Покистон ғарбида ҳарбийларнинг шанба-якшанба кунги амалиёти чоғида Толибоннинг кўплаб жангчилари ўлдирилгани ортидан минтқадаги муросасиз гуруҳ етакчиларидан бири ҳукумат билан музокараларни тўхтатди.
Шариат қонунларини амалга жорий қилишни мақсад қилган гуруҳ етакчиси Сўфи Муҳаммаднинг бу ҳаракати икки ой муқаддам минтақада тинчлик ўрнатиш бўйича ҳукумат билан эришилган сулҳни хавф остида қолдирмоқда.
Сўфи Муҳаммад бундан икки ой муқаддам маҳаллий ҳукумат билан тинчлик битими имзоланишида бош рол ўйнаган етакчилардан биридир.
Бу келишувга мувофиқ Покистоннинг Свот водийси ва тоғлар бағрида жойлашган Малаканд вилоятида Толиблар жанг ҳаракатларини тўхтатиши, бунинг эвазига эса шариат қонунлари жорий этилиши керак эди.
Бироқ ҳозирга келиб Покистон ҳукумат қўшинлари томонидан 30 толибоннинг ўлдирилиши туфайли Сўфи Муҳаммад Малаканддаги Қуйи Дир туманига қамалиб қолди. Толибон ҳаракати бу воқеа ортидан ҳукумат билан эришилган келишув “пучдир”, деб баёнот берди.
Эндиликда шариат қонунларини ўрнатишга уринаётган ҳаракат ўз етакчиси Сўфи Муҳаммад Дир вилоятида эсон-омон чиқиб олмагунча, ҳукумат билан эришилган келишувни тўхтатиб туришини маълум қилди. Бу ҳақда ушбу ҳаракатнинг матбуот котиби Амир Иззат Хон баёнот берди.
Покистон ҳукумат қўшинлари минтақадаги маҳаллий ҳокимият сўровига биноан шанба-якшанба кунги амалиётларни амалга оширди. Шанба куни Қуйи Дир туманида футбол тўпига ўрнатиб, мактаб ёнига ташлаб кетилган бобма портлаши оқибатида 16 бола нобуд бўлди. Маҳаллий расмийлар буни Толибон жанггариларидан кўрмоқда.
Покистон ҳарбийлари тарқатган баёнотда айтилишича, ана шу воқеа ортидан Қуйи Дирда ўтказилган амалиётлар чоғида Толибоннинг шу ҳудуддаги етакчиси ҳам ўлдирилган.
Толибон томони фикрича, ҳарбийларнинг бу ҳаракати ўртада эришилган келишувнинг қўпол равишда бузилишидир ва хабарларга кўра, Толибоннинг айрим етакчилари ўз издошларини мамлакат ҳарбийларидан ўч олишга даъват қилмоқда.
Толибонга қарши кайфиятдаги пуштунларнинг Свот водийсидаги етакчиси Афзал Хон Лаъла янгиланган жанг ҳаракатлари Толибоннинг феврал ойида эришилган келишувга амал қилишни истамаётганидан далолат, деб ҳисоблайди.
- Бу минтақадаги ҳар бир яшовчи бу ердаги жанг ҳаракатларидан жиддий хавотирда. Чунки, бу ҳаракатлар ортидан бегуноҳ эркаклар, аёллар ва болалар қурбон бўлмоқда. Менимча, агар Толиблар ўз ваъдасига собитлигини намойиш қилса, вазият ўнгланар эди.
Улар шариат қонунлари ўрнатилишини ҳоҳлади ва бу тартиб ҳозир ўрнатилмоқда. Энди эса бу минтақада ким ҳукмронлик қилади, деган масала ўртага чиқди.
Табиийки, Покистон ҳукумати давлатнинг бир қисми бўлган бу ҳудудни бошқалар назоратига беролмайди, дейди Свот водийсидаги пуштунлар гуруҳи етакчиси Афзал Хон Лаъла.
Якшанба куни Исломободда журналистларга интервью берган Покистон ҳарбий қўшинлари матбуот котиби генерал-майор Атҳар Аббос Толибон билан муроса имкони қўлдан чиқмоқда, деган хавотирларни бостиришга уринди.
- Вазият жиддий хавотирга лойиқ. Биласизки, Покистон шимоли ғарбида деярли исёнчилик ҳаракатлари бормоқда. Бироқ баъзи ҳудудларда, баъзи ҳаракатлар туфайли бу вазият янада жиддийлашиб кетмоқда. Аммо, давлат бу хавфни бартараф этишга қодир, деди Покистон ҳарбий қўшинлари матбуот котиби.
У Свот водийсидаги Толибон гуруҳи бу минтақадан чиқиб, пойтахт Исломобод ва бошқа йирик шаҳарларга ҳам таҳдид солаётгани ҳақида баъзи агентликлар тарқатган хабарларни инкор қилди.
- Пойтахт ҳам хавф остида қолмоқда, деган ёлғон ваҳима тарқалди. Бундай ахборотларнинг ҳеч бири тўғри эмас. 150 ёҳуд 200 нафар жангари пойтахтдан 70, 80, 90 километр олисликда туриб олиб, пойтахтга хавф сололмайди, деди Покистон ҳарбийлари матбуот котиби генерал майор Атҳар Аббос.
Бироқ, жанг ҳаракатларидан тинкаси қурилган маҳаллий аҳоли бу вазиятдан ўта хавотирда. Бунер туманида яшовчи Нушервон унинг туманида мамлакат ҳарбийлари амалиётлари бўлишига қарши. Боиси, сўнгги икки йил ичида қўшни Свот водийсида кўплаб бегуноҳ одамлар қурбон бўлганига гувоҳ бўлган.
- Полиция ёки ҳарбийлар қачондир бирор ҳудудни бомбардимон қилса, бунинг ортидан бегуноҳ одамлар ўлдирилган. Ёвуз кишилар эса ҳеч қачон ўлдирилмаган, дейди Покистон шимоли ғарбидаги Бунер вилоятида яшовчи фуқаролардан бири.
Айни пайтда Покистон ҳукуматининг Толибонга қарши чекланган амалиётлари бу борада Вашингтоннинг хавотирларини пасайтираётгани йўқ. Обама маъмурияти расмий Исломободни Толибонга нисбатан мамлакат хавфсизлигига бирламчи таҳдид, дея қарашга чақириб келади.