Адолат ҳаммомда¸ калити осмонда...

Озодликка келаëтган қўнғироқларнинг аксариятида Ўзбекистонда адолат қарор топтиришнинг қарийб имконсизлиги ҳақда гап боради.

Озодликка қўнғироқ қилиб¸ ўзлари дуч келаëтган муаммоларни жамоатчиликка ошкор қилиш истагини билдирган тингловчилар арзу доди¸ ана шу матални ëдга солмай қўймайди...
“Тингловчи минбари” эшиттиришининг бугунги сонида:

- Уйидан ноҳақ қувилаётганидан норози бўлган самарқандлик Ниёзовлар оиласи яна Озодликка қўнғироқ қилди: “Душанба куни судимиз бўлар экан. 2700 долларни ўша қиймат бўйича қайтариб берармиш. Ҳозир уйларнинг нархи эшитган бўлсангиз¸ 30-40 минг бўлиб кетган”.

- Жиянлари ўзбек-тожик чегарасида ҳибсга олиниб, Ўзбекистонда судга тортилган тожикистонлик оила нажот изламоқда: “Тожикистонликмисан¸ бор Тожикистонингга¸ деб ҳайдаб юбораяпти. Ҳеч иложи йўқ”.

Кураш давом этаëтир....

Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Ниёзовлар оиласи яна Озодликка сим қоқди.

Аввалги эшиттиришларимиздан бирида ҳикоя қилганимиздек, бу оилага 2002 йилда ўз уйини сотган самарқандлик фуқаро энди уйни қайтариб олмоқчи.

Ниёзовлар оиласи 2002 йилда бу уйни 2 минг 700 АҚШ долларига харид қилган. Ҳозир эса бу уй нархи камида 15 баробарга қиммат. Уйнинг аввалги эгаси эса бунча суммадаги пулни беришга рози эмас.

Ниёзовлар оиласи Самарқанд вилоят суди, Ўзбекистон Олий судига қилган аризалари қаноатлантирилмай, суд кўп фарзандли оиладан уйни бўшатишни талаб қилаётганидан норози.

Мутлақо имконсиз қолиб, яна сизга сим қоқдик, деди Нурмамат Ниёзов. Уни суҳбатга тортдик.

Озодлик: Демак охирги воқеалар тафсилотини гапириб беринг. Нима бўлди? Ҳозир шу кунларда нима қилишинглар керак бўлаяпти?

Нурмамат Ниёзов: Энди билмаймиз. Ўша пулни ундиришга судга ариза берганмиз. Душанба куни судимиз бўлар экан. Ўша 2700 долларни ўша қиймат бўйича қатариб берармиш. Энди бу пулга ўша беш хонали уйни 2002 йил сентябр ойида олганмиз.

Олий судгача¸ Олий мажлисга ҳам ëзганмиз. Ҳеч қаерда эътиборга олинмаяпти. Рад жавоби келаяпти. Биринчи суд қарори инстанцияси бўйича биз уйни бўшатиб беришимиз керак.

Озодлик: Биз энди бу қарорнинг қонуний ëки ноқонунийлигини четга қўйиб турсак. Нимага эски нарх қолдирилди?

Нурмамат Ниёзов: Билмадим. Шуни бизлар ҳам ҳозир талаб қилаяпмиз. Ҳозирги кунда бизга беш хонали секция олиб берсин. Нимага деганда ўша пайтда шу ишни қилмаганда¸ бошқа жойдан уй олган бўлардик.

Ҳозир нима учун бизлар куйиб қолишимиз керак? Ҳозир уйларнинг қийматини эшитган бўлсангиз¸ беш хонали уйлар 30-40 минг АҚШ доллари бўлиб кетган. 2700 долларга нима беради ҳозир?

Менинг билишим бўйича¸ ҳозир недвижимост бўйича дилерлар бор эканку. Ўшалар нарх-наво бериши мумкин¸ лекин аниқ бермайди бу нарсани. Чунки мен бир-икки марта “судга тақдим этиш учун ҳозирги нарх-навони беришларингиз керак” деб сўрадим. Судгалигини эшитиб¸ улар бермаяпти.

Ҳокимият бунақа нарсаларга аралашмаяпти. Вилоят ҳокимияти алмашганидан кейин¸ ўтган йил март ойимиди¸ апрел ойимиди¸ ўшандан бери навбатга ëзиламиз¸ кириш имконияти йўқ.

“Ким қанақа масала бўйича келди?” дейди. “Уй-жой масаласи” десангиз¸ бирортаси “Судга ҳокимиятни аралашишга ҳаққи йўқ” дейди.

Озодлик: Уйни қачон бўшатишингизлар керак?

Нурмамат Ниёзов: Уйни бўшатишни 21 ноябрга берган эди. Лекин биз пулни ундириш учун биринчи инстанцияга нима қилганимиз учун ҳозирча тўхтаб турибди. Чунки мана ремонтга кетган пул аниқланиб¸ экспертиза тайинланди. Ўша экспертизаларнинг натижаларига кўра¸ даъво қилаяпти. Пулни берса¸ кейин уйни бўшатасизлар деб келади.

Озодлик: Сиз ўзи қанча талаб қилаяпсиз?

Нурмамат Ниёзов: Мен ҳозирги нарх-наво бўйича талаб қилаяпман. Ўрта миқдорда 40 мингдан ошиқ пул талаб қилаяпман. Агар ўша суммани ундириб берса¸ бизнинг даъвомиз йўқ.

Самарқанд шаҳридаги 5 хонали уйидан қувиб чиқарилаётган Нурмамат Ниёзов билан суҳбатлашдик. Бу оила мурожаати юзасидан Самарқанд вилояти маъмурларига қилган мурожаатларимиз жавобсиз қолди.

Таниқли адвокат Руҳиддин Комилов эса аслида Ниёзовлар оиласининг эътирози ўринли ва мамлакат қонунчилигига биноан, унинг уйи 2002 йилдаги нарх эмас, балки бугунги бозор нархлари асосида нархланиб, даъво қондирилиши лозим, дейди.

Руҳиддин Комилов: Ҳар қанақа вазиятда ҳам биз бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда биринчи ҳолатда ҳам¸ иккинчи ҳолатда ҳам нарх қўйишимиз керак. 2002 ëки 2003 йилдаги 2700 долларнинг эквиваленти ҳозир 2700 долларга тенг келмайди. Шу сабабдан ҳозирги бозор нархидан келиб чиқиб¸ унинг нархини қайтариш шарт. Бу нарх-навони бозор белгилаши керак.

Озодлик: Менинг уйим 2700 доллар эмас¸ ҳозир 40 минг доллар бўлди деган одам судга қанақа ҳужжат кўрсатиши керак?

Руҳиддин Комилов: Авваламбор¸ бу шартномани бекор қилиш бўйича даъво қилган бўлса¸ шартнома асосий равишда бекор бўлдими ëки бўлмадими шуни асослаб бериши керак. Иккинчидан¸ мана бозор нархини аниқлайдиган махсус нархлаш хизматлари мавжуд.

Шуларга бориш керак ва улардан маълумотнома олиш керак. Ташкилотлар бор ва улар баҳолаб беради. Ўша вақтда иккита-учта уйлар олиниши мумкин эди. Қанчадан сотилди иккита-учта уй? 1000 долларгами¸ 10000 долларгами. Шундан келиб чиқса ҳам бўлади.

Озодлик: Ҳозир бу Самарқанддан мурожаат қилган тингловчимиз умуман ҳеч ким инобатга олмаяпти деяпти. Олий судгача чиқдик деяпти.

Руҳиддин Комилов: Инобатга олмаслиги тайин энди. Қонун устувор бўлган мамлакатда бу нарса инобатга олинармиди!

Руҳиддин Комиловга кўра, Ўзбекистонда суд тизими адолатли бўлмагани боис, кўп ҳолларда фуқаролар сарсон бўлиб қоладилар. Аммо, тинимсиз кураш давомида ҳаққини ундирган фуқаролар ҳам бор. Адвокат самарқандлик Ниёзовлар оиласи ҳам бунга муваффақ бўлишига умид билдирди.


"Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасида ҳақиқат йўқ"

Озодликка Тожикистоннинг Зарафарбод туманида яшовчи бир фуқаро сим қоқиб¸ ўзбек-тожик чегарасидаги бугунги аҳволдан шикоят қилди.

Унинг жиянлари 2008 йилнинг ёз ойларида Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаб борган ва ўзбек чегарачилари томонидан гиёҳванд модда олиб ўтишга уринганликда айбланиб, ҳибсга олинган экан. Шундан буён бу тингловчи ўз жиянларини кўрмаган.

- Мен Тожикистоннинг Зафаробод туманиданман.

Озодлик: Исми шарифингиз нима?

- Усмонов Алиқул бўламан. Бизга Ўзбекистоннинг Ховос тумани чегара. Шу ëққа бизнинг қариндошлар ўтган экан¸ “наркотик билан ўтган” деб қамаб юборибди. Ҳозир Қаршида дейди.

Озодлик: Қачон бўлди бу иш?

- 6 ой бўлди.

Озодлик: Қариндошларингиз Ўзбекистонга нима мақсадда борган эди?

- Ўзбекистонга ўтамиз¸ қариндошларни кўрамиз деб борган. Милициялар ва аскарлар уларнинг чўнтагига наркотик солган.

Озодлик: Сиз уларнинг наркотик солганини қаердан биласиз? Балки қариндошларингиз ростдан ҳам наркотик олиб ўргандир.

- Йўқ¸ ўзи айтди шунақа бўлган деб.

Озодлик: Уларнинг қамоққа олингани ҳақида қаердан хабар топдингиз?

- Гаплашиб кўрдикда ахир.

Озодлик: Суд бўлдими?

- Ҳа¸ қамаб юборибди. Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасида ҳақиқат йўқ.

Озодлик: Сизлар Ўзбекистоннинг ëки Тожикистоннинг ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилдингизларми?

- Қилдик. Ўзбекистондагилар Тожикистонникини қабул қилмайди. Бор йўқол¸ дейди. Тожикистонмисан¸ бор Тожикистонингга¸ дейди. Ҳайдаб юбораяпти. Иложи йўқ.

Озодлик: Тожикистонникилар нима деди?

- Тожикистонники “бизнинг чегарадан ўтмаган¸ биз билмаймиз” дейди. Ўзини оқлаб турибди. Энди мен ҳақиқат йўқ деяпманда. Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасида ҳақиқат йўқ. Сизга ишониб энди телефон нима қилдик. Биладими¸ текширадими деб.

Озодлик: Энди биз оммавий ахборот воситасимиз. Мен сизнинг жиянларингиз гиëҳванд модда олиб ўтганликда айбланиб қамалганини сиздан эшитаяпман.

- Нодирахон.

Озодлик: Эшитаман.

- Ҳозир бир жойга ўта олмаймиз. Роса қийинчилик бўлиб қолди. Илгари прописка билан ўтардик¸ ҳозир шу ҳам йўқ бўлган. Майли яна бир текшириб кўрамиз. Мана Каримовга ҳам хат ëзиб кўрамиз. Кейин нима бўлади¸ нима йўқ¸ сизга жавобини айтамизда. Шунчалик қилаяпсизлар¸ сизларга минг марта раҳмат.

***************************************
Азиз мухлис! Имкон қадар мурожаатларингизни ёритиш, муаммоларни ўрганиш ва фикрларингизни Озодлик орқали тингловчиларга тақдим қилиш истаги билан яна бир бор телефон рақамларимиз ва манзилимизни ёдингизга соламиз.

uzbek@rferl.org Бу бизнинг электрон манзилимиз¸ мактуб ëзинг.
www.ozodlik.org Бу бизнинг интернет саҳифамиз¸ ташриф буюринг.
Vinohradska 159а, Praha 10, 11 000 , Czech Republic Бу бизнинг почта манзилимиз.
Телефон рақамларимиз: (мамлакат чиқиш кодидан сўнг) 42 02 21 12 34 37

Марҳамат қўнғироқ қилинг. Қўнғироқларингизни кутамиз.

ЭСЛАТМА: Ушбу саҳифага қўйилган материаллар тингловчилар мурожаатининг соф баёнига асосланган. Таҳририят ушбу мурожаатлар мазмуни учун жавобгар эмас.