2008 йил Америкадаги йирик 500 компания учун кейинги 50 йил ичида кузатилган энг оғир йил бўлди. Бундай хулоса АҚШдаги етакчи “Fortune” молия журнали ҳисоботида қайд этилди.
“Fortune” журналининг АҚШдаги 500 компания аҳволига доир ҳар йили эълон қилиб борадиган ҳисоботда айтилишича, мамлакатдаги энг нуфузли компаниялар даромади 85 фоизга қадар қисқарган. Бу эса ушбу журнал компаниялар рейтингини ўтказиб келаётган 1955 йилдан буён кузатилган энг йирик инқироздир. Журналнинг ҳар йили эълон қилиб борадиган бу рўйхатига "АҚШ иқтисоди барометри" деб ном беришган.
Журналнинг 2008 йилги рўйхати тузилганидан сўнг бу йил АҚШ иқтисоди учун энг оғир йил бўлди, деб келинган хулоса эса мамлакат иқтисодчилари учун янгилик бўлмади.
Журналга кўра, 2008 йилда компанияларнинг даромадлари 2007 йилдаги 645 миллиард АҚШ долларидан 99 миллиард долларга тушиб қолган.
Катта пул йўқотган компаниялар орасида биринчи ўринда Америка халқаро гуруҳи турибди. Бу суғурта компанияси АҚШ корпорациялари тарихида муқаддам учрамаган даражада йирик маблағ йўқотди ва уни қутқариш учун АҚШ давлати жуда катта маблағ ажратди.
АҚШнинг катта пул йўқотган компаниялари сафида Америка халқаро гуруҳидан кейинги ўринда “Fannie Mae”, “Freddie Mac” компаниялари келтирилган. Бу компаниялар биргаликда ўз вақтида АҚШдаги умумий ипотека кредитларининг деярли ярмини кафолатлаган эди.
Кейинги ўриндаги компаниялар эса "General Motors” ва “CitiGroup”дир.
Йирик молиявий компанияларнинг йўқотишлари ортидан даромади куйиб кетган компанияларининг навбатдаги гуруҳи ҳам пайдо бўлди.
Булар эса қурилиш, саёҳат, автомобил, электроника ҳамда рўзғор буюмлари савдоси билан шуғулланадиган фирмалардир. Яъни, соддароқ қилиб айтганда, одамлар ҳозир харид қилишни кечиктираётган буюмлар савдоси билан шуғулланадиган фирмаларнинг бозори касод бўлди.
Лондондаги Олий Бизнес мактаби профессори Крис Хигсон фикрича, бу ҳолат дунёдаги давлат ва ҳукумат расмийлари ўртасида имкон қадар оптимист бўлиш ундаш тенденцияси кучаяётгани сабабларини тушунишга ёрдам беради.
- Бу психология ортида истеъмолчиларни ҳаракатлантираётган икки муҳим омил бор. Баъзи одамларда шунчаки пул йўқ. Яъни ишсиз қолган одамларда энди пул йўқ.
Яна баъзи одамлар эса таваккал қилишдан чўчияпти. Уларда фалон миқдорда сут ёки янги костюмни харид қилиш учун пул бор. Аммо мавҳум вазият боис улар пулни тежайди. Ана шу мавҳумлик арий бошлаши билан одамлар яна пулларини сарф қилишни бошлайди, дейди лондонлик таҳлилчи.
Айни пайда “Fortune” журнали рўйхатида 2008 йилни яхши якунлаган компаниялар ҳам қайд этилган. Жумладан, нефт гигантларидан бири бўлган “Exxon Mobile” компанияси ўз даромадини 20 фоизга оширган.
Бу компания ҳозир “Fortune” журналининг энг даромадли 500 талиги рўйхати аввалида турибди. Иккинчи ўринда эса молиявий бўҳрондан энг кам талофот билан чиққан озиқ-овқат савдоси гигантларидан бири “Wal-Mart”, учинчи ўринда эса нефт компанияси бўлган “Chevron” турибди.