Сўнгги икки ой ичида Қирғизистоннинг жанубий пойтахти Ўш шаҳрида диний экстремистлик айблови билан 67 жиноят иши очилиб, 14 мадраса ёпилган.
Ўш вилоят губернатори ўринбосари Гулойим Машрапованинг маълум қилишича, вилоятда февраль ойидан бошлаб диний экстремистликка қарши бир қатор тадбирлар ўтказилган. Натижада бу борада 137 ҳолат аниқланиб, 67 та жиноят иши очилган.
Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шокир Зулимовнинг айтишича, бу тадбирлар давомида Ҳизбут –Таҳрирнинг бир неча маҳаллий етакчилари қўлга олинган.
- Ўзганда Ҳизбут - Таҳрир етакчиларидан бири Музафар Тошматов қўлга олинди. У сўнгги тўрт йилда партиянинг оддий аъзолигидан раҳбар даражасигача кўтарилган.
У ўш шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида аввалги губернатор Жонтўра Сотволдиев номидан ошга таклифномалар тақатиб, одамларни йиғмоқчи бўлганда қўлга олинган,- деди Шокир Зулимов.
Унга кўра, Ҳизбут - Таҳрир партияси ўз ҳайрихоҳларини кўпайтириш мақсадида миллий ўйинларни ва турли кўнгилочар тадбирларни уюштирмоқдалар. Байрам кунларида улар аҳолини “Улоқ” ўйинларига таклиф қилганлар, совринга эса иккита автомашина қўйганлар.
Ўш шаҳар расмийларига кўра, текширувлар, шунингдек, мадрасаларда ҳам олиб борилган.
Вилоятдаги 17 мадрасадан 14таси санитария талабига жавоб бермаслиги ва ўқув сифатининг пастлиги туфайли ёпилган.
Ўш вилоят губернаторининг ўринбосари Гулойим Машрапова текширувлар давомида кўплаб мактаб ўқувчиларининг дарс пайтларида жума намозларига бориш ҳоллари аниқланганини маълум қилди.
- Қорасув шаҳридаги Алоуддин Мансур масжидида 8 -10 синиф ўқувиларидан 25 нафари дарс пайтида жума намозига борганлиги аниқланди.
Новқат тумани Мирмаҳмудов қишлоқ ҳукуматидаги Беруний мактабининг 10 -11 синф ўқувчилари олтинчи соатдаги дарсга умуман келмаганлар. Улар бу вақтда масжидда бўлганлари аниқланди,- деди Гулойим Машрапова.
Расмийларга кўра, бундай чора - тадбирлар ёшларнинг турли диний оқимлар сафига қўшилмаслигининг олдини олиш мақсадида ўтказилмоқда.
Ўз овозини ёзиб олишимизни истамаган ўшлик баъзи диндорлар бу каби ҳолларни “Мусулмон фарзандларининг хуқуқлари бузилиши”, деб баҳолайдилар.
Улар ўз овозларини ёзишга рухсат бермадилар ва буни “Озодликка интервю бериб, турли диний оқимларга қарши кураш баҳонаси билан қамалиб кетишни истамаймиз”, деб изоҳладилар.
Ўшлик мустақил кузатувчи Ғанижон Холматов эса Қирғизистондаги диний вазият ижобий даражада эканини айтади:
- Масжидларнинг керагидан ортиқ даражада кўплиги, уларнинг фаолият олиб бораётгани, қолаверса, даъватчиларнинг бемалол шаҳарма - шаҳар юриб, диннинг тарғиб қилинишига ўз хиссаларини қўшаётгани, уларга хеч қандай таъқиб бўлмаётгани, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига нисбатан Қирғизистонда диний эркинликлар мавжуд эканини кўрсатади,- деди Ғанижон Холматов.
Расмий маълумотларга кўра, 2008 йил якуни бўйича Қирғизистонда таъқиқланган Ҳизбут -Таҳрир партиясининг 1833 фаоли рўйхатга олинган. Улардан 126 нафари ҳибс қилинган ва 39 та жиной иш қўзғатилган, 5000 дан ортиқ таъқиқланган адабиёт, шунингдек, турли ўқ дори ва қуроллар мусодара қилинган.
Ҳизбут -Таҳрирнинг 49 нафар аъзоси суд ҳукми билан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.