Хорижда мардикорлик ва фоҳишалик қилаëтган ўзбек эркагу аëллари ватанда қолган оилаларига нафақат пул¸ балки ОИТС каби дардисар вирусларни ҳам олиб келмоқдалар.
Ўзбекистонда Орттирилган Иммун Танқислиги Вирусига чалинаётганларнинг 30 фоизи промискуитет – пала-партиш жинсий алоқа боис вирусни юқтирмоқда.
Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори Собир Усмонов хориж журналистлари билан учрашувда шундай баёнот берди.
Бу расмийнинг сўзларига кўра, бу тариқа касалликка чалинаётганларнинг асосий қисми фоҳишалик қилаётган аёллар ва одам савдоси қурбонига айланган фуқаролардир.
Собир Усмонов Россиянинг “Регнум” ахборот агентлигига берган интервьюсида, жумладан, шундай дейди:
“ОИТВ ва ОИТСнинг тарқалишига асосий сабаблардан бири пала-партиш жинсий алоқа бўлиб қолмоқда. Айрим ёш йигит ва қизлар никоҳ олдидан тиббий кўрикдан ўтмасдан ўз оиласини жиддий хавф остида қолдирмоқда”, дея Собир Усмонов сўзларидан иқтибос келтиради “Регнум” агентлиги.
Биз Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш марказининг бу шифокори билан суҳбатлашишга муваффақ бўлмадик.
Аммо Россия ахборот воситасига интервью бераётган ўзбек расмийси баёноти мазмунига кўра, кейинги пайтларда Ўзбекистонда ОИТВ ни юқтираётганлар орасида ёшлар кўпайган.
“Регнум” чоп этган баъзи расмий рақамларни келтирамиз:
2007 йилда Ўзбекистонда ОИТВ га чалинганлар сони жами 3 минг 150 нафар эди. 2008 йилнинг 1 январига келиб эса қайд этилган беморлар сони 13 минг 15 тага етди. Уларнинг 65 фоизи эркак, 34 фоизи аёллардир. Касаллик юқтирганларнинг 70 фоизи гиёҳвандлар. 30 фоизи эса пала-партиш жинсий ҳаёт кечирадиганлар.
Касалликни юқтираётганлар ва тарқатаётганлар, асосан, Тошкент шаҳри ва вилояти, Самарақанд, Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги йирик шаҳарларда, деб ёзади Ўзбекистонда қайд этилган расмий маълумотларга асосланиб хабар қилган “Регнум” ахборот агентлиги.
Бу расмий рақамларнинг ўзиёқ “Ўзбекистонда ОИТВ ни юқтирганлар сони кескин ортмоқда” деган ишорани бермоқда. Аммо, бу кескин кўпайиш расмийлар айтган кўламда эмас, балки ундан бир неча баробарга кўпдир.
Ўзбекистонда ОИТВ га чалинганларга ёрдам кўрсатиш жамоатчилик марказларидан бирининг исми-шарифини айтишни истамаган вакили Озодлик билан суҳбатда вазият кўламини шундай тушунтирди.
- Бу касаллик қайд этилган илк йилларда вирус юқишининг асосий сабаби 70 фоиз ҳолатда гиёҳвандлик, 30 фоизида эса бошқа сабаблар, хусусан, пала-партиш жинсий алоқа эди.
Ҳозир эса пала-пратиш жинсий алоқа туфайли касаллик юқиши анча кўпайган. Чунки, фоҳишабозлик учрамайдиган шаҳар ёки қишлоқ йўқ. Аҳолиси хорижга мардикорликка бормаган шаҳар ёки қишлоқ йўқ, дейди ОИТВ га чалинганларга ёрдам кўрсатувчи жамоатчилик ташкилоти вакили.
Шу боис, расмий рақамларда айтилгани каби касаллик фақат бир неча йирик шаҳарларда учраяпти, десак хато бўлади, дейди бу суҳбатдошимиз.
- Ҳозир республикадаги барча вилоятлар касалликка чалинган, содда айтганда. Чунки, одамлар пул ишлаш учун хорижга чиқмоқда. Бирлашган Араб Амирликларига боришяпти. Яна бошқа давлатларга бориб келишяпти.
Кўпчилиги ноқонуний йўллар билан ва у давлатлардаги ҳаёти ҳам ноқонуний, яъни, ҳам ҳуқуқий ва ҳам тиббий тарафдан ҳимоясиз бўлмоқда. Энг муҳими, шу тарзда хорижда яшаб келаётганларнинг кўпчилиги ёшлар ва улар келиб, тиббий кўриксиз оила қурмоқда, дейди суҳбатдошимиз.
Унинг сўзларига кўра, хорижга иш излаб кетаётганларнинг асосий қисми ОИТВ юқтириш хавфи остида эканининг яна бир сабаби ўзбек мардикорлари борадиган давлатлар – Қозоғистон, Россия, Туркия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларда ҳам ОИТС билан боғлиқ аҳвол яхши эмас.
“Аҳвол жуда аянчли ва зудлик билан кенг кўламли чоралар кўрилиши керак”, дея хавотир билдирар экан бу шифокор Ўзбекистонда бу мавзунинг ҳануз ёпиқ қолаётганидан афсус билдирди.
Гарчи Ўзбекистондаги вазиятни ифодаловчи асл рақамларни кичрайтираётган ёҳуд умуман, яшираётган бўлса-да, ёшлар орасида ОИТВ нинг кўпайганини айтиш билан қайсидир маънода муаммонинг кўламини ҳам тан олмоқда.
Зеро, хорижга чиқиб кетаётган, у ерда ноқонуний яшаётган ва шу боис, йиллар давомида тиббий кўрик нималагини билмай яшаб юрган ёшлар эса бир неча миллионларни ташкил қилади. Фоҳишабозлик, гиёҳвандлик эса Қозоғистонда ҳам Россияда ҳам жуда жиддий муаммо.
Лекин, энг аянчлиси, ёз ойларида узоқ хорижда ишлаган мардикорлар қиш мавсумида иш озайгани боис Ўзбекистонда қолиб катта шаҳарларга боришади ва улар орасида мардикорлик ортидан фоҳишаликка ҳам ўтиб кетаётган аёл-қизларнинг кўпаяётгани дилни ўртайди, дейди ўзбекистонлик кузатувчи Маҳбуба Қосимова.
У Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ бозори олдида жойлашган аёллар мардикор бозорини тилга олиб, шундай дейди:
- Уларнинг 30 фоизи фоҳишалик қилиб юрадиган аëлларга ўхшайди. Чунки улар ëшда. 25-30 ëш атрофидаги аëлларнинг олдига бориб¸ уларнинг гапларини тинглаб турсангиз¸ нормальний аëл деб ҳисобламайсиз. Ачинарлиси¸ бу аëлларнинг фарзанди бор¸ оила қурган. Фарзандига қанақа қилиб оналик қиларкан деб ўйланиб қоласиз¸ дейди Маҳбуба Қосимова.
Энди ҳукумат расмийлари яшириб, хаспўшлашга минг уринса-да, имконсиз, дейди Маҳбуба Қосимова. Аксинча, бу ҳукумат ҳеч қурса мана шу муаммони очиқ айтиш ва одамларни огоҳлантириш билан ўз муаммосини ҳал қилиши шарт, дейди у.
- Бу бизда ўта махфий ҳисобланадими матбуотда эълон ҳам қилишмайди. Агар шу нарсага қаттиқроқ турилса¸ шу дардисар касалдан бизларнинг аëллар ҳам озод бўлармиди. Бизга фақат шу яхши ашула айтавермасдан¸ қурилишларни реклама қилавермасдан бизларнинг миллатимизнинг оғир жойларини ҳам матбуотда ëритишса¸ яхши бўлади деб ўйлайман¸ дейди Маҳбуба Қосимова.