Президентнинг янги фармонига мувофиқ Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирув йилда икки эмас, балки бир бор – феврал-март ойларида амалга ошадиган бўлди.
Ҳарбий хизматдан озод қилиш муддати ҳам йилда фақат бир бор – март-апрел ойларида бўлади. Бундан ташқари, ушбу фармонда муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбийларнинг ойлик маошлари ҳам оширилиши айтилган.
Муддатли ҳарбий хизмат 12 ойлигича қолди. Президент Каримовнинг бу ҳақдаги фармонида айтилишича, собиқ совет давридаги қолип асосида юритилаётган аввалги ҳарбий хизматга чақирув тизими муддатли чақирилган аскарларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш жараёнида катта муаммолар туғдириб келган. Шунингдек, бу тизимнинг ҳарбий соҳадаги замонавий мураккаб дастурларни ўзлаштиришга тўсқинлик қилгани боис¸ шундай ислоҳотлар жорий қилингани айтилади президент фармонида.
Мамлакатдаги кузатувчилар тахминича, бу энг аввало, Ўзбекистон армиясидаги ички тартибни мустаҳкамлаш ҳамда кузги ва баҳорги чақирувлар боғлиқ ортиқча бошоғриғидан қутулиш чорасидир. Ҳар ҳолда ҳарбий хизматни ўтаб қайтаётган аскарлар бу фармон эълонидан кейин шу фикрга борганини айтмоқда.
Тошкент вилоятининг, Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмдаги хизмат муддатини ўтаб қайтган заҳирадаги лейтенант Қодиржон билан шу фармон хусусида суҳбатлашдик ва шу баҳона бугунги ўзбек армиясидаги вазиятни ўрганишга уриндик.
- Бир марта чақирув бўлса¸ чежик¸ дембл деганлар йўқ бўлади. Ўзи билан бирга чақирилганлар билан бирга боради¸ бирга ëтиб бирга туради¸ уларнинг келишига бошқа аскарлар боради.
Озодлик: Икки марта чақирув бўлганида янги келган аскарлар эски келган аскарлар билан бирга турардида.
- Ҳа бирга турарди. Энди шу нарса йўқ бўлади.
Озодлик: Демак¸ ички тартибни сақлаш мумкин бўларканда?
- Ҳа¸ ички тартибни сақлаш мумкин бўлади.
Озодлик: Уруш тўполонлар йўқолади.
- Ҳа йўқ бўлади. Устав жойига тушиб кетади. Балки устав учун шундай қилгандир.
Озодлик: Яна ойлигини оширамиз дебди. Ҳозир аскарларнинг ойлиги қанча?
- Мен келаëтганда 31000 сўм эди. Икки йил олдин. Мен биринчи борганимда 15000 олардим. Бир йилдан кейин 31000 бўлди.
Озодлик: Демак¸ тез-тез уларнинг маошини ошираяпти. Шу пул етадими аскарга?
- Етади. Бир ойга бемалол етади. Ҳар ойда узлуксиз бериб туради.
Озодлик: Ўзи ичкарида тартиб яхшими? Армия ëқдими?
- Ҳа¸ ëқди.
Озодлик: Дедовшина деган нарсалар йўқмиди?
- Дедовшина деган нарса¸ энди бир марта чақириладику¸ умуман йўқ бўлади шу нарса.
Озодлик: Армияга йигитлар ўзи нима учун боради? Ватанпарварлик бурчини бажариш учунми¸ ўзини чиниқтириб келиш учунми? Балки бошқа сабаблари ҳам бордир.
- Армияга ҳозир кўплар 25 фоиз учун бораяпти.
Озодлик: Нима дегани у?
- Ўқишга кириш учун имконият.
Озодлик: 25 фоиз балл берадида ўқишга кириш учун?
- Ҳа¸ қўшиб беради.
Озодлик: Кейин милиция бўламан деса ëки мудофаа соҳасида ишлайман деса¸ армиядан ўтиши керак.
- Армия орқали ҳужжат тўғирлайдида. Мен хизмат қилаëтганда сержантлар 250¸ 300 минг оларди. Ҳозир билмадим қанча олади. 500 минг деб эшитганман. Сержантларнинг ҳам ҳар хил соҳаси бор.Шофëри бор¸ ошхонада ишлайдигани бор¸ омборда ишлайдигани бор.
Озодлик: Умуман олганда армия сизга ëқди?
- Ҳа¸ ëқди.
Озодлик: Қийинчилик йўқмиди? Армиядан 80 фоиз аскарларнинг буйраги оғриб келаяпти¸ ошқозони оғриб келаяпти¸ деган шикоятлар бўлади. Шунақа нарсалар борми?
- Унақа нарсалар энди билмадим. Энди армиянинг ўзига яраша қийинчилиги бўлади. Бунга чидаш керак.