Ўш шаҳар миграция ва аҳолини иш билан таъминлаш қўмитаси маълумотига кўра, шу кунда Ўшда ишсизлар сони қарийб 18 минг одамни ташкил қилса, яқинда улар сафига хориждан қайтадиган 45 минг мардикор ҳам қўшилиши мумкин.
Расмий маълумотларга мувофиқ, Россияда ишлаётган 500 минг нафар қирғизистонлик меҳнат муҳожирининг 80 фоизи мамлакат жанубида истиқомат қилувчилардир. Глобал иқтисодий бўҳрон натижасида уларнинг кўпчилиги шу кунда ўз ватанига қайтмоқдалар.
- Ўтган йили биз Россияга 3000 га яқин одамни юборганмиз. Бу йилда эса шу кунгача Россиядан бирорта ҳам вакансия келмади.
Бугунги кунда ишсизлар сони четдан қайтаётган мигрантлар ҳисобига кўпаймоқда, десак адашмаймиз.
Масалан, сўнгги уч ой давомида чет давлатлардан қайтиб келган 1500 мигрант ишсиз сифатида рўйхатга олинди, деди Ўш шаҳар миграция ва аҳолини иш билан таъминлаш қўмитаси раҳбари Нуриля Жўлдўшева.
Ўшлик Ойбек исмли йигит Россияда ишлаб юриб, касал бўлиб қолганидан кейин уйга қайтишга мажбур бўлган:
- Россиянинг Сахалин шаҳрида 8 ой ишладим. Курилда ишладим, яъни денгизда ўғринча балиқ тутдик. Оёғим оғриб, касал бўлиб қолганимдан сўнг қайтиб келдим.
Озодлик: Россияга яна қайтиб бормоқчимисиз?
- Йўқ, йўқ, у ерда унчалик ҳам иш кўп эмас экан. Қолаверса¸ одамларни ишлатиб, пулини беришмайди. Биз ҳам ишлаган пулимизнинг ярмини ололмай, қайтиб келдик, дейди Ойбек.
Аммо ҳамманинг ҳам Россиядан ҳафсаласи пир бўлган, деб бўлмайди. Масалан, ўшлик Қанатбек Москвада қариндошлари ижарага олган кичик ошхонада ишлаш учун яқинда Россия пойтахтига кетмоқчи:
- Бу ерда иш йўқлигидан бир неча ойдан буён бекор юрибман. Москвада қариндошларим ошхона ижарага олганлар. Ўша ерда ишловчилардан бири қайтиб келган экан. Унинг ўрнига мени чақиришди.
Борсам, ишим тайин. Тўғри ойлиги озроқ экан. Лекин бизга қараганда кўпроқ ҳақ беришади, бундан ташқари, ётоғим, емоқ-ичмоғим текин бўлади, ошхонада ётиб ишлайвераман, дейди Қанатбек.
Ўшлик Аваз ака Россияга одам ташийдиган фирмалардан бирида ишлайди. Унинг айтишича, ҳозир Россияга кетаётганлардан кўра у ёқдан қайтиб келаётганлар кўпроқ:
- Мен бир йилда 10 маротаба Россияга одам олиб бораман. Охирги марта 10 одамни олиб бордим. Улар қурилишда қора ишчи бўлиб ишлаш учун кетишди. Иш топа олмай, қайтиб келаётганлар ҳам бўлаяпти. Охирги сафар борганимда 15-20 кишини қайтариб олиб келдим, дейди Аваз ака.
Айни пайтда маҳаллий расмийлар мамлакатда иш ўринлари яратиш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга ошираётганларини айтмоқдалар. Масалан, Ўш шаҳар миграция ва аҳолини иш билан таъминлаш қўмитаси раҳбари Нуриля Жўлдўшеванинг айтишича, Ўшда инқирозга қарши кўрилаётган чоралар доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилган.
Ярмаркада жанубий пойтахтда фаолият кўрсатаётган 25 та корхона ва ташкилот ўшликларга ўзларидаги мавжуд иш ўринларини таклиф қилганлар.
Мазкур тадбир натижаларига кўра, таклиф қилинган 500 иш ўрнидан 150 тасига одамлар ишга жойлашган.