Ўзбекистонлик адвокатларнинг маълум қилишларича, 21 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда илк бор имтиҳонга тортилаётган адвокатлар учун жами 1363 та савол ва 353 та суд ҳодисасига доир ҳолат тайёрланган.
Саволларнинг мавзу ва йўналиши чекланмаган, аммо улар республика бўйлаб мавжуд адвокатураларга тарқатилган.
Адвокат ана шу имтиҳондан ўтса¸ лицензияси сақланиб қолади. Агар ўтолмаса, унинг лицензияси бекор қилинади.
Бундан ташқари, ҳар бир адвокат “Адвокатура тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришларга мувофиқ Ўзбекистонда ташкил этилган Адвокатлар палатасига аъзо бўлиши шарт. Бу ташкилот расман нодавлат-ноҳукумат ташкилоти мақомига эга дейилса-да, ўзбекистонлик кўпчилик адвокатлар палатанинг мамлакат Адлия вазирлигига бўйсуниши мумкинлигидан хавотир қилмоқда.
Ўзбекистонлик адвокатларнинг бошини мажбурий равишда қовуштириш ва илмини имтиҳондан ўтказиш жараёни эса 1 июлга қадар давом этади.
Демак, баъзи адвокатларнинг лицензия муддати тугашига 2 ойдан сал ошиқроқ вақт қолди.
Озодлик билан суҳбатда бўлган ўзбекистонлик баъзи адвокатлар лицензиядан маҳрум бўлган адвокатлар сони кўп бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Уларнинг фикрича, бу рўйхатдан адвокатлар илми етмагани учун эмас, балки ҳукуматга ёқмагани учун жой олиши мумкин.
Яна баъзи адвокатлар эса шундай имтиҳоннинг бўлгани яхши, баҳонада адвокатлар ҳам илмига яраша сараланар эди, деган фикрни билдирди.
Биз бугун Ўзбекистон ҳукумати ўтказаётган ушбу ислоҳотни ёқлаган ва унга қарши бўлган икки адвокат билан суҳбатни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.
Биринчи суҳбатдошимиз адвокатларнинг аттестациядан ўтказилишини ёқлаётган фарғоналик адвокат Салоҳиддин Низомиддинов.
Салоҳиддин Низомиддинов: Ҳамма адвокатларни қайта аттестациядан ўтказиб, малакасини текшириб кўраяпти. Бу менга ҳам маъқул тушди. Чунки билими етарли бўлмаганлар ҳам адвокат бўлиб ишга ўтаяпти. Баъзилари энди чегарадан ўтаяпти. Масалан, менга ўзимнинг устимда кўпроқ ишлаб, яхши бўлаяпти.
Иккинчидан, Ўзбекистонда адвокатларнинг бошини қовуштирадиган ташкилот йўқ эди. Шу ташкил бўлганидан бери ҳужжатларни олиш, сўраш, бизга амалий ëрдам имконияти туғилаяпти.
Озодлик: Адвокатларга аттестация даврида бериш учун 1363 та савол тайëрлаб қўйилибди. Бу саволлар жиноят ҳуқуқи¸ фуқаролик ҳуқуқи¸ хўжалик ҳуқуқи бўйича – умуман ҳамма йўналишларда экан ва адвокатлар қайси йўналишда бўлишларидан қатъий назар ҳамма йўналишлардан савол берилар экан. Мана шу аттестациядан ўта олишингизга сизнинг кўзингиз етаяптими?
Салоҳиддин Низомиддинов: Адвокат сифатида ўзимнинг адвокатлик бюромни ташкил қилганимга тўрт йил бўлди. Масалан, мен хонамда ўтирибман. Ҳар қандай фуқаро келиб, ҳар қандай масалада савол бериши мумкин-да. Мен шу савол қайси масалада бўлишидан қатъий назар олий маълумотли юрист сифатида ëки профессионал адвокат сифатида жавоб беришим керак.
1363 та саволни ўрганиб қўйиш ҳар битта юристнинг бурчи. Баъзи адвокатлар ўзидан қўрқиб, “1363та саволга қанақа қилиб жавоб топамиз”, деяпти. Энди ҳаракат қилиш керак¸ билимни синаш керак-да.
Озодлик: Дейлик, сизга учта савол тушди. Тасодифан¸ ëдингиздан кўтарилган экан¸ иккита саволга жавоб бера олмадингиз¸ биттасига жавоб бердингиз. Шунга кўра аттестациядан ўта олмасангиз, лицензиянгиз бекор қилинадими?
Салоҳиддин Низомиддинов: Ҳа¸ шунақа деяпти. Лицензия бекор қилинади¸ "уч йилгача адвокат бўлиб ишлай олмайсан", деяпти.
Озодлик: Айтайлик, 1363 та саволдан сиз билмайдиган учтаси тушиб қолса-ю¸ сизнинг лицензиянгиз бекор бўлса¸ сиз шунга тайëрмисиз?
- Энди жуда унчалик бўлмаса керак. Малака комиссиясини ўтказаëтган саккизта одам ишлаганда ҳаëтни ўрганса керак. Менинг фикрим шундай. Раз шу талабни қўйдими¸ яхши деган фикрдаман.
Салоҳиддин Низомиддинов фикрича, бошқа соҳа вакиллари аттестациядан ўтказилаётгани каби адвокатларнинг ҳам касбга лаёқати, малакаси вақти-вақти билан имтиҳондан ўтказиб турилиши лозим. Бу фақат адвокатнинг фойдасига хизмат қилади.
Кейинги суҳбатдошимиз эса тошкентлик адвокат Руҳиддин Комилов. У адвокатларнинг аттестациядан ўтказилиши, уларнинг ҳаммаси мажбуран Адвокатлар палатасига аъзо қилинишига мутлақо қарши.
Руҳиддин Комилов фикрича, бу адвокатлар эркини мутлоқ чеклайди. Айни пайтда, бундай ислоҳот Ўзбекистонинг ички қонунлари ва ҳукумат имзолаган халқаро қонунларга ҳам зиддир.
Озодлик: Мен ҳозир битта-иккита адвокатлар билан гаплашдим. 1363 та савол ва 353 та ҳолат бор экан. Саволлар адвокат қайси соҳага ихтисослашганидан қатъий назар, ҳамма йўналишлар бўйича экан. Шу ростми?
Руҳиддин Комилов: Ҳа¸ уларнинг талаби бўйича адвокат универсал бўлиши керак. 15 йиллик юридик дастур ўшанинг ичида.
Озодлик: Адвокат универсал бўлиши мумкинми?
Руҳиддин Комилов: Йўқ¸ адвокат универсал бўла олмайди. Нафақат адвокат¸ балки ҳеч ким универсал бўла олмайди.
Озодлик: Мана шу пайтгача адвокатлар бунақа аттестацияга тортилмаган. Улар биринчи марта бунақа аттестацияга тортилаяпти ва улардан яна универсаллик талаб қилинаяпти. Сиз нимага шунақа бўлаяпти, деб ўйлайсиз?
Руҳиддин Комилов: Бу адвокатлар тўғрисида қонун қабул қилингандан кейин пайдо бўлган нарса. Майли, судя¸ прокурор¸ терговчи ҳамма нарсани билмаслиги керак¸ лекин адвокат билиши шарт экан. Менимча, бу аттестациядан бизларни эмас, уларни ўтказиш керак эди.
Озодлик: Яъни судя¸ прокурор ва терговчиларни назарда тутаяпсизми?
Руҳиддин Комилов: Албатта. Бу нарсага улар муҳтож. Баъзи бирлари маҳкумнинг¸ жабрланувчи билан гувоҳнинг фарқига бормайди.
Гапнинг очиғи, адвокатура фуқаролик жамиятининг ягона институти сифатида Ўзбекистонда мавжуд эди. Афсус, бу ҳам йўқ бўладиган бўлди. Адвокатлар инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун¸ кечирасизу¸ озгина бўлса ҳам курашаëтган ташкилот эди-да. Назаримда, шуни ҳам кўп кўришмоқчи. Қисқаси, адвокатларни қафасга олишмоқчи булар.
Ўзи моҳиятига кўра¸ адвокатура Адлия вазирлиги тармоғи ëки Адлия вазирлиги қошида бўлиши мумкин эмас. Қизиқ тарафи аввал адвокатни палатага аъзо қилаяпти¸ аъзолик бадалини тўлаттираяпти.
280 минг сўм кириш бадали бор. Яъни икки-уч ойлик аъзолик бадалларини тўлаттираяпти. У ҳали квалификация комиссиясидан ўтадими ëки ўтмайдими - буниси номаълум. Менимча¸ адвокат лицензия олгандан кейингина адвокатлик палатасига аъзо бўлиши керак.
Озодлик: Айтмоқчисизки¸ лицензия олмасдан туриб палатага аъзо қилишаяпти.
Руҳиддин Комилов: Худди шундай. Адвокат лицензия олмасдан туриб, қанақасига адвокатлик палатасига аъзо бўлиши мумкин? Қизиқ тарафи шу пайтгача ҳамма адвокатларнинг лицензияси бор эди.
Озодлик: Энг муҳими бу лицензиянинг муддати йўқ эди-а?
- Муддати йўқ эди ва уни ҳеч қанақа қонун бекор қилгани йўқ. 1997 йил ижрога киритилган қонунни ҳеч қандай қонун бекор қилмади. Вазирлар маҳкамасининг қандайдир қарори чиқиб¸ уни бекор қиладиган даражага олиб бораяпти ва янгидан лицензия бераяпти. Унда қонун устуворлиги принципи қани? Меъëрий ҳужжат қонун ҳужжатидан юқори бўлаяпти-да. Бизда жуда чалкашликлар кўп.
Боя айтганимдай адвокат универсал эмас. Учта иш бўйича адвокат жавоб беришга мажбур эмас.
Биринчидан, ҳар бир ишнинг ўзининг адвокатлик тактикаси бор¸ йўналиши бор¸ ҳимоя стратегияси бор. Унинг учун миллионта қонунни билиш шарт эмас. Мисол учун, у-бу қонунни билмаслигингиз мумкин. Билиш ҳам шарт эмасдир.
Кўпчилик адвокатларда “Ишламайдиган қонунни билишга нима ҳожат?” деган тушунча бор. Айтингчи¸ қонун ишламаса¸ уни билишдан ким манфаатдор? Қонун ишлайдиган бўлса¸ керагидан ортиғини биламиз. Ҳар бир шахс ишлайдиган нарсанинг устида ишлайди¸ дейди адвокат Руҳиддин Комилов.
У Ўзбекистонда адвокатларнинг аттестациядан ўтказилиши ва уларни мажбурий равишда Адвокатлар палатасига аъзо қилинишига қарши.
Адвокатнинг фикрича, бу мамлакатнинг ички қонунлари ва халқаро қонунларига ҳам зид. "Бу ислоҳотлар оқибатида Ўзбекистонда озми-кўпми муваффақият билан ишлаб турган адвокатура институти ўз эркини мутлоқ йўқотмоқда", деб ҳисоблайди Руҳиддин Комилов.
Ўзбекистонда бораётган бундай ислоҳотнинг бекор қилинишини сўраб, 700 нафарга яқин адвокат мамлакатнинг юқори органлари, президент Каримов ва бир қатор халқаро ташкилотларга мурожаат қилган. Аммо бу мурожаатлардан натижа бўлгани йўқ ва ўзбекистонлик адвокатлар ҳануз ўз мурожаатига жавоб кутмоқда.