Иккинчи Жаҳон урушида нацист Германияси устидан қозонилган ғалаба куни яқинлашган сайин Россия ойнаи жаҳони, бу ойнаи жаҳонга ром бўлган МДҲ аҳолиси шуурига музаффар Сталиннинг ижобий сиймосини сингдирмоқда.
Байрам арафасида Rоссия автобусларида Сталиннинг портретлари пайдо бўлди.
Гарчи байрам арафасида Тошкент вилоятидаги ҳовлилардан бирида сақланаëтган Сталин ҳайкали ўзбек мулозимлари тарафидан олиб кетилган бўлса-да, Ўзбекистоннинг ҳовлию томорқаларида сақланаëтган Сталин ҳайкаллари кўпга ўхшайди.
Сурхондарëнинг Шўрчи туманидаги томорқа ўртасида ҳам Сталин ҳайкали тикилган.
Озодликнинг Қурултой эшиттиришида Ўзбекистондаги сталинизм аломатлари ҳақида суҳбатлашдик. Мунозарани Сталиннинг ашаддий мухлиси сурхондарëлик 84 яшар Анвар бобо бошлаб берди. Анвар бобо Сталинга сиғиниш тадбирлари Ўзбекистонда ҳам жорий қилинса аъло бўлар эди деган фикр билдирди.
Тошкентлик киноҳужжатчи Абдулазиз Маҳмудов ва журналист Анвар Усмонов Сталинизм руҳини вужудимиздан қувиб чиқаришимиз лозим, деган гапни айтди.
Суҳбатда иштирок этган сиëсатшунос Суҳбат Абдулла Сталин шахсини демонлаштирмасдан уни рўëбга чиқарган муҳит ҳақида ҳам ўйлайлик, деган мулоҳазани билдирди.
Қурултойнинг навбатдаги сони Ўзбекистондаги сталинизм аломатларига бағишланди.