Инсон ҳуқуқлари борасида минтақада нисбатан ижобий қиëфага эга бўлса-да¸ Қирғизистонда оилавий зўравонликнинг кучайиб бораëтгани хавотирларга сабаб бўлмоқда.
Қирғизистонда 2008 йилнинг 11 ойи ичида аёлларга нисбатан йигирма етти мингга яқин жиноят содир этилган.
Бу ҳақда Ўшда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланиб ўтказилган тадбир чоғида Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Усуп Ташқараев маълум қилди.
Ички ишлар бошқармаси расмийсига кўра, Қирғизистонда оиладаги зўравонлик ҳолатлари кундан-кунга кўпайиб бормоқда.
- Оиладаги зўравонликлар бўйича маълумотлар ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига маълум қилиниши қийин бўлган жиноятлар орасида биринчи ўринни эгаллайди.
Мамлакат ҳудудида 2008 йилнинг 11 ойи ичида аёлларга нисбатан 26891 та турли жиноятлар содир этилган. Ўш вилоятида эса бу кўрсаткич 1921 тани ташкил этади. Айни кунларда ички ишлар ходимлари бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимият идоралари билан жой-жойларда тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан, ҳуқуқбузарлар қандай вазиятда қўлга олинганига қарамай, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилмасдан муносабатда бўлиш талаб қилинган, - деди Усуп Ташқараев.
Тадбир ташкилотчиларидан бири Жамила Капарова зўравонлик қурбони бўлаётган аёлларнинг сони расмий маълумотларда кўрсатилганидан бир неча баробарга кўплигини, бундан ташқари, ёш болалар ва қариялар орасида ҳам зўравонлик қурбонлари кўпаяётганини айтади:
- Қирғизистонда ҳар иккинчи аёл, ҳар учинчи бола ва ҳар тўртинчи қария зўравонликка дучор бўлмоқда. Мен тиббий муассасалардан олинган биргина мисолни келтирмоқчиман:
Ўш шаҳар касалхонасининг травматология ва нейрохирургия бўлимига келаётганларнинг 80 фоизи эри ёки қариндош-уруғи томонидан калтакланган аёллар экан. Бишкек шаҳрида эса ҳар ойда 40 тадан 50 тагача аёллар жисмоний зўравонлик туфайли шифохонага тушадилар, - деди Жамила Капарова.
Ўшлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Иззатилло Раҳматуллаев эса аёллар, болалар ва қарияларга нисбатан зўравонлик кучаяётганини Қирғизистонда инсон ҳуқуқларига ҳурмат маданияти ҳали тўла шаклланиб улгурмагани билан изоҳлайди. Айни пайтда ҳуқуқ ҳимоячиси мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилишига оид бир неча ҳодисага алоҳида тўхталади.
- Давлат органлари инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда, деган иллюзияни пайдо қилаяпти, бироқ инсон ҳуқуқлари шу кунгача поймол этиб келинди ва бу жараён давом этаяпти. Бунга минглаб мисоллар мавжуд.
Масалан, бир неча сиёсий қотилликлар амалга оширилди. Булар фош этилмади. Яқиндагина парламент депутатларидан бири ўғирлаб кетилди, шу кунгача бу ҳам топилмади. 2008 йилда мусулмонларнинг диний эътиқод эркинлигини бузган ҳолда, давлат томонидан ҳайит байрамларини оммавий равишда нишонлаш таъқиқланди.
Новқатда эса бир неча диндор узоқ муддатга қамалди, бу ҳам уларнинг эрк ва ҳуқуқлари бузилиши, деб ҳисоблайман, - дейди Иззатилло Раҳматуллаев.