарлавҳадаги мақолаларнинг бошланиши эса, деярли бирдек президент Каримовнинг "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида"ги фармонини улуғлаш билан бошланади. Ҳатто, вилоят миқёсидаги нашрларнинг асосий саҳифасидан ҳам бугун айнан шу фармон ижроси ҳисоботи ўрин олган. Мисол учун, “Жиззах овози” газетасидаги бош мақолага қарайлик.
“Хўш, инсон қачон яхши умргузаронлик қилиши мумкин? Қачонки, унинг шаъни, ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари кафолатланган, у олий қадрият сифатида жамиятда эътироф этилган бўлса. Шу жиҳатдан 2008 йил ушбу йўналишда алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, ўз олдига ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришдек улуғ ва эзгу мақсадни қўйди. Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида" ги фармони алоҳида аҳамият касб этади”.
Ва ҳоказо. Шу каби жумлалардан қурилган мақолаларни республика марказий нашрларининг деярли ҳар сонида ўқиш мумкин. Бу мавзу худди шундай баландпарвоз оҳанг билан “8 декабр — Ўзбекистон конституцияси куни” мавзуига уланиб кетади.
“Хориж ҳуқуқшунослари ва сиёсатчилари Ўзбекистоннинг 16 йил муқаддам қабул қилган конституцияси билан танишгудек бўлсалар, шубҳасиз, улар конституциямизнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, энг аввало, инсон ҳуқуқлари, эркинлиги ва манфаати таъминоти ҳамда ҳимоясига қаратилганини англаб етадилар”, деб ёзмоқда “Халқ сўзи” газетаси. Мақола Ўзбекистонда конституция устиворлиги ва инсон ҳуқуқларининг тўлиқ таъминланганидан сўзлайди.
3 ноябр куни Ўзбекистондаги марказий ва маҳаллий расмий нашрларнинг деярли барчаси президент Каримовнинг яна бир фармони ижросига бағишланган ҳисобот мазмунидаги мақолани чоп қилди. Ўзбекистон ахборот агентлигининг “Ўзбекистон иқтисодий салоҳияти юксалмоқда” мавзуидаги мақолани кўчириб босган Қашқадарёдаги газета саҳифасидан иқтибос:
“Ўзэкспормарказ”да бир ҳафта давом этган Республика саноат ярмаркаси ниҳоясига етди. Анаъанага айланган ва доимий равишда ўтказиб келинаётган бу тадбир Прзедиент Ислом Каримовнинг 2007 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш доирасида ташкил қилинган”¸ деб ёзади Қашқадарёда чоп этиладиган газеталардан бири.
Қозоғистон матбуот эркинлиги борасида ўз қўшниларига ўрнак бўла оладими?
Комила Собирова
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Марказий Осиё оммавий ахборот воситалари эркинлиги аҳволи йилдан-йилга ёмонлашиб бораётганидан хавотир билдирди.
Ташкилот вакиллари Қозоғистоннинг 2010 йилда ЕХҲТ га раислик қилиши минтақа матуботи эркинлиги аҳволини ўнглайди, деб умид қилмоқда.
Қозоғистондаги “Одил сўз” сўз эркинлигини ҳимоя қилувчи нодавлат ташкилот раисаси Тамара Калеева, мамлакатда ҳукумат ва йирик тадбиркорлар обрўсига путур етказганлик айблови бўйича бир неча журналист суд олдида жавоб бериши, ўз профессионал фаолияти учун йирик миқдорда жарималар тўлашга мажбур этилиши каби ҳолатлар кўпайганига алоҳида эътибор қаратди.
- Бундан буён журналист қамоқдан қўрқмаслиги мумкиндек туюлган эди. Аммо эндиликда, хусусий шахслар обрўсига путур етказганлик бўйича жавобгарликка тортиш ҳақида қонун қабул қилинди. Бундай айбловлар фақат журналистларга нисбатангина қўлланилади, - деди Тамара Калеева.
Унга кўра, яқин кунларда Қозоғистон ҳукумати Фуқаролик кодексига хусусий шахслар обрўсига путур етказган журналистларни жавобгарликка тортиш бўйича қўшимчалар киритишни режаламоқда. Бу эса мамлакатдаги сўз эркинлиги вазиятига жиддий путур етказиши мумкин.
Ўз навбатида, Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўйича вазиятнинг ҳам ҳавас қилгудек эмаслигини таъкидлаган ўзбекистонлик кузатувчи Абдураҳмон Ташанов¸ 1996 йилдан то ҳозирги кунга қадар мамлакатда жами 38 журналистнинг айнан касбий фаолияти учун жиноий жавобгарликка тортилгани бу соҳадаги муаммонинг нечоғли кескин тус олганига ёрқин мисол бўла олишини айтади. Кузатувчига кўра, ҳозирда нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятни ижобий тарафга ўзгартириш имконидан маҳрумлар.
- Матбуот бўйича ҳар қандай халқаро ташкилотнинг мамлакатлардаги ваколатхонаси ходимлари маълум даражада ўша мамлакатга қараб адаптация қилади. Масалан, ЕХҲТ нинг Ўзбекистондаги бўлими ҳозирги ўзбек матбуоти даражасига тушган, улар билан мулоқот қилишади. Ўзининг сўз эркинлиги бўйича принципларини ҳам қўлдан бой берган. Лекин бу табиий, чунки Ўзбекистондан чиқиб кетмай, аккредитациясидан маҳрум бўлмай ишлашнинг ўзи бўлмайди. Шунинг учун сўз эркинлиги ҳақида гапираётган ЕХҲТ Ўзбекистон бўлимининг фаолияти мана шу ўзбек матбуотига асосланган, - деди Абдураҳмон Ташанов.
Марказий Осиёдаги демократия оролчаси деб қараб келинган Қирғизистонда ҳам сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятни ҳам кўнгилдагидек, деб бўлмайди. Қирғизистонлик таҳлилчилар сўнгги пайтларда мамлакатда оммавий ахборот воситаларининг турли тазйиқларга дучор бўлаëтганини таъкидлайдилар. Қирғизистон медиа гуруҳи вакили Илим Қарипбеков буни шундай изоҳлайди:
- Президентлик сайловлари яқинлаб қолгани учун оммавий ахборот воситалари қаттиқ назорат остига олинадиган бўлиб турибди. Шу важдан яқин 2-3 йил ичида сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият яхши бўлишига ишонмайман, бундай деб ишонишга асос ҳам йўқ, - деди Илим Қарипбеков.
Жорий йилнинг 22 октябр куни “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг жаҳондаги сўз эркинлиги бўйича келтирган давлатлар рўйхатида Тожикистон Марказий Осиё давлатлари орасида сўз эркинлиги нисбатан кўпроқ бўлган давлат экани келтирилган. 222 та давлат ичида Тожикистон сўз эркинлиги бўйича 106-ўринни эгаллаб, 2008 йилги кўрсаткичлар бўйича, қўшни Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан илгарилаб кетган.
Аммо тожикистонлик айрим кузатувчиларга кўра, халқаро ташкилотларнинг Тожикистонни Марказий Осиёдаги сўз эркинлиги бўйича нисбатан эркин давлат деб ҳисоблашлари Тожикистондаги вазият чиндан ҳам яхшилангани учунгина эмас, балки Тожикистон ОАВ вазияти Ўзбекистон ва Туркманистондагига нисбатан эркин бўлгани ҳамда Қозоғистон ва Қирғизистон ОАВ вазияти сўнгги йиллар давомида ёмонлашгани учунгина рўй берганини таъкидлашмоқда.
Тожикистонда яқинда фаолиятига тўсиқ қўйилган “Рўзи нав” газетасининг собиқ бош муҳаррири Ражаб Мирзо гапиради:
- Тожикистонда танқид қилиш мумкин бўлган ва танқид қилиб бўлмайдиган шахслар бўйича муайян қолиплар мавжуд. Бу қолипларни ҳеч ким синдиришга уринмайди. Ҳамманинг “рисоладагидай оммавий ахборот воситаси” ва “рисоладагидай журналист” бўлгиси келади, - деди тожикистонлик кузатувчи.
Марказий Осиёдаги сўз эркинлиги вазиятини кузатиб бораётган ЕХҲТ нинг ОАВ эркинлиги масаласи бўйича вакилларига кўра, чиндан ҳам минтақа давлатларидаги ОАВ билан боғлиқ вазиятда қатор муаммолар йиғилиб қолган ва уларни бартараф этмоқ зарур. “Қозоғистон ОАВ вазияти қўшни давлатлар оммавий ахборот воситаларига нисбатан қониқарли, аммо у ҳозирда ЕХҲТга раислик қилмоқчи бўлган мамлакат учун етарли даражада эмас”, - дея қайд этадилар ЕХҲТ вакиллари.
Қирғизистонда матбуот эркинлиги вазияти ëмонлашмоқда
Элмурод
Ўтган йили сўз эркинлиги борасида 110-ўринни эгаллаган Қирғизистон бу йил 112-ўринга тушиб қолди.
“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти ўз ҳисоботида бундай ҳолатдан ташвиш билдирган. Айни пайтда кузатувчилар Қирғизистондаги сўз эркинлиги вазияти минтақанинг бошқа мамлакатларига солиштирганда анча яхши экани эътироф этмоқдалар.
Кузатувчилар ўтаётган йил мобайнида Қирғизистондаги учта мустақил нашрнинг ҳукумат босими остида ёпилгани, мамлакат сўз эркинлиги вазиятига салбий таъсир кўрсатганини айтадилар. Қирғизистон медиа вакили Илим Қарипбеков 2007 йилда журналистларни калтаклаш, бу йил эса мухбирларга нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш ҳолатлари кўп маротаба қайд этилганини айтди.
Қирғизистонлик сиёсатчи Табилди Аскеровга кўра, бундай ҳаракатларни журналистлар ва оммавий ахборот воситаларини назорат остига олишга уриниш сифатида баҳолаш мумкин.
“ЎшТВ” мустақил телекомпанияси раҳбари Халилжон Худойбердиев, бундай воқеаларга қарамай, Қирғизистонда нисбатан сўз эркинлиги мавжуд эканини айтади. Унга кўра, сўз эркинлигининг мавжудлиги бир қатор омиллар ҳосиласидир:
- Сўз эркинлигини халқаро меъёрлар даражасига етказиш учун яна анча меҳнат қилишга тўғри келади. Биринчидан, қонунларимизни мукаммаллаштириш, журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи моддаларни олиб ташлашимиз керак. Иккинчидан, журналистларнинг ҳуқуқий онги ва савиясини ўстириш зарур. Учинчидан эса, ҳукумат расмийлари дунёқарашида туб ўзгаришлар бўлиши шарт, - деди Халилжон Худойбердиев.
Қирғизистон парламенти депутати Бейшенбек Абдрасақов эса мамлакат сўз эркинлиги даражаси бўйича пастга шўнғиётгани борасидаги билдирувларга қўшилмайди. Унга кўра, Қирғизистон “демократия оролчаси” деган нуфузини ҳали йўқотгани йўқ.
- Ўз вақтида Ақаевни чидаб бўлмас даражада танқид қилар эдилар. Ҳозир Бақиевни ҳам ана шундай кескин танқид қилмоқдалар. Яқинда бир газетада кўрдим - президент Бақиевнинг аждарҳо қиёфасидаги карикатурасини чиқаришибди. Бу сўз эркинлиги бўлмай нима?, - дея савол ташлайди депутат.
Бироқ, “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти ҳисоботида ёзилишича, Қирғизистон сўз эркинлиги борасида ўз позициясини Тожикистонга бой берган.
Бу рўйхатда Ўзбекистон 162-ўринни, Туркманистон эса 171-ўринни эгаллаган.