Туркия жануб- шарқидаги Мардин вилояти, Билге қишлоғида 5 майга ўтар кечаси жуда даҳшатли воқеа содир бўлди.Тўй бўлаётган хонадонга бостириб кирган қуролланган шахслар 44 кишини отиб ташлади.
Мардин вилояти ҳокимлиги берган маълумотга кўра, ўлдирилганларнинг 16 нафари аёл ва 6 нафари ёш болалардан иборат.
Ҳозирча, бундай ваҳшиёна қирғиннинг асл сабаби номаълум. Аммо маҳаллий ҳукумат бу террорчилик ҳаракати, дейилган тахминни дарҳол четга сурди.
Туркия Ички ишлар вазири Бесир Аталайнинг маълум қилишича, бу қонли воқеага курд айирмачиларининг ҳам алоқаси йўқ. Бунинг икки оила ўртасидаги ўзаро низодан келиб чиққан фожеа экани эҳтимоли катта.
- Бу икки оила ўртасидаги низога ўхшайди. Бир оила иккинчи оиланинг қизини ўз ўғлига келин қилишни истаган. Аммо қизнинг оиласи бунга рози бўлмаган ва ўз қизини учинчи бир оилага узатишга қарор қилган. Оқибатда, қизга харидор бўлган биринчи оила шу ҳужумни уюштирган, деди Туркия Ички ишлар вазири.
Вазирлик бундай тахминни асослаши мумкин бўлган далил сифатида қўлга олинган саккиз шахснинг кўрсатмасини тилга олмоқда.
Мамлакат расмийларига кўра, бу қадар даҳшатли воқеа мамлакатда илк бор содир бўлмоқда.
Туркия Ички ишлар вазири Бесир Аталай буни урғулаб, шундай деди:
- Тўй устида келиб чиққан бу жанжал оилалар ўртасидаги душманлик ва тўқнашувлар тарихидаги сўнгги воқеалардан бири бўлди. Албатта, бу каби қонли низолар Туркия учун янгилик эмас. Аммо, кичик қишлоқда бу кўламдаги қонли қирғин аввал содир бўлмаган эди, деди Туркия Ички ишлар вазири Бесир Аталай.
Мардин вилояти расмийлари берган маълумотларга кўра, қўлга олинган саккиз шахснинг ҳаммаси бир қишлоқ ва бир клан аъзоларидир.
Улар баъзиларининг фамилиялари эса ўлдирилганларники билан бир хил, яъни қариндош бўлиши мумкин.
Туркия шарқида жойлашган вилоятлар, жумладан, Мардин вилоятида ҳам кўпчилик чегараолди қишлоқларида курд айирмачиларига қарши фавқулодда амалиётларда қатнашиш ва улар босқинидан ўз қишлоқларини ҳимоя қилишига рухсат берилган ярим ҳарбий гуруҳлар бор. Уларни маҳаллий аҳоли “қўриқчилар”, деб атайди.
Хусусан, Билге қишлоғида низолашган оилалар шундай ярим ҳарбий гуруҳларга аъзодир. Муқаддам, қўлидаги қуролни айирмачи курдларга эмас, балки кланлараро низоларга ишлатгани боис, кўпчилик қўриқчилар қаттиқ қораланган, баъзиларининг қуроллари эса қайтариб олинган эди.
Туркия Ички ишлар вазири Билге қишлоғидаги қонли воқеа ана шу жиноятнинг такрорланиши бўлиши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан соқит қилмади.
Расмий Анқара мамлакатнинг нисбатан нотинч бўлган шарқий чегара олди ҳудудларида барқарорлик ўрнатишда ҳали-ҳануз маҳаллий қўриқчи гуруҳларга таянмоқда. Аммо 1985 йилларда тузилган қўриқчи гуруҳлар орасида бугунга келиб бундай низоларнинг юзага чиқиши Туркия ҳукуматини жиддий хавотирга солиб қўйди.
Шу боис, мамлакат Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Билге қишлоғидаги қонли воқеа устидан терговни шахсан ўз назоратига олди.
Биз бу машъум воқеага оид бошқа тафсилотлар ва унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ниятида Истамбулда истиқомат қилаётган асли қўқонлик ўзбек, Туркия парламентининг собиқ депутати Солиҳ Ойнуролга мурожаат қилдик.
Солиҳ Ойнурол: Қишлоқларда¸ хусусан шарқий томонларда¸ қон даъвоси билан бунақа жанжаллар 20-30 йил олдин кўп бўларди. Аммо ҳозир анча-мунча камайган. Бундай воқеа эса биринчи марта бўлаяпти. Яқин 50-100 йил ичида қиз талашиб¸ 44 кишини ўлдиришганига ўхшаган воқеа бўлганини эшитган эмасман. Бир-икки кишини ўлдириши каби нарсалар бўлиб туради. Лекин бунақа даҳшатли воқеа биринчи марта бўлаяпти.
Озодлик: Бу ростдан ҳам оилалар ўртасидаги низомикин ëки масалан Курдистон ишчилар партияси билан боғлиқ террорчилик ҳаракати бўлиши ҳам мумкинми?
Солиҳ Ойнурол: Йўқ¸ йўқ¸ йўқ, бунинг террор билан алоқаси йўқ. Курдистон ишчилар партиясининг (ПКК) бир нечта қишлоқларни босиб¸ бир неча минг одамларни ўлдирганига оид воқеалар бўлган¸ лекин бу террор масаласи эмас.
Озодлик: Қонун йули билан бунақа ҳолларнинг олдини олиш¸ зўравонликларга барҳам бериш учун ҳукумат томонидан қанақа чоралар кўрилаяпти?
Солиҳ Ойнурол: Буларнинг ҳаммасига қаттиқ жазолар бор. Айбдорларнинг ҳаммаси ушланган. Биласиз¸ Туркияда "ийдом" йўқ. Лекин булар энг оғир жазоларни олишади.
Озодлик: “Ийдом” деганингиз бу ўлим жазосими?
Солиҳ Ойнурол: Ийдом, дегани бу дорга осиш, дегани. Яъни, ўлим жазоси бир неча йил олдин бекор қилинган. Бизда ўлим жазоси йўқ.
Озодлик: Солиҳ ака, мана ҳозир Европа иттифоқи билан Туркия ўртасида сўзлашувлар бормокда. Лекин СНН¸ Би-Би-Си телеканалларида кўрсатувлар берилди. Номус учун қотиллик килган¸ сингилларини¸ қизларини ўлдирганлар интервью берди. Мана энди бу қонли воқеа содир бўлди. Бу воқеа ҳам ижтимоий негизда содир бўлгани томонлар ўртасидаги сўзлашувлар ривожига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?
Солиҳ Ойнурол: Таъсири ëмон бўлса керак. Бу Туркиянинг Европа давлатлари олдидаги имижига ëмон таъсир кўрсатадиган вазият. Энди Туркияга қараш аввалгидан бироз фарқли бўлади.
Туркия ҳақиқатан Европа давлатлари билан яхши муносабатда бўлган¸ Европа даражасидаги давлат, деб қаралар эди. Аммо бу воқеа Туркияни Европа билан муносабатлардаги муваффақиятни 10 йил орқага олиб кетадиган воқеа бўлди.