Россия ҳукумати бошқа юртлардаги русларни ўз тарихий ватанига қайтариш дастури устида фаол ишламоқда.
Ўзбекистон томони рус миллатидаги фуқароларининг Россияга кўчиб кетишидан мамнун эмас.
Бу ҳақда Россия Федерал миграция хизматининг ватандошлар билан ишлаш бошқармаси расмийлари маълум қилди.
Бошқармадан олинган маълумотга кўра, ўзбекистонлик руслар орасида ўз тарихий ватанига қайтишни истовчилар кўпчилик, Ўзбекистон ҳукумати эса бундай истакни олқишлаётгани йўқ.
Бу ҳақда Россия Федерал миграция хизматининг ватандошлар билан ишлаш бошқармасига сим қоққанимизда, бошқарма расмийларидан бири саволимизга шундай жавоб берди:
- Ўзбекистонда ходимларимиз яхши иш олиб бораяпти. Ватандошлар кўчиб келяпти. У ерда муваққат гуруҳ ишламоқда. Ҳозирча жиддий тўсқинлик бўлгани йўқ¸ - деди Россия миграция хизмати расмийси.
Аммо Ўзбекистон томони рус миллатидаги фуқароларининг тарихий ватанига қайтиши бўйича бораётган жараёндан мамнун эмаслигини сезиш мумкин, деб ҳисоблайди ташкилотнинг яна бир ходими Наталья Молчанова.
Унинг мустақил электрон нашрларида чоп этилган интервьюсида айтилишча, Ўзбекистон томони бу дастур амалиётини фаоллаштирмасликни сўраган. Бироқ, миграция хизмати расмийлари бу баёнот ҳақида бизнинг микрофонимизга гапирмади.
Шу билан бирга бу бошқармадан Ўзбекистондан Россияга кўчиб боришни истовчи руслар миқдори ҳақида ҳам аниқ маълумот ололмадик.
- Бу борадаги статистик маълумот ҳақида ҳам бир нарса деёлмайман. Биласиз-ку, бундай рақамлар тез-тез янгиланиб туради. Чунки, мурожаат қилувчилар сони кўп ва ҳозир Ўзбекистон борасидаги рақамлар борасида бир нарса дейишим қийин, - деди Россия миграция хизмати расмийси.
Суҳбатдошимизнинг маълум қилишича, Марказий Осиё республикалари бўйлаб махсус гуруҳлар ушбу дастур устида иш олиб бормоқда ва тарихий ватанига қайтишни истовчи русларнинг сони кундан-кунга ортмоқда.
Бу минтақадаги қайтишни истовчиларнинг асосий қисми Қозоғистондан. Қозоғистонлик руслар дунёнинг бошқа нуқталаридан тарихий ватанига қайтаётган русларнинг 35 фозини ташкил қилади.
Россияга боришни истаб, мурожаат қилганларнинг умумий сони эса 68 мингни ташкил қилмоқда ва улар дунёнинг 30 та давлатида истиқомат қилаётган руслардир.
Қайтиш сабабини улар¸ биринчи галда¸ ўз фарзандларининг рус тилида таълим олиш имконига эришиш истаги билан изоҳламоқдалар. Марказий осиёлик, айниқса, ўзбекистонлик русларни эса, аввало, фаровонроқ турмуш тарзи ва иш топиш масаласи ҳам қизиқтирмоқда.
Россия миграция хизматини мамнун қилаётган асосий жиҳат Ўзбекистондан қайтаётган русларнинг асосий қисми олий маълумотли мутахассислар – ўқитувчи, бухгалтер ва шифокорлар эканидир.
Эҳтимол, айни шу жиҳат Ўзбекистон расмийларини хавотирга солаётгандир.
Бироқ ўзбек расмийлари бу ҳақда очиқ гапираётгани йўқ.